Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпиада совриндори Тасмурадовнинг ота-онаси фарзандининг камолидан бахтиёр

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегацияси сафида фарзанди Элмурод Тасмуродовни кўрган Зулфиқор ака Тиллаев телевизор қаршисида ўтира олмади. Ҳаяжондан туриб кетди.

– Илоҳим, курагинг ерга тегмасин! Ватанимиз байроғини баланд кўтар. Ўзбекистон ёшларининг кучини, қудратини намойиш қил.

Элмурод Тасмуродов мустақиллик тенгдоши – 1991 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган. Полвонлик ота-боболаридан мерос.

Болалик йилларидаги оғир шароит ва етишмовчилик сабаб боксчи бўлиш орзуси ушалмай қолган Зулфиқор ака кейинчалик бор умидини ўғлидан кутди. Элмуродни беш ёшидаёқ аввалига бироз чиниқсин, кейин боксга бераман, деган мақсадда кураш тўгарагига олиб борди. Дастлаб мактабда, сўнгра туман миқёсида муваффақият қозона бошлаган Элмурод кейинчалик мамлакат ва халқаро мусобақаларда ҳам катта натижаларга эришди. 2008 йили ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди. Ёшлар ўртасида қитъа ва жаҳон чемпионатларида бронза медални қўлга киритди...

Шундан кейин отаси ҳам боксчи қилиш орзусидан кечди, ўғил юнон-рум курашида қолди.

Бугун Элмурод спорт оламининг энг нуфузли мусобақаси – ёзги Олимпия ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича 59 килограмм вазн тоифасида бронза медали соҳиби!

– Элмуродбек тенгқурларига ҳар жиҳатдан ўрнак, – дейди “Янгиовул” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Мустафо Мусоқулов. – Маҳалламизда унга ҳавас қилиб спорт билан астойдил шуғулланаётган ёшлар сафи тобора кенгаймоқда. Маҳалла раиси сифатида бунинг нақадар катта тарбиявий аҳамиятга эга эканини жуда яхши биламан. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан кўзланган олижаноб мақсад ҳам шу-да.

– Ўғлимнинг ҳар бир чиқишини бутун қишлоқ бизнинг уйга йиғилиб кузатдик, – дейди Элмуроднинг онаси Замира опа. – Ҳовлимизга одам сиғмай қолди. Элмуроджонимнинг ҳар бир муваффақиятидан кейин йиғилганлар отасини, мени алқашганида теримга сиғмайман денг, кўзларимдан дув-дув ёш оқади. Мустақиллик ёшларимизга истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиш, биз, ота-оналарга дилбандларимиз ютуғидан бахтиёр юриш бахтини берди. Мустақиллигимиз тенгдоши бўлган ўғлимнинг ютуқлари давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасидир. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 21:54, 15.08.2016. Ўқилди: 5019 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик