Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси: "Ўғлим халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаганидан фахрланаман"

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида қатнашган ўзбек ўғлони Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритди ва Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлди.

2016 йилнинг 14 август санаси Ўзбекистон спорт оламига яна бир ёрқин саҳифа бўлиб кирди. Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ҳасанбой Дўстматов шарафига Ватанимиз байроғи ҳилпираб, мадҳиямиз янгради. Унинг ғалабасини нафақат яқинлари, балки бутун Ўзбекистон халқи катта ҳаяжон, қувонч билан қарши олди.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган Ҳасанбой бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, юртимиз ёшлари куч ва салоҳиятда, истеъдод ва маҳоратда ҳеч кимдан кам эмаслигини ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор исботлади.

Шу куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Кулла қишлоғида яшовчи Ҳайитбоевлар оиласи шодон ва бахтиёр ҳайқириқларга, “Баракалла!”, “Яшавор, азамат!” деган олқишларга тўлди. Барча бу оилани фарзандининг улкан ғалабаси билан табриклади.

– Ўғлим Олимпиадада Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаганидан фахрланаман, – дейди чемпионнинг отаси Маъруфжон Ҳайитбоев. – 2000 йили Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин медални қўлга киритганда чин дилдан қувонган, унга, унинг ота-онасига ҳавас қилган эдим. Қани эди, менинг ўғлим ҳам юртини шундай шарафларга буркаса, деб орзу қилган эдим. Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик фарзандим тимсолида ана шу орзуимни рўёбга чиқарди. Ўғлимнинг Олимпия ўйинларидаги ғалабаси уни вояга етказган, тарбиялаган, истеъдодини юзага чиқарган мустақил Ўзбекистон ғалабасидир. Зеро, юртимиз мустақил бўлмаганида оддий бир деҳқон фарзанди шундай юксак марраларга эриша олармиди?! Йўқ, асло! Буни тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. Маҳалладошлар, яқинларимиз менга «Маъруфжон, кеча ким эдингу, бугун ким бўлдинг? Сенга ҳавасимиз келаяпти», деганида мен бу дунёларга сиғмай кетдим.

Чемпион Ҳасанбойнинг отаси Маъруфжон ака фермер хўжалигида ишчи, онаси Дилноза опа тумандаги 9-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ беради. Ҳасанбой инсон азиз, унинг қадри муқаддас, деб улуғлаган, тинч-осойишта ва халқи фаровон юртнинг фарзанди, ёшларининг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайиши учун барча шароитларни яратиб бераётган, уларнинг орзу-истаклари рўёби йўлида ҳеч нарсани аямайдиган озод ва обод Ватаннинг мард ва жасур ўғлони.

1993 йили туғилган Ҳасанбойга спортга қизиқишни бобоси Дўстмат ота ва бувиси Буойшахон ая уйғотган. Орзулари собиқ тузум давридаги бир ёқлама сиёсат туфайли пахтазорда қолиб кетган бобо ва момо Ҳасанбойни беш ёшида қишлоқдаги каратэ ва кикбоксинг тўгарагига етаклаб боради. Тез орада туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларда бир неча бор ғолибликка эришади. Кейинчалик бувиси Буойшахон набирасини Андижон олимпия захиралари коллежининг болалар спорт бўлимига олиб келади. Боладаги қатъият ва ишончни, ҳаракатларидаги шижоатни кўрган мураббийлар ҳеч иккиланмасдан уни мактабга қабул қилади. Ўшанда у эндигина 12 ёшга тўлган эди. Машғулотларда астойдил қатнашади, бокснинг ўзига хос жиҳатларини пухта ўрганишга интилади. Бир йил ўтмасдан болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади.

Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида мураббийлар кўмагида маҳоратини доимий ошириб борган Ҳасанбой бугун жаҳон миқёсида эришиш мумкин бўлган энг юксак чўққини забт этди, Ўзбекистон ёшлари нималарга қодирлигини амалда кўрсатди.

Олимпия ўйинларида спортчимиз мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов, АҚШ вакили Нико Мигель Хернандесни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Олимпиада олтин медали учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Ҳасанбой колумбиялик Юберхен Мартинесни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

– Набирам Ҳасанбойнинг ғалабаси бутун Ўзбекистонимиз ғалабаси бўлиш билан бирга, Собиқ тузум даврида очилмай сўлган, қишлоқдан нарига чиқолмай армонда кетган не-не истеъдодларнинг орзу-умидлари рўёбидир, – дейди Дўстмат ота. – Илоҳим, юртимиз доимо тинч бўлсин, ўз юртидан, фарзандлари ютуғидан фахрланиш туйғусини берган мустақиллигимизга кўз тегмасин. Орзуларимиз ижобатига раҳнамо бўлиб турган Юртбошимиз омон бўлсин!

– Ҳасанжоним Олимпиадага кетишидан аввал мен албатта ғолиб бўламан, сизларнинг, Президентимизнинг ишончини оқлайман, деган эди, – дейди онаси Дилнозахон. – Кечаги жангни кўпчилик бўлиб томоша қилишди. Қилишди деяётганимнинг боиси, рости, она фарзандининг бировдан мушт ейишига қараб туролмас экан. Ютишига ишонсам-да, чидолмадим, ҳовлига чиқиб кетдим. Лекин, руҳан мен ҳам Бразилияда, ўша рингда бўлдим. Ичкаридан яшавор, яна, деган овозлар келганида қўлларим беихтиёр силтаниб кетади, гўё мен ҳам рақибга зарба бераётгандек. Сўзининг устидан чиққан бўйларингдан айланай, болам. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг юртимиздаги барча ёшларни менинг фарзандларим деб, ҳамма шаҳару қишлоқда замонавий шароитлар яратиб, уларни қўллаб-қувватлаётгани, маррани баланд олинг, ортингизда халқингиз турибди, дунёда ягона бўлган Ўзбекистон деган Ватан турибди, деган даъватлари самарасидир. Ёшларимиз ана шу буюк даъватдан руҳланмоқда, куч-қувват олмоқда. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 21:59, 15.08.2016. Ўқилди: 5448 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик