Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руслан Нурудинов: - “Бу Ўзбекистоннинг ғалабасидир”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A
Олимпиада ўйинларининг бирор-бир спорт мусобақасига ташриф буюрган муҳлисларни бир овоздан Ўзбекистон ўғлонини олқишлаб турганнини ҳеч кўрганмисиз. Бугун биз бунинг шоҳиди бўлдик.    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг оғир атлетика бўйича ўтказилаётган мусобақаларида ҳамюртимиз Руслан Нурудинов қўлга киритган оламшумул ғалабаси билан нафақат юртдошларимизнинг, балки спорт иншоатига ташриф буюрган турли миллат вакилларининг ҳам ёқимтойига айланди, десак муболаға қилмаган бўламиз.    Айниқса, полвонимиз силтаб кўтариш машқида 237 кг. тошни кўтариб, Олимпиада ўйинларининг олтин медали билан бирга Олимпия ўйинларининг рекордини ҳам янгилаганда зал ларзага келди. Барча-барча Русланни тарихий ғалаба билан олқишлай бошлашди.     Ҳа, мардонавор спортчиларимизнинг бирин-кетин совринли ўринларни қўлга киритаётганликлари қолган юртдошларимизда ҳам ғалабага бўлган интилиш ҳиссини, ўзига бўлган ишончни янада юксалтирмоқда. Бугун мамлакатимиз вакилларининг қўлга киритаётган муваффақиятларига кўпчилик хавас қилаётгани ҳам бор гап.     Эътибор беринг, қаторасига иккинчи кундирки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроғи сарбаланд кўтарилмоқда. 14 август куни боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, бугун Руслан Нурудиновнинг ғалабаси шарафига музаффар байроғимиз сарбаланд кўтарилди. Бунақаси Ўзбекистон спорти тарихида биринчи маротаба кузатилмоқда. Мана шундай дамларда озод ва обод юрт қадрини, мустақиллик неъмати нечоғлик тотли эканлигини дилимизнинг туб-тубидан ҳис қиламиз. Қалбларимиз фахр ва ифтихор ҳисларига лиммо-лим бўлади.    “Жуда ҳаяжондаман. Қалбимда кечаётган ҳис туйғуларни икки оғиз сўз билан таърифлаб беролмайман. Бу барча юртдошларимиз ғалабасидир. Фурсатдан фойдаланиб Давлатимиз ва хукуматимиз раҳбариятига, мени бугун бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаган барча-барчага самимий миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман”, дейди Руслан Нурудинов.    “Бугун Руслан Нурудинов қайд этган натижани ҳақиқий мўжизага қиёслаш мумкин, - дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда спорт қай даражада тараққий этиб бораётганлигининг ёрқин исботидир. Очиғи, Рио ўйинларида юртдошларингиз томонидан қайд этилаётган натижалар ҳар қанча тахсинга сазовор. Олимпиада ўйинларида бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман ва юртингизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида бевосита Давлатингиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ишларга қойил қолиш керак. Бунинг самараси бугун Олимпия ўйинларида ҳам яққол қўзга ташланмоқда. Шуни ишонч билан айта оламанки, Олимпиада ўйинларининг навбатдаги кунларида ҳам Ўзбекистон спортчилари нималарга қодирликларини бир неча бор исботлайдилар ва Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларингиз сафи янада кенгаяди”.    Шу ўринда эътиборингизни яна бир жиҳатга қаратсак. Мамлакатимиз спортчилари “Рио-2016” ўйинларига қадар мустақил жамоа сифатида беш бор ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишган ва фақатгина 2004 йили Греция пойтахти Афина шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида иккита олтин медалга сазовор бўлганлар. Айни пайтга келиб спортнинг қатор турларида спортчиларимиз ҳал қилувчи финал баҳсларига етиб келишган ва умид қиламизки мазкур Олимпия ўйинларида Давлатимиз байроғи яна бир неча бора сарбаланд кўтарилади. Бу йўлда спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.    15 август кунги мусобақалар якунларига кўра делегациямиз аъзолари 2 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 206 давлат орасида 27-ўринда боришяпти.     Шавкат Жалилов Анвар Ильясов Рио-де-Жанейро шаҳридан тайёрланди

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:18, 16.08.2016. Ўқилди: 6630 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик