Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Эртак бошланди"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Манчестерлик болакайлар китобида “Тоҳир ва Зуҳра”га ўхшаш эртак бўлмаса керак. Бу икки ошиқ қиссаси бизга, фақат бизгагина тегишли. Лекин шу кунлардан бошлаб англиялик болакайлар ушбу эртакнинг бошқачароқ вариантини яшил майдонда кўра бошлашди. Ҳа, икки эркак ўртасидаги муносабатни Тоҳир-Зуҳрага менгзамоқчи эмасмизу, баъзи ҳолатлари жуда ҳам мос тушади. Яхши маънода, албатта.

“Интер”даги ажойиб мавсумдан буён Моуриньо ва Златан бир-бири ҳақида фақат илиқ фикр билдиради. Мураббий футболчилар ичида энг зўри деб швед юлдузини тан олади, Златан эса, у билан ишлаган жами мураббий зоти ичида Жозени тан олади. Ҳақиқий эркак мураббий деб хотирлайди.

Уларнинг йўли узоқ вақт кесишмай келди. Маур “Реал”даги фаолияти давомида Златанни жамоага таклиф қила олмасди, чунки швециялик иқтидор мадридликларнинг асрий душмани таркибида ўйнаб кетганди. Кейин, “Челси”даги фаолиятида ҳам бу ишга имконият йўқ эди чамамда. Бу пайтда Златан Франция чемпионатида рекордлар сари йўл олган, ўша рекордларни парчалаб ташламагунига қадар бошқа жойга ўта олмасди. Хуллас, уларнинг эртаги кутилмаганда - ҳа, аввалида бунга кўпчилик ишонмаганди – Манчестер шаҳрида бошланди. Эртакмисан эртак... 

Златан ва Маур эртаги бу қадар кучли бошланади, деб ҳеч ким тасаввур қилмаганди. Иккисининг "Манчестер Юнайтед”даги илк ўйини айнан иккисининг бенефиси билан тугаганига нима дейсиз энди?! Йил давомида шу шаҳарга келиши муҳокама қилинган икки мэтрнинг биттагина учрашувда совринли бўлиши ҳам омаднинг юқори нотаси бўлса керак? Португалиялик мутахассис ўйин тугаши биланоқ икки йил давомида бор-йўғи биттагина кубокни қўлга киритган Ван Гаал билан солиштирила бошланди. Ваҳоланки, ўша Луи Манчестердаги фаолиятида олиб берган битта кубоги бўлмаганида, Маур ва Златан мавсумни бу қадар триумф билан бошламасдилар ҳам. Энди бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ, ҳамма икки “телба” юлдузни олқишлаш билан овора...

Аслида, бу ерда ҳеч қандай тасодиф ё омад йўқ. Ҳаммаси шундай бўлиши керакдек. “Манчестер Юнайтед” шундай бошлаши керак эди аслида. Шунга лойиқ бўлиб улгурганди. Нега, дейсизми? Биринчидан, жамоа ичида рўй берган оламшумул воқеалар мавсум давомида Евро-2016 ўтаётган пайтда ҳам овоза солишда ушбу турнир билан рақотбатлашиб турди. Моуриньонинг “қизил иблислар”га ўтиши мураббийлар фестивалида юқори поғонадан тушмади. Швециянинг гуруҳ ўйинлари тугагач, Златан тўппа-тўғри Манчестер шаҳрига учиб келиб, бир лаҳзага Евротурнирни ҳам эсдан чиқартириб юборгани эсингиздан бордир?!

Маурнинг ташрифи билан клубга бир қатор аниқ мақсадни ифодаловчи ўйинчилар таклиф этилди. Португалиялик мутахассис янги мавсумда нималар қилмоқчи эканию, қандай натижаларни кўзлаётгани барчага маълум бўлди. У футболга ҳеч қандай фалсафа суқмаяжагини, шонли клубга шонли ўтмишини қайтариш учун ҳақиқий футбол намойиш этажагини кўрсатди.

Рус шарҳловчиларидан бири: “Моуриньо эркатой, шу боис, унга исталган ўйинчисини муҳайё қилиб беришади”, деб ёзибди. Тўғри, у эркатой бўлиши мумкин, бироқ чўнтагидан кетаётган ҳар бир центни асоссиз бермайдиган корчалонларга гапини уқтира олиш ҳам аслида санъат. Шу санъати борлиги учун ҳам Маур айни пайтда эркатойга айланган бўлса, бу унинг меҳнати ва шахсий ютуғидир.

Ибраҳимовичнинг ғалаба тўпини йўллаши ҳам тасодифлар туркумига кирмайди. Бутун ўйин давомида у қадар кўзга ташланмаган юлдуз муҳим паллада ўзини кўрсатди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. Яъниким, бу ғалаба айнан меники, деди. Кўп бўлади шунақа воқеалар ва ҳар доим швециялик “қария”нинг ҳаракатлари омад отлиқ шеригига қўшиб айтилади. Лекин тан олиш керакки, ҳамма бир нарсани кутаётган паллада ўша нарсанинг содир бўлиши бир томондан ёқимли бўлса, иккинчи томондан жуда мушкул вазифадир. Златан мана шундай босимни енга олди ва “МЮ”нинг бошланажак мавсумига-да таъсир қиладиган муҳим голни урди. Агар мавсум кўтаринки руҳда ўтса ва манчестерликлар юқори ўринларни қўлга киритишса, бу натижага асосий турки шу ГОЛдир, унутманг!

Манчестер шаҳрида байрам бошланди, хуллас. Лекин эртак чиройлироқ ва фожиалироқ кўриниш олиши учун яна қандайдир қаҳрамон керак. Ҳа, “Тоҳир ва Зуҳро”да ким бор эди, топдингиз – Қоработир! Бу вазифани аслида ирқий келиб чиқиши билан Погба бажариб бериши ҳам мумкин эдию, “Сити” тарафлардан жой эгаллаган Гвардиолага кўпроқ мос туюлмоқда. Хуллас, қирғинбарот жанг олдидан телевизоримиз олдига яхшилаб жойлашиб олайлик. Барча нигоҳларимиз Манчестер шаҳрига қадалган. Бу икки таниш инсон “эл-класико” деган сўзни Испаниядан Англияга кўчириб келишди, узр-а, ла-лигачилар...

 

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 12:30, 16.08.2016. Ўқилди: 11617 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.