Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руслан Нурудиновнинг онаси: "Ўғлимнинг ғалабаси бутун Ўзбекистонимиз ғалабасидир"

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида Руслан Нурудинов вазни 105 килограммгача бўлган оғир атлетикачилар ўртасида олтин медални қўлга киритди ва Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлди.

Куни кеча Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабасини кенг нишонлаган ва ҳали зафар қувончи тарк этмаган андижонликлар бугун эрта тонгдан Руслан туғилиб ўсган Хонобод шаҳридаги Истиқлол маҳалласига кела бошлади. “Баракалла!”, “Сен зўрларнинг зўрисан, Руслан!”, деган ҳайқириқлар карнай-сурнай садоларини-да босиб кетади. Ҳамма ҳаяжонда, таниган-танимаган барча бир-бирини “Зафар муборак!”, “Олтин муборак!” деб қутлайди, бағрига босади. Чемпион туғилиб ўсган уйни кўриш, яқинларини табриклаш, уларнинг қувончига, ҳаяжонига шерик бўлиш учун келувчиларнинг адоғи кўринмайди.

Чемпионнинг хонадонига Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳамроҳлигида бир гуруҳ жамоатчилик вакиллари келиб, унинг оила аъзоларини қутлаганида Русланнинг онаси, Хонобод шаҳар марказий поликлиникаси ҳамшираси Гулчеҳра Нурудинова ўз ҳаяжонини яшира олмади:

– Фарзанди камолини, бахту саодатини кўриш она учун энг улуғ бахт. Унинг ортидан олқишлар олиш, Ватанга хизмати учун бутун элдан раҳматлар эшитишнинг қувончини таърифлаб беролмайман. Ўғлимнинг ғалабасидан бутун Ўзбекистон халқи фахрланаётганини кўриб бошим кўкка етмоқда, – дейди Гулчеҳра опа. – Ўғлим болалигида мана, кўрасиз ая, мен албатта жаҳон ва Олимпиада чемпиони бўламан, дерди.Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик фарзандимнинг орзу-ниятлари ижобат бўлишига замин яратди. Президентимиз, устозлари ва халқимиз ишончини оқлади. Энг нуфузли мусобақада ғолиб чиқиб, Ўзбекистон шуҳрати янада юксалишига ҳисса қўшди. Ўғлимнинг Олимпия ўйинларидаги ғалабаси уни вояга етказган, тарбиялаган, истеъдодини юзага чиқарган мустақил Ўзбекистон ғалабасидир.

Мустақиллик тенгдоши бўлган Руслан ўқувчилик йилларидаёқ шаҳар, вилоят ва мамлакат миқёсидаги кўплаб мусобақалар ғолиби бўлди. 8-синфни битиргач, устоз ва мураббийлари тавсияси билан Тошкент олимпия захиралари спорт коллежининг мактаб бўлимига ўқишга кирди. Бу ерда у тажрибали мураббийлар кўмагида маҳоратини ошириб борди, мамлакат чемпиони бўлди. Коллеждаги таҳсилдан сўнг Андижон давлат университетига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Бу йил университетнинг магистратура бўлимини битирмоқда.

– Шу кеча маҳалламизда ҳеч ким ухламади, тонгги соат тўртдан ўтган бўлса-да, ҳамма телевизор қаршисида ўтирди, – дейди Хонобод шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳайитхон Эгамбердиева. – Тош кўтариш навбати Русланга етганда кексалар дуо қилиб турди, ёшлар, ҳатто биз, аёллар ҳам қўлимизни тош кўтаришга мослагандек кафтимизни ишқаладик. Ишонмассиз, чемпионлик забт этилганда қувончдан шундай хайқириқлар бўлдики, гўё биз кўтардик шу тошни, биз рекорд ўрнатдик! Узр, мухбир укам, булар ҳали ҳаяжоним босилмаганидан. Маҳалламизда спорт билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар кўп. Бунинг учун барча замонавий шароит бор-да! Ёшларнинг қай биридан сўраманг, “Мен ҳам Руслан акамдай спортчи бўламан, Ватаним шарафини улуғлайман. Шундай қилсам, ота-онамга раҳмат келтираман, Президентимиз ишончига муносиб бўламан”, дейди қатъий ишонч билан. Бу давлатимиз раҳбари раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, спортнинг оммавийлигини ошириш, шу орқали жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасидир.

Руслан мусобақа олдидан 92 ёшли бувиси Шамсинур момонинг дуосини олишни канда қилмайди. Рио Олимпиадасига йўл олишдан аввал ҳам шундай бўлди.

– Набирам мен дунёдаги энг катта спорт мусобақасига кетяпман, момо, менга дуо беринг, оқ йўл тиланг. Мен албатта ғолиб бўламан, сизларнинг, Президентимизнинг ишончини оқлайман деди, – эслайди Шамсинур момо. – Набирам сўзининг устидан чиқди. Буларнинг барчаси юртимиздаги тинчлик, Юртбошимиз раҳнамолигида ёшларга яратиб берилаётган кенг шароит ва имкониятлар самарасидир. Илоҳим, юртимиз доимо тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин. Халқимизнинг юзи ҳамиша ёруғ бўлсин, ёшларимизнинг қўли баланд келаверсин. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 19:30, 16.08.2016. Ўқилди: 5909 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.