Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оксана Чусовитина: Токио–2020 Олимпиадасида медаль оламан

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Коммерсантъ» махсус мухбири Андрей Колесников Рио–2016 да еттинчи Олимпиадасини ўтказиб, тарихдан жой олган ўзбекистонлик афсонавий спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина билан суҳбат қурди.

41 ёшли Чусовитина суҳбат давомида фаолиятидаги кечинмалари, Олимпиададаги иштироклари, бўлажак режалари ҳақида сўзлаб ўтди ва Ўзбекистон учун олимпия ўйинларида медаль олиш орзуси борлигини маълум қилди. «Дарё» интервьюнинг қисқа вариантини тақдим қилади.

— Мен Ўзбекистон учун Олимпиада ўйинларида медаль олишни орзу қиламан, — деди Чусовитина аниқ ва равшан қилиб.

— Ана холос! Демак, сиз Токиога (2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари пойтахти – «Дарё» изоҳи) борасиз. Лекин сиз ҳали саралашдан ўтишингиз керак. Агар ўта олмасангизчи?

— Мен тушунаман, жуда яхши тушунаман. Бу йилги саралашда нафақат таяниб сакрашда, балки кўпкураш, яъни, барча 4 та снарядда иштирок этишга тўғри келди. Бошқа снарядларда қийин машқлар бажармадим. Риода эса сакрашларимни амалга оширдим.

— Буни кўрдим. Шунингдек, финал босқичидаги барча чиқишлардан сўнг, ғолиблар тақдирланишидан аввал, зал сизга гулдурос қарсаклар чалди. Залда ўтирганларга сиз ҳақингиздаги сюжет кўрсатилди. Унда сиз ҳақиқий жаҳон спорти афсонаси эдингиз. Бу кутилмаган ҳолат бўлди. Шу шандай бўлдики… Томоғимга кесак тиқилгандек бўлди. Сиз эса шунчаки оддий ва бироз руҳан эзилган эдингиз…

— Мен яхши сакрай олмаганим учун хафа эдим. Мени афсона дейишлари бироз хижолатга солади. Мен, балки, шунчаки ўз спорт туримни бошқа ‘болаларъдан кўра кўпроқ яхши кўраман. Балки, бу спорт турида кўпроқ нарса тушунаман. Мен буни мамнуният билан бажараман. Балки, бу спорт турида кўпроқ қолиб кетгандирман.

— Ҳаётингиз давомида нечта сакрашни амалга оширганингизни ҳисоблаб кўрганмисиз?

— Буни мендан ҳеч ким сўрамаган, ўзим эса ўйлаб кўрмаганман. Риода эса айнан шу сакрашни амала оширмоқчи эдим. Чунки бу элементнинг баҳоси энг юқори эди ва бунга тайёр эдим. Аммо бажара олмадим. Айнан шу нарса мени қийнаяпти.

— Медаль олмаганингиз эмасми? Ҳамма медални ўйлаб стартга чиқади. Бўлмаса нега?

— Мен тахтасупага чиққанимда ҳеч қачон медаль ҳақида ўйламайман. Фақатгина барча машқ қилганларимни кўрсатиш ҳақида ўйлайман.

— Лекин Риода медаль ҳақида ўйлагандирсиз? Ишончим комил, олтин ҳақида ўйлагансиз. Ҳеч бўлмаса, тушингизда кўргандирсиз? Мен сизга ишонмайман!

— Йўқ, ўйламаган эдим. Мен [медални] Токио [2020-ёзги олимпиада]да оламан

— Ростанми? (Қайта сўради журналист)

— Ҳа.

— Мен сизни ўз сўзингизда ушладим, лекин бу ҳақда менга биринчи бўлиб айтмаганибгизни тушуниб турибман…

— Мен буни сизга биринчи бўлиб айтдим. Шундай бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:42, 19.08.2016. Ўқилди: 4441 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик