Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нуриддинов Олимп шоҳсупасига кўтарилган илк Ўзбекистон спортчисига айланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1news.uz — XXXI ёзги Олимпия ўйинлари оғир атлетика баҳслари ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа нафақат оғир атлетикамиз, балки ўзбек спорти тарихида ҳам янги саҳифа очди. Бундан роппа-роса икки йил олдин Алматида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мустақил Ўзбекистон спортчилари томонидан ўрнатилган илк жаҳон рекорди муаллифи бўлган паҳлавонимиз Руслан Нуриддинов, мана энди Олимпиада ўйинларида илк рекорд кўрсаткични қайд этган спортчи сифатида тарихга кирди. Руслан Нуриддинов 2013 йил оғир атлетика бўйича юртимиздан чиққан дастлабки жаҳон чемпиони деб эълон қилинганди. Рио-де-Жанейрода эса бу ўзбек полвони энди Олимп шоҳсупасига кўтарилган илк Ўзбекистон спортчисига айланди.

Мен жамоамиз Риога жўнаши олдидан Ўзбекистон ОАФ биринчи вице-президенти Шаҳрилло Маҳмудов билан ўзаро суҳбат жараёнида имкониятларимиз ҳақида сўрагандим. Ўшанда Шаҳрилло ака оғир атлетикачиларимизнинг натижаларига бевосита масъул инсонлардан бири эканлигини ҳис қилган ҳолда, терма жамоамизда бир неча йилдан буён фаолият олиб бораётган хорижлик маслаҳатчи мураббий билан биргаликда Олимпиадада қандай вазиятлар юзага келиши мумкинлигини чамалаб, тактик курашнинг бир неча хил вариантдаги усулларини ишлаб чиқишганликларини айтиб ўтгандилар. Бошқача қилиб айтганда, жамоамиз курашнинг турли кўринишларига, Руслан эса ҳар қандай рақибга қарши баҳс олиб боришга тайёр бўлишган. Олимпиадада қатнашган 5 нафар спортчимизга дастлабки вазифа сифатида, қандай қилиб бўлмасин, жуда ҳаяжонли ва қийин бўлган дастлабки довондан, яъни ҳар иккала машқда биринчи уринишдан унумли фойдаланиш қўйилган. Бу борада ҳеч бир спортчимиз қоқилмаганлиги, илк буюртмалар жуда тўғри танланганлиги супачада яққол кўринди. Ва айнан шу жиҳат атлетларимизнинг Олимпиада ўйинларидек энг йирик ва нуфузли мусобақада, бемалол айтишимиз мумкин, муваффақиятли қатнашишларини, ўта масъулиятли ва ҳаяжонли синовдан муносиб ўтиб олишларини таъминлади.

105 кг вазн тоифасида ўзбек оғир атлетикаси  мухлислари жуда узоқ кутилган қувончли лаҳзаларга гувоҳ бўлишди. Ушбу гуруҳда бир йўла икки вакилимиз медалларга даъвогарлар сафини тўлдиришганди – Руслан Нуриддинов ва Иван Ефремов. Бу икки спортчимиз тўрт йил муқаддам Лондон Олимпиадасида қатнашган ва мос равишда 4-5-ўринларни эгаллагандилар. Улар медаллар учун ҳаракат қилишлари турган гап эди. Русланнинг Олимпиада олтин медалига асосий даъвогар эканлиги мусобақа олдидан халқаро спорт жамоатчилиги томонидан ҳам бир неча бор эътироф этилди. Унинг ўзи, мураббийларимиз ҳам аввалги ўйинларда сўнгги сонияларда, жуда ачинарли тарзда бой берилган медал туфайли фақат совринли ўринларни қўлга киритишни мақсад қилганликлари ҳам бор гап. Шу билан бирга Олимпиада ғолиби деган шарафли ном ҳеч кимга шунчаки бериб қўйилмаслигини ҳам барча яхши билади. 105 кг вазн тоифасида ғолиблик учун кечган курашни бутун дунё кўрди, кузатиб борди. Тўғри, якунда Руслан кумуш медал соҳибини 14 кг ортда қолдириб кетди, лекин бу факт ҳечам ғалабага осонлик билан эришилганлигини кўрсатмайди. Боз устига, даст кўтаришдан сўнг 194 кг қайд этган икки вакилимиздан кейин учинчи ўринни эгаллаган қозоғистонлик Зайчиков 193 кгни забт этган, яна икки спортчи – Хитой ва Арманистон атлетлари улардан атиги 3 кг ортда боришаётганди. Эрон ва Польша вакиллари – Русланнинг азалий рақиблари ҳам пешқадамларни изма-из таъқиб қилиб боришарди. Мана шундай мураккаб вазиятда машғулотлар залида спортчиларимизга кўрсатма бериб турган мураббийларимиз штаби қабул қилган қарорлар охир-оқибат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Бу сафар Шаҳрилло Маҳмудовнинг ўзи терма жамоа бош мураббийи Баҳром Абдумаликов ва ёрдамчи мураббий Баҳром Мендибоевларга раҳбарлик қилганлиги ҳам ўз самарасини берди. Мутахассисларимиз томонидан ўта ҳушёрлик ва маҳорат билан тизилган тактик кураш чизмаси ўзини тўлиқ оқлади. Даст кўтаришда икки ўзбек спортчиси пешқадамликни ўз қўлларига олгач, силтаб кўтаришда, табиийки рақибларимиз бизга қараб ишлашга мажбур бўлишди. Очиқроқ айтадиган бўлсак, биринчи машқда катта меҳнат туфайли эришилган устунлик туфайли, иккинчи машқ давомида мураббийларимиз бошқа давлатлардан келган ҳамкасбларига ўз ҳукмларини тўлиқ ўтказишга муваффақ бўлишди. Энг жиддий рақиблардан бири, Лондон Олимпиадаси совриндори, поляк Бартоломей Бонкнинг муросасиз курашга дош бера олмаганлиги ҳам, Эрон вакили Муҳаммадризо Барорийнинг иккинчи уринишдаёқ эсанкираб қолганлиги ҳам, Польша шарафини ҳимоя қилган бошқа бир полвон Аркадиус Михалски ва Латвия жамоаси аъзоси Артурс Плешниексларнинг кетма-кет бефойда ҳаракатлари ҳам, учинчи ўриндан паст натижани муваффақиятсизлик деб ҳисоблайдиган Хитой мураббийлари ишонгани Янг Жининг тақдирга тан берганлиги ҳам, аслида мураббийларимизнинг жуда ақлли тактика қўллаганликлари билан боғлиқ. Руслан силтаб кўтаришни энг охири, катта ишонч ва совуққонлик билан, 225 кгдан бошлади. Айнан шу ҳаракати билан етакчи спортчимиз рақибларини анча эсанкиратиб қўйди, медалларга даъвогар бўлган, юқорида номлари тилга олинган кучли атлетларни руҳий мувозанатдан чиқариб юборди. Рақиблар ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмаганликлари эса бошқа ҳамюртимиз Иван Ефремовнинг якуний жадвалда, кутганимиздан яхшироқ – 5-ўринга кўтарилишини ҳам таъминлаб берди.

Нуриддинов иккинчи уринишда ҳам катта қийинчиликсиз 230 кгни забт этди. Ана шу ҳаракат олтин медал сари қўйилган дадил қадам бўлди, чунки бу пайтга келиб майдонда 2 та рақиб қолганди – Барорий ва Армен Мартиросян. Уларда ҳам худди Руслан сингари биттадан уриниш қолган. Эрон вакили Руслан билан курашишга кучи етмаслигини сезди чоғи (даст кўтаришда Нуриддиновдан 8 кг орқада эди), ҳеч бўлмаса бронза олай деб, 231 кг буюрди, аммо мақсадига эриша олмади. Шундан кейин арман йигит спортчимизга етиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. Биринчи машқда у Русланга нисбатан 4 км кам кўтарган, агар 234 кгни забт этса, кўрсаткичлар тенглашиб, шахсий вазни бироз енгил бўлганлиги сабабли олдинга ўтиб олиши мумкин бўларди. Бироқ Симон сўнгги уринишдан фойдалана олмади ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида туғилиб ўсган Руслан Нуриддинов муддатидан олдин Олимпия ўйинларида ғолиб чиққанлиги маълум бўлди. Шундан кейин мураббийларимиз яна бир тўғри қарор қабул қилишди. 105 кг вазн тоифаси учун жаҳон рекорди 246 кг, Олимпиада рекорди 236 кг. Русланда эса биргина имконият бор. Шу боис таваккал қилмасдан, мураббийларимиз Олимпия ўйинлари рекордини янгилаш учун буюртма беришди. Ўз навбатида ғалабадан руҳланган паҳлавонимиз 237 кг оғирликдаги тошни ҳам кўтарди ва Беларус спортчиси Андрей Арамнов томонидан 2008 йил ўрнатилган Олимпиада рекордини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа иккинчи машқ бўйича берилган барча имкониятлардан унумли фойдаланган Руслан Нуриддинов иккинчи ўрин эгасидан оз эмас, кўп эмас 14 кг ўзиб кетди. Шу ўринда, адолат юзасидан яна бир маълумотга урғу бериб ўтиш жоиз. Олимпиада кумуш медалини қўлга киритган Арманистон терма жамоаси аъзоси Симон Мартиросян 1997 йилда туғилган, атиги 19 ёшда. Жаҳоннинг энг кучли атлетларидан бири ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов билан муносиб кураш олиб бориш, амалдаги жаҳон чемпиони, Рио ўйинларида бронза медал билан тақдирланган қозоғистонлик Александр Зайчиковни ортда қолдириш ёш Симон учун ажойиб натижа. Демак, Русланнинг кучли рақиблари сони яна биттага ортганлиги ҳақиқат.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов ушбу Олимпия ўйинларида 5-ўринни эгаллади. Аслида, кетма-кет иккита Олимпиадада кучли бешликка киришнинг ўзи унча-мунча спортчи фақат орзу қилиши мумкин бўлган натижа. Бошқа томондан қараганда, Ваня иккикураш натижасига кўра 412 кг (194+220) жамғариб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган Зайчиковга бор-йўғи 2 кг, 4-ўринни эгаллаган Хитой вакили Янг Жига 1 кг ютқазиб қўйди. Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: Ефремовда, ҳеч бўлмаса бронзага илиниш имкони бормиди? Вазиятни таҳлил қилишга уринамиз.

Даст кўтаришда ҳар икки спортчимиз энг юқори – 194 кг натижа қайд этишди. Ефремовнинг номи шахсий вазни енгилроқ бўлганлиги учун биринчи ўринга ёзилди. Вакилларимиз кўрсаткичи учинчи қатордаги Зайчиковникидан 1 кг кўп эди. 4-5-ўринлардаги атлетлардан 4 кг олдинда эдик. Шу фарқни сақлаб қолиш мумкинмиди? Бу саволга мутлақо «ҳа ёки йўқ» деб жавоб бериб бўлмайди, албатта. Бу – спорт. Аммо атлетларнинг имкониятларини аввалги мусобақаларда қайд этган натижалари, қолаверса берилган дастлабки буюртмаларга қараб баҳолаш ҳам мумкин. Шу маънода Ефремовнинг медалга даъвогарлик қилиши жуда мушкул эканлиги олдиндан маълум эди, десак ҳақиқатга анча яқин бўлади, чунки Ванянинг севимли машқи даст кўтариш, силтаб кўтаришда унинг халқаро майдондаги энг юқори кўрсаткичи 221 кг. Сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам Ефремов биринчи машқда олтин медалга сазовор бўлди, иккинчи машқда эса кучли саккизликка ҳам кира олмаган. Риода у 220 кг силтаб кўтарди. Шахсий рекордини деярли такрорлади. Жуда яхши натижа. Бунинг устига асосий рақибларнинг назарий имкониятлари анчагина юқори эканлигини ҳам ёддан чиқармаслик лозим эди. Хуллас, спортчимиз силтаб кўтаришни 9 спортчи орасида биринчи бўлиб бошлади ва якунда 5-ўринни банд этди. Шу фактнинг ўзиёқ, мураббийларимиз Ефремов учун ҳам жуда тўғри тактика танлаганликларидан далолат. Охирги уринишга 220 кг буюрилганлиги ва спортчимиз вазифани бажарганлиги ҳам фикримизни исботлайди. Агар сўнгги имкониятда бронза медал учун етарли бўлган (қандай натижа билан медалга илиниш мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар фақат якуний жадвал ҳосил бўлгандан кейин ўринли бўлади, олдиндан буни ҳеч бир мураббий башорат қила олмайди!) 223 кг буюртма қилинганда нима бўларди? Энди кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган Мартиросян ва Зайчиковларнинг мураббийлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб вазиятни баҳолашга ҳаракат қилиб кўрайлик. Арманистон вакили силтаб кўтаришни 220 кг, Қозоғистон спортчиси эса 223 кг билан бошлади. Ефремов эса 220 кг билан тугатди. Агар мураббийларимиз Ваня учун сўнгги уринишда 223 кг буюртма қилишганида ва полвонимиз бу оғирликни забт этганида Зайчиковнинг мураббийлари шу натижага қараб ҳаракат қилган бўлишарди. Яъни Александр даст кўтаришда Ванядан атиги 1 кг ортда қолган, силтаб кўтаришда шу фарқни йўққа чиқарса бўлди, чунки шахсий вазнга кўра устунлик рақибимиз томонда эди. Симонга етиб олиш эса янада қийинроқ биз учун. Хуллас, ҳар иккала рақибда Ефремовнинг якуний натижасидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш имконияти бор эди. Қолаверса, спортчимизнинг совриндорларга шу даражада яқинлашиб боришининг ўзи ҳам, аслида мураббийларимиз томонидан мукаммал тактик кураш йўлга қўйилганлиги маҳсулидир. Энг муҳими Ўзбекистон фарзандлари – Олимпиада ғолиби ва рекордчиси Руслан Нуриддинов ҳамда икки бор Олимпия ўйинларида фахрли 5-ўринни эгаллаган Иван Ефремовлар билан ўзбек спорти ҳар қанча ғурурланса арзийди,бизнингча!

 

 
Манба: 1news.uz
Киритилди: 07:09, 20.08.2016. Ўқилди: 11294 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик