Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасанбой Дўсматовнинг онаси: “Юзимизни ёруғ қилганинг учун раҳмат, болам”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов якунига етган Олимпиада-2016 нинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер Кубоги соҳибига айланди.

23 ёшли ўзбекистонлик спортчи 49 килограмгача вазн тоифасида финал баҳсида колумбиялик Юберхен Мартинесни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Финалгача йўлда эса АҚШ вакили Нико Эрнандес ва қозоғистонлик Биржан Жакиповдан устун келган эди.

1934 йилдан буён Вэл Баркер Кубоги AIBA қўмитаси фикрига кўра Олимпия ўйинларида энг ёрқин жангларни олиб борган боксчиларга тақдим этилади. Бунга қадар ушбу мукофот уч карра Олимпия чемпиони кубалик Теофило Стивенсон, Украина боксчиси Василий Ломаченко, Лондон Олимпиадаси чемпиони қозоғистонлик Серик Сапаев каби спортчиларга насиб этган.

Партиямиз Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби Муборак Талабоева мана шундай ҳаёжонли дамларда чемпион Ҳасанбой Дўсматов хонадонида бўлиб унинг ота-онаси хурсандчилиги билан ўртоқлашди. 

Ҳар бир спортчининг орзуси чемпион бўлмоқдир. Мана, дуоларингиз ижобат бўлиб, ўғлингиз чемпион бўлди. Чемпион Ҳасанбойнинг болалиги ҳақида сўзлаб берсангиз.

Дилнозахон Хайитбоева – Рио – 2016 олимпиадаси олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматовнинг онаси:

– Ҳар бир ота-она учун фарзандининг камолини кўришдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак. Айниқса, у нафақат ота-онаси, балки Ватанининг ишончини оқлаб, дунёга танитаётган юртдошларимиз сафига қўшилса. Шу қувончли кунларда Ҳасанбойнинг спортга эндигина кирган пайтларини эсга олмоқчиман. У илк машқларини спортнинг каратэ тури билан бошлаган. Ўша вақтлардаёқ кичкинагина Ҳасанбойнинг мушти тугилиб турарди.

Бир куни машқ қилаётиб менга “Ая, лапани (машқ қилиш учун керакли спорт анжоми) ушлаб туринг”, – деди. Биз бирга анча машқ қилдик. Сўнгра: “Ҳасанбой, машҳур бўлганингда биринчи устозинг ким дейишса, онам дегин-а!” десам, менга бир қарадию, “Эээ, ая” деб қўйганди холос. Боламнинг шу бир қарашида болаларча беғуборлик бор бўлса-да, менинг оналик қалбим фарзандим, албатта, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишини сезиб турарди.

Чемпион бўлиш осон иш эмаслиги ҳаммага аён. Ҳасанбойнинг одатий кундалик режасидан нималар ўрин олган? Ота-она ва кузатувчи сифатида шу ҳақда айтиб берсангиз.

Дилноза Хайитбоева:
–Ўғлим ҳамма нарсадан боксни устун қўярди. Унинг кун тартибида ҳар кунги юмушлари билан бирга, бокс ва машқ энг катта ўринни эгаллайди. Хатто қариндошлар билан ўтказиладиган маросим ва тўйлар ҳам машқлари билан тенг келиб қолса, шубҳасиз, машқ қилиш учун залга кетарди. Бу натижага етиш учун ўғлим болаларча ўйин-кулги ва эркаликлардан воз кечди. Унинг бу қатъийлиги бугун дунёни қойил қолдиришига асос бўлди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар Ҳасанбойдек чемпионларни кашф этмоқда, шундай эмасми?

– Юртбошимиз олиб бораётган одилона ва оқилона сиёсат туфайли чекка қишлоқларда ҳам энг сўнгги спорт анжомлари билан таъминланган шинам спорт заллари барпо этилди. Ана шу меҳнатлар самараси сифатида Ўзбекистонимиз ёшларини ҳам жаҳон танияпти. Ҳамда фарзандларимиз нималарга қодир эканини тан олмоқдалар. Ўғлонларимиз асл Алпомиш авлодлари эканини исботламоқдалар. Бу ғалабалар мустақиллигимизнинг 25 йиллигига муносиб совға бўлди. Ҳали бундан ҳам юқори марраларни забт этишади, дунё оммаси Ўзбекистон номини тилдан қўймайди.

Ҳасанбой одатда, бўш вақтини қандай ўтказади?

– Мен ота сифатида уни бўш ўтиргани ёки бекор кўча чангитиб юргани боис койиганимни эслолмайман. Унинг бўш вақти ҳам спорт билан, бандлиги ҳам спорт билан.

Д.Хайитбоева:
– Менинг оналик сезгиларим ўғлимнинг ғалаба қозонишини ҳис қиларди. Албатта, фарзандим чемпион бўлиб қайтишига ишонардим. Демак, она юраги алдамас экан.

Олимпия ўйинларида Ҳасанбойнинг ҳар бир жангини кузатиб бордингизми? Бу ота-она учун осон эмас, албатта.

- Ўғлимнинг жангга кирганини кўришга юрагим дов бермади, лекин уни олқишлагани йиғилган қўни-қўшни, яқинларимизнинг ҳайқириқларидан ҳис қилардимки, ўғлим мардона жанг қилмоқда. У юзимизни ёруғ қилади. Улар жим бўлиб қолишгандаги ҳолатимни эса... айтиб беролмайман. Ниҳоят, кутилган онлар келди... Ҳасанбой – чемпион. Менинг фарзандимни бутун Ўзбекистон ўз фарзанди деб тан олди. Юртдошларининг олқишлари унга энг катта далда бўлди. Ҳасанбой билан бир суҳбатимизда “Ўғлим, яна қозоғистонлик боксчи билан рингга тушиб қолсангчи” – дедим. У эса “Аяжон, у мени Қозоғистонда, ўз уйида ютган, бошқа жойда уни ҳар қанақасига мен мағлуб қиламан” – деганди. Ўғлимнинг ғалабаси бир ҳодиса, Ватанимизнинг байроғи баланд хилпираб, мадҳияси янграгани яна бир улуғ ҳодиса бўлди.

Ҳасанбой олимпия ўйинлари чемпиони. Сиз чемпионнинг ота-онасисиз. Бундай шараф ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Тўғрими?

- Ўғлим XXXI ёзги олимпияда ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаганидан фахрланаман. 2000 йили Сиднейда бўлиб ўтган Олимпияда ўйинларида Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин медални қўлга киритганда чин дилдан қувонган, унга, унинг ота-онасига ҳавас қилган эдим. Қани энди менинг ўғлим ҳам юртини шундай шарафларга буркаса, деб орзу қилган эдим. Ўғлимнинг олимпия ўйинларидаги ғалабаси уни вояга етказган, тарбиялаган, истеъдодини юзага чиқарган мустақил Ўзбекистон ғалабасидир. Зеро, истиқлол бўлмаганда оддий бир деҳқон фарзанди шундай юксак марраларга эриша олармиди?!. Буни ўйлаб ҳам бўлмасди. Мени таниган барча яқинларим, маҳалладошларимиз менга “Маъруфжон, кеча ким эдингу, бугун ким бўлдинг? Сенга ҳавасимиз келяпти” , деганида дунёларга сиғмай кетдим.

Манба: mt.uz
Киритилди: 17:52, 23.08.2016. Ўқилди: 6260 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик