Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Бразилия: пентакампионлар ҳақида кичик ҳикоя

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Футзал бўйича
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилия футзал терма жамоаси 2002 йилга қадар бўлган Бразилия футбол термасини жуда эслатиб юборади.

Худди катта футболдаги каби беш марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган мамлакат билан ҳазиллашиб бўлмайди. Жаҳон Чемпионатида бу жамоа ўз гуруҳида Украина, Мозамбик ва Австралия билан кураш олиб боради.

Колумбияга йўл

Бразилия терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига йўлни Парагвай мезбонлик қилган Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари ўртасидаги турнирда зафар қучиш билан бошлади ва барчани ишонтирдики, ҳали-ҳамон мундиал чемпионлиги учун асосий номзод.

КОNMEБОЛ чемпионатининг дастлабки икки ўйинидаги натижа кўпчиликни ўйлантириб қўйгани рост. Венесуэлага қарши очилиш ўйинида Бразилиянинг қўли баланд келди — 2:1. Бироқ ҳисоб ғалабанинг қийинчилик билан қўлга киритилганидан далолат берарди. Мезбон Парагвай дарвозасининг бор йўғи 1 бора ишғол этилгани ҳам (1:0) хавотирларга шаъмадек бўлиб кўринди.

Кейинги ўйинларда эса мухлислар ҳақиқий Бразилия терма жамоасини кўришга муваффақ бўлди: Эквадор (14:0), Перу (6:0). Бу ҳисоблар футзал афсунгарларига бўлган ишонч борасида ҳеч кимда шубҳа қолдирмади.

Колумбия мундиалига йўлланма бериши керак бўлган ярим финал ўйинида Бразилия Уругвай довонидан ўтиб олди — 4:1. Финалда эса Аргентина дарвозаси шунча марта ишғол қилинди, дарвоза даҳлсизлиги эса сақлаб қолинди. Энди сиз Бразилия футзал терма жамоаси ҳақида дастлабки тасаввурларга эгасиз. Қолганини мутолаа қилишни қуйида давом эттиринг.

Ҳикоянинг давоми

Бразилия терма жамоасининг жаҳонда доимий етакчи бўлиб келишида бош мураббий Сержинё Шиочетнинг хизматларини эътироф этмасдан ўтиб кета олмаймиз. Унинг топқирлиги ва шижоати жамоанинг асосий қуроли бўлса ажаб эмас.

Эътибор беринг, Бразилия саралаш босқичида умумий ҳисобда 31 та гол урди ва бор йўғи 2 та тўп ўтказиб юборди. Бу даҳшатли статистика. Ваҳоланки жамоанинг асосий фигураси Фалкаосиз буни уддалашнинг имкони бўлди.

Фалкаони эслаб қолинг. Adidas’нинг «Олтин тўп» совринига икки бор эга чиққан ва терма жамоаси билан бешта мундиалда иштирок этган йигитни таниб олиш зарар қилмайди. Чунки айнан у ўзи каби ёрқин келажак кутилаётган Тягу ҳамда Ари каби футзалчиларни Колумбияда ортидан эргаштиради ва рақиблари учун муаммога айланади. Тягу ва Ари икки карра жаҳон чемпиони бўлиш билан кифояланмай, Колумбияга учинчи кубок учун ташриф буюраётганини яширмаяпти.

Шунингдек, Же ва Фернандинё каби меҳнаткаш йигитлар хизматини ҳам унутиб бўлмайди. Пито ва айниқса Батериа каби ёш иқтидорлар эса кўпчиликнинг меҳрини қозонишига шубҳа йўқ. Батериа саралаш босқичи юлдузчасига айланганиёқ фикримизни исботлаши мумкин.

Мундиаллар тарихи

Ҳозирга қадар футзал бўйича еттита Жаҳон Чемпионати ўтказилган бўлса, Бразилия терма жамоаси шуларнинг 5 тасида ғолиб чиққан ва худди катта футболдаги каби пентакампион номини расмийлаштириб бўлган.

1989 йил Голландияда, 1992 йил Гонконгда ва 1996 йил Испанияда чемпионлик Бразилияга насиб қилди ва мамлакат футзал терма жамоаси уч бор ўтказилган Жаҳон Кубогининг ҳаммасини ўзиники қилиб олди. Голландия ва Испания финалларида бразилиялик футзалчилар айнан мезбонларни мағлуб этишди.

2000 ва 2004 йилги Жаҳон Чемпионатлари Испаниянинг ғолиблиги билан якунига етди. Гватемалада испанлар ўз мамлакатларидаги финал мағлубиятининг аламини олган бўлишса, орадан тўрт йил ўтиб Италия таслим қилинди. Бироқ Бразилия ўша мундиалларнинг ярим финалида тўп сурди. Бирида кумуш ва яна бирида бронзани нақд қилди. Қисқа қилиб айтганда, дунё чемпионатларининг ҳеч қайси бири Бразилиянинг совринсиз қолиши билан якунига етмади.

2008 ва 2012 йилга келиб терма яна чемпионлик тахтига қайтди. Ҳар икки финалда ҳам испанлар таслим этилди. Шундай экан, Бразилия терма жамоаси Колумбия мундиалида ҳам чемпионлик учун энг асосий номзод бўлиб қолаверади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:29, 26.08.2016. Ўқилди: 6242 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик