Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Истиқлол фарзандлари юрт шаънини юксалтираётир (Олимпиячиларимиз ҳақида)

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Спорт — тинчлик, ҳамжиҳатлик элчиси. У одамлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини жўш урдиради, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялайди.  Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратилди. 

Бунинг юксак самаралари Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз спортчилари эришган улкан натижалар мисолида яққол ўз исботини топди. Ўзбекистон спортчилари 13 медаль жамғариб, жаҳонда 21-ўринни, Осиёда тўртинчи, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни эгаллади. Бундай улкан натижа юртимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеага айланди. 

Бу ғалаба нашидаси ҳар бир ватандошимизни тўлқинлантирди, қалбига фахр-ифтихор бағишлади. Президентимизнинг “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида спортчиларимизнинг қатор давлат мукофотлари билан тақдирлангани қувончимизга янада қувонч улашди.

Истиқлол ўғил-қизларнинг юксак парвози учун мустаҳкам қанот бўлаётир.  Рио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг аксарияти 20-25 ёшда. Улар мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган, истиқлол инъом этган имкониятлар, шарт-шароитлар асосида таълим олиб, спорт билан шуғулланиб, ана шундай юксак натижаларни қўлга киритмоқда. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди сингари буюк аждодларимиз, кураги ерга тегмаган Паҳлавон Маҳмуддек полвонларга муносиб ворис эканликларини, ўзбек ўғлонига хос мард, жасур ва шижоатини яққол намоён қилдилар.

Айниқса, боксчиларимиз 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, Куба, АЈШ, Буюк Британия ва Россия каби бокс ривожланган давлат спортчиларини ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринни эгаллади. 

Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси қайд этган натижалар “ким эдигу ким бўлдик”, деган саволга ёрқин ҳаётий жавобдир. Ҳақиқатан ҳам истиқлол йилларида спортга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар спортчи йигит-қизларимизнинг жаҳон майдонларида байроғимизни баланд кўтаришига, мадҳиямизнинг баралла янграшига замин бўлаётир. Анъанавий ўтказиб келинаётган уч босқичли спорт тизими — “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ёшларни спортга кенг жалб этиш, профессионал спортчиларни тарбиялашда алоҳида ўрин тутмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан дунё миқёсида кузатилмаган мутлақо янги тизим — Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг тузилгани бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, янги босқичга кўтариш ва изчил давом эттиришда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларни уч босқичли тизимдаги оммавий спортга кенг жалб этишни янада ривожлантиришга, мактаб ўқувчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашишни мақсад қилган. ЎзМТДП ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларимиз ушбу мақсад-вазифалардан келиб чиққан ҳолда спортни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этади. Ўзбекистон спорт оламида янги саҳифа очган олимпиадачиларимизнинг эришган ютуқ ва натижаларини, спортнинг аҳамиятини, юртимиз фарзандларининг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини  ёш авлод ўртасида янада кенг тарғиб-ташвиқ қилади. 

Шерзод Раҳимов, 
ЎзМТДП фракцияси аъзоси

Манба: mt.uz
Киритилди: 11:37, 29.08.2016. Ўқилди: 6132 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик