Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 0:0
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 1:0
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 - Насаф
6-тур ОКМК - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари ва Malibu автомобиллари топширилди (Тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида Рио-2016 қахрамонларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда яқиндагина Рио-де-Жанейрода якунига етган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ҳар жиҳатдан ўзини кўрсатиб Ватанимиз довруғини бутун дунёга танитган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номидан пул мукофотлари, Миллий Олимпия қўмитаси номидан Malibu автомобиллари тантанали вазиятда топширилди.        Ҳабарингиз бор, юртбошимиз томонидан имзоланган қарорга мувофиқ Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган спортчилар 200 000, кумуш медал соҳибларига 100 000 ва ниҳоят бронза медалини қўлга киритган ҳамюртларимиз 75 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган эди. Бугун ана шу мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек Олимпия ўйинларининг барча, 13 та ғолиб ва совриндорларига бир хилда Chevrolet Malibu автомобиллари тақдим этилди.        Тадбирда дастлаб сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари Адхам Икрамов спортчиларимиз Бразилия ареналарида юксак натижаларга эришиб, Ўзбекистонлик ёшлар ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исботлашганини, мамлакатимиз делегацияси биринчи марта Олимпия ўйинларида 13та медални қўлга киритиб, 207 да давлат орасида 21-ўринни банд этганини ва бунинг замирида тўрт йиллик улкан меҳнат ётганлигини таъкидлаб ўтди.        Шахсан Президентимиз раҳнамолигида бутун Республикамиз бўйлаб спортни ривожлантириш, янги янги замонавий спорт иншоотлари ва базаларининг бунёд этилиши, спортчиларга кенг имкониятлар яратиб берди. Давлатимиз раҳбарининг бундай ғамҳўрлигига жавобан спортчиларимиз ҳам Олимпия ўйинларидан медаллар шодаси билан қайтишди. Рио ареналарида тўрт маротаба байроғимиз сарбаланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради. Агар бу сафарги Олимпия ўйинларини ер юзида уч миллиарддан зиёдроқ инсон томоша қилганлигини ҳисобга олсак, спортчиларимиз Мустақил диёримизни бутун дунёга танитишда беқиёс хисса қўшишганлигига гувоҳ бўламиз.        Айниқса бокс бўйича терма жамоамиз Олимпия ўйинларида Куба, Россия, Қозоғистон, АҚШ каби давлатларни ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллаши, энг енгил вазнда олтин медалга сазовор бўлган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпия ўйинларининг энг яхши боксчиси дея эътироф этилиши, 10 та вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчиларимиздан еттитаси совринли ўринларни эгаллаши, уларнинг беш нафари эса финал жангларида рингга чиқиши бутун дунёни хайратга солди.        Шунингдек Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддиновнинг чемпионликка эришиб олтин медалга сазовор бўлиши ва Олимпия ўйинлари рекордини янгилаши нур устига аъло нур бўлди. Руслан Олимпия ўйинлари рекордини янгилаган биринчи ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихга кирди.        Бугунги тантанали маросимда сўзга чиққан XXXI ёзги Олимпия ўйинлари совриндорлари - Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Рустам Тўлаганов ва Руслан Нуриддиновлар ҳам яратиб берилган шароитлар учун юртбошимизга миннатдорчилик изҳор этиб, ўз ғалабаларини Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнасига бағишларини айтиб ўтишди. Тадбир давомида шунингдек спорт соҳасида ўзини намоён этган бир гуруҳ ватандошларимизга “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони топширилди.        Ана шу тариқа Олимпия ҳаракатининг тўрт йиллик цикли якунига етди ва унинг хотимаси - Риодаги Олимпия ўйинлари ўзбек спорти тариҳига олтин харфлар билан битиладиган бўлди. Олдинда бизни Осиё ўйинлари ва 2020-йилда Токио мезбонлик қиладиган навбатдаги Олимпиада кутмоқда. Ишонамизки юртимиз спортчилари келгуси мусобақаларда бунданда юксакроқ натижаларга эришиб, ҳур ва озод диёримиз довруғини янада машҳурроқ қилишади.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:35, 29.08.2016. Ўқилди: 14911 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик