Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рамзан Қодиров Рио–2016 да иштирок этиб, совриндор бўлмаган чеченистонлик спортчиларга Mercedes автомобилларини совға қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 5–21 август кунлари бўлиб ўтган Олимпия ўинларида Россия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган 4 нафар чеченистонлик спортчи, шунингдек, Россия оғир атлетика термасининг дисквалификацияси туфайли Риога бора олмаган икки оғир атлетикачига Mercedes йўлтанламаслари совға қилинди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида эълон қилди, деб хабар бермоқда «РБК».

Йўлтанламаслар спортчиларга Ахмад Ҳожи Қодиров номидаги ҳудудий жамоат фонди номидан топширилди. Олимпиячиларга автомобиль калитларини Рамзан Қодировнинг ўзи шахсан топширди.

Олимпиячиларни шарафлаш маросими Грозний шаҳридаги «Сафия» саройида бўлиб ўтди. Рио–2016 Олимпиадасида Чеченистондан Россия шарафини боксчи Адлан Абдурашидов, эркин ва юнон-рум курашчилари – Ислам-Бек Альбиев, Анзор Болтукаев, Ислам Магомедов ҳимоя қилганди. Россия термасининг дисквалификацияси туфайли оғир атлетикачилар Апти Аухадов ва Адам Малигов Риода иштирок эта олмаган.

«Бизнинг йигитлар Олимпиадага кучли тайёргарлик кўрди, аммо улар шоҳсупага чиқа олмади. Шундай бўлса-да, улар биз учун ғолиб!», – дея ёзди Қодиров.

Юқорида таъкидланган 6 нафар спортчи, шунингдек, «Чеченистон Республикаси олдидаги хизматлари учун» медали билан ҳам тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик Рио–2016 совриндорларининг ҳар бирига BMW русумидаги автомобиль ҳадя қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:40, 04.09.2016. Ўқилди: 9205 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.