Бугун 28 март, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018 саралаши. Испания, Италия ва Уэльс ишончли ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европада ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари давом этмоқда. Бугун Испания, Италия ва Уэльс терма жамоалари мусобақадаги иштирокини бошлади.

Испания терма жамоаси ўз майдонида Лихтенштейнни қабул қилди. Рақиб биринчи бўлимда муносиб қаршилик кўрсатиб, ўз дарвозасидан фақат 1 гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда эса Испания фаворитлигини исботлаб, Лихтенштейн дарвозасига голлар ёмғирини ёғдирди.

Испания – Лихтенштейн 8:0 (1:0)
Голлар: Диего Коста (10, 66), Серхи Роберто (55), Сильва (59, 90), Витоло (60), Мората (82, 83)
Испания – Де Хеа, Рамос, Пике, Альба, Серджи Роберто, Алькантара (Нолито, 46), Бускетс, Витоло (Асенсио, 80), Коке, Сильва, Диего Коста (Мората, 69).
Лихтенштейн – Йеле, Кауфманн, Геппель, Рехштайнер (Йилдиз, 71), Визер, Бюхель, Саланович (Вольфингер, 78), Хаслер, Бургмайер, Полверино, Бюхель (Губсер, 85).
Огоҳлантириш: Кауфманн (12), Полверино (26), Хаслер (51), Йилдиз (76).

Италия терма жамоаси Исроилга сафар уюштириб, осон бўлмаган ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Дастлаб «Скуадра Адзурра» Пелле ва Кандрева голлари эвазига икки тўп фарқ билан олдинга чиқиб олди. Исроил эса биринчи бўлимда жавоб голини уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда марказий ҳимоячи Кьеллини майдондан четлатилгач, Италиянинг ғалабаси сўроқ остида қолди. Аммо Иммобиле ўйин охирида яна бир гол уриб, Вентура шогирдларининг ғалабасини таъминлади.

Исроил – Италия 1:3 (1:2)
Голлар: Бен Хаим (35) – Пелле (14), Кандрева (31 пен), Иммобиле (83)
Исроил – Гореш, Цедек, Тиби (Гершон, 50), Давидзада, Биттон, Еини, Битон (Ацили, 58), Захави, Кайяль, Бен Хаим (Кахат, 64), Хемед.
Италия – Буффон, Бардзальи, Кьеллини, Бонуччи, Антонелли, Верратти, Кандрева (Флоренци, 67), Пароло, Бонавентура (Огбонна, 63), Пелле, Эдер (Иммобиле, 70).
Огоҳлантириш: Кьеллини (27).
Четлатиш: Кьеллини (55).

Уэльс терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашини ишончли ғалаба билан бошлади. Крис Коулман шогирдлари Молдова терма жамоасини мағлуб этишда қийналишмади. Уэльснинг асосий юлдузи Гарет Бэйл ўйинда икки гол уришга муваффақ бўлди.

Уэльс – Молдова 4:0 (2:0)
Голлар: Воукс (38), Аллен (44), Бэйл (50, 90+4 пен)
Уэльс – Хеннесси, Гантер, Уильямс (Коллинз, 82), Честер, Тэйлор, Кинг, Ледли (Хьюз, 67), Бэйл, Аллен, Дэвис, Воукс (Робсон-Кану, 75).
Молдова – Чебану, Кашкавал, Епуряну, Армаш, Жардан, Гацкан, Кожокарь, Чеботару (Сидоренко, 75), Ионицэ, Дедов (Михалев, 85), Гинсарь (Бугаев, 75).
Огоҳлантириш: Дедов (11).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:56, 06.09.2016. Ўқилди: 7265 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик