Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6306]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5946]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3880]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2977]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2293]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2250]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2237]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1972]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1837]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1757]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. Ўзбекистон ЖЧдаги ўз иштирокини якунлади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Футзал бўйича ЖЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Терма жамоамиз ўзининг гуруҳдаги учинчи баҳсини Португалияга қарши ўтказди ва йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Ўзбекистонликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши учун Португалияни мағлуб этиш талаб этиларди. Бироқ маҳоратли футзалчилардан ташкил топган рақиб бунга имконият бермади.

Терма жамоамиз учун португалияликларнинг юқори прессинги остида ўйнаш осон бўлмади. Европаликлар дарвозамиз яқинидаёқ футзалчиларимиздан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишди. Шу боис, Мендез шогирдлари у қадар кўп вазият ярата олишмади. Дастлабки бўлим ўрталарида Португалия ҳисобни очди. Тўп ўйинга киритилган вазиятда вакилларимиз Рикардиньони назоратдан қочиришди ва у яқин масофадан дарвозани ишғол қилишди.

Терма жамоамиз тезда ҳисобни тенглаштирди ва бунда бизга ўша Рикардиньо ёрдамга келди. Тожибоев бурчак ўйинга киритган тўп рақиб жамоа сардорига тегиб, дарвозадан ўрин олди. Аммо Рикардиньо ҳимоядаги хатомиздан фойдаланиб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида португалияликлар яна "стандарт"дан фойдаланди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Рикардиньо ажойиб зарба билан Умаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмасдан футзалчиларимиз рақиб дарвозаси яқинида айнан Рикардиньодан тўпни олиб қўйишди. Аммо Элибоев яккама-якка вазиятда аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Кейинги вазиятларда португалияликлар яна икки марта дарвозамиз томон йўл топишди. Андре ва Жонинг аниқ зарбалари ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Сўнгги бир неча дақиқа давомида Пулпис Ҳазратқулов, Одилов ва Фахриддинов каби футзалчиларга ўйин амалиётини беришга қарор қилди. Бешинчи ўйинчи тактикаси ҳам бизга иш бермади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк Мундиални 1 очко билан якунлади. Жамоамизга бироз тажриба етишмади. Акс ҳолда Панамага ютқазмаган, Колумбияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқармаган бўларди ҳамда плей-офф босқичига чиққан бўларди. Тан олишимиз керак, жамоамиз анча кучли гуруҳдан жой олганди ва Ўзбекистон ёмон ўйин намойиш қилмади.

Параллел равишда кечган гуруҳнинг яна бир ўйинида Колумбия Панамани 4:3 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Панамаликлар эса гуруҳ босқичи якунланишини кутишади ва шундан сўнг уларнинг 3-ўрин орқали плей-оффга чиқиш/чиқмаслик масаласи ҳал бўлади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати, "А" гуруҳи, 3-тур. соат 06:00
ПОРТУГАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Голлар: Рикардиньо (9'10'', 13'52'', 21'05''), Андре (25'32''), Жо (34'33'') — Рикардиньо (10'50''-автогол)
Огоҳлаштиришлар: Нодир Элибоев (20), Машраб Одилов (31)
Португалия: 1.Бебе, 5.Фабио, 6.Педро Кари, 9.Жоао Матос, 10.Рикардиньо
Захира: 12.Виктор Хуго, 14.Криштиану, 2.Андре, 3.Бруно, 4.Мигель, 7.Кардинал, 8.Жо, 11.Ре, 13.Тиагу Брито
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (С), 14.Константин Свиридов
Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Хуршид Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳомжон Ҳамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов,

ПАНАМА - КОЛУМБИЯ - 3:4

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Португалия 3 2 1 0 15-2 7
2 Колумбия 3 1 2 0 8-7 5
3 Панама 3 1 0 2 6-14 3
4 Ўзбекистон 3 0 1 2 5-11 1
Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:29, 17.09.2016. Ўқилди: 8183 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик