Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

01/01 06:00 Арсенал - Бёрнли

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Қўқон-1912": “Қалдирғочлар”га кучимиз етмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лига 23-туридан ўрин олган ўйинда "Қўқон-1912" сафарда "Бунёдкор" клубига 0:3 ҳисобида ютқазди.

Бугунги учрашувда бош мураббий Нўъмон Ҳасанов таркибда олдинги ўйинга нисбатан бешта ўзгариш қилди. Аниқроғи, етакчи ўйинчиларга дам берилди.

Жароҳатидан қатган Жалил Кимсанов ва Миржалол Қурбоновлар асосий таркибда майдонга тушишди. Сербиялик ҳимоячилар эса захирада қолдирилди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишди. Алемпиевич узатган тўпни қайтариш учун Рибкин ўз жойини ташлаб чиқди ва тўпни муштлари билан уриб юборди. Дарвозабонимиздан қайтган тўпни Иброхимов 16 метрлар чамасидан Рибкин устидан ошириб, дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Голдан кейин ҳам мезбонлар яна ҳужумга зўр беришди. Вакилларимиз эса қарши ҳужумда ўз бахтларини излашди.

37-дақиқада қанотдан рейд ўтказган Иброҳим Раҳимовнинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

Бўлим охирига келиб, Отабек Зокиров жароҳат олиб майдонни тарк этди. 41-дақиқада Гадоев-Насимов комбинациясидан сўнг Шоҳрух ҳисобни 2:0га оширди.

Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Жамоамиз 2-таймни ҳужум билан бошлади. Отабек Ҳайдаров қулай имкониятдан фойдалана олмади. Орадан бироз ўтиб, Миржалол Қурбоновнинг супер зарбасини Зуҳуров супер сейв кўрсатган ҳолда қайтаришга эришди.

Ўйин тугаши арафасида “Бунёдкор” учинчи тўпни киритишга муваффақ бўлди. 89-дақиқада Алемпиевичдан тўпни қабул қилиб олган Ҳамдамов ўнг оёқда дарвозани аниқ нишонга олди – 3:0.

Шу тариқа, “Қўқон-1912” жамоаси яна “Бунёдкор”га қарши ўйинда майдонни мағлуб ҳолда тарк этишга мажбур бўлди.

Жамоамизнинг навбатдаги ўйини 1 октябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтади.

Олий лига. 23-тур

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:0 (2:0)

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Жавлон Иброҳимов 13, – 1:0. Шоҳруҳ Гадоев 41, – 2:0 (Баҳодир Насимов). Достонбек Ҳамдамов 89, – 3:0 (Александар Алемпиевич)”

Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов (9.Сато Минори, 76), 14.Баҳодир Насимов, 19.Забиҳилло Ўринбоев (11.Шаҳзодбек Нурматов, 71), 21.Сардор Азимов, 22.Рустам Ашурматов, 23.Шоҳруҳ Гадоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 60), 30.Юрица Булят, 71.Александр Алемпиевич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 10.Элдор Шомуродов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 20.Отабек Шукуров.

“Қўқон-1912”: 13.Никита Рибкин, 4.Миржалол Қурбонов, 5.Жалил Кимсанов, 6.Баҳодир Акрамов, 7.Отабек Зокиров (14.Аваз Маматхўжаев, 41), 10.Отабек Ҳайдаров, 20.Достонбек Турсунов (49.Шохрух Холматов, 67), 28.Абдуллоҳ Олимов, 75.Иброҳим Раҳимов, 90.Суҳроб Бердиев, 99.Жавоҳир Сиддиқов (70.Собир Ҳамидов, 80).
Захира: 12.Азиз Ашуров, 9.Носир Отақўзиев, 55.Дарко Гожкович, 83.Никола Валентич.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:04, 24.09.2016. Ўқилди: 4171 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик