Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: «Оғир вазиятдан чиқиб кетдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лига 23-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Биринчи ўринда барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ҳақиқатдан ҳам жуда орзиқиб кутилган муваффақиятга эришдик. Чунки мағлубиятлар серияси йигитларга қучли ва ёқимсиз босим юклаганди. Шогирдларимга раҳмат. Бугун уларнинг ўйинидан қониқдим. Ушбу ғалаба муҳим аҳамият касб этарди. Чунки бизни мана шундай оғир даврдан чиқиб кетишимиз учун ғалаба керак эди. Буни йигитлар уддалашди. Ҳа, ўйинга мухлислар ташрифи оз бўлди. Лекин мана шу оз бўлсада, бизни қўллаш учун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Бу ғалабада уларнинг ҳиссаси ҳам бор. Энди бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил.

—  “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида Дамир Низанов ҳамда Иброҳим Нўъмонов сингари иқтидорли футболчилар муваффақиятли тўп суришмоқда. Фикримизча, улар асосий жамоа савиясига тўғри келади. Ушбу ўйинчиларга қачон имконият берасиз?
—  Дамир Низановнинг ўйинларини алоҳида кузатиб келаман. Ҳақиқатан ҳам яхши ўйинчи. Ёшлар жамоамиз сафида юқори савияда тўп сурмоқда. Бироқ Олий лига бу жуда катта синов дегани. Ҳозирча Дамир асосий жамоага киришиб кетишида бир қатор муаммоларга дуч келяпти. У асосий таркиб билан бирга шуғулланди. Тез орада Дамирни ҳам асосий жамоа сафида кўрасиз. Очиғи, Низанов яқин келажакда “Нефтчи”нинг юлдуз ўйинчиларидан бири бўлишига умид билдиряпман.

—  Нўъмонов-чи?
—  Иброҳимда Олий лигада ўйнаш учун хар тарафлама имконият бор. Жисмонан бақувват, зарбалари ёмон эмас. Техник маҳорати ҳам жойида. Бироқ у руҳий тарафдан Олий лигада ўйнашга тайёр эмас. Тўғри ҳали ёш. Тенгқурлари ичида етакчи ҳисобланди. Агар менинг фикрларими матбуотда ўқиса, яхшилаб тушиниб олсин қачон ўзини руҳий тайёргарлигини мукаммал деб билса кейин Олий лигада ўйнайди.

—  Кейин турда “Обод”га қарши баҳс кутяпти. Осон ўйин бўлмайди. Тўғрими?
—  Албатта. Биз тошкент клубига қарши ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Улар биринчи даврада бизга қарши қандай кучли ўйин намойиш этганини яхши эслайман. Албатта “Обод” билан баҳсга фақат ғалаба учун борамиз, — деди Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:57, 25.09.2016. Ўқилди: 3706 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик