Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон-Эрон. Ўйин олдидан

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун кеч соат олтида Эрон термаси билан ўйнаймиз. Ҳозирдан мени ҳаяжон босган. Қандай ўйнаймиз? Қандай ҳисоб билан ўйин тугайди? Эронга, Карлос Кейрушга қарши қандай ўйин тайёрлаб қўйганмиз?

Фергюссон шогирди ҳар қандай рақиб босимини кутиб олади. Майдон бўйлаб зич ҳимояланади. Эрон термаси гўё ташаббусни рақибга бериб қўйгандай ўйнаса-да, ўйинни, майдонни назорат қилиб туради.  Доим ўз тарафида ўйнаб рақиб тарафини бўш қолдиради. Ҳужум қилса тез, ўткир, жуда хавфли оширмалар билан голвар вазиятни ҳар гал яратади. Ҳужумда ким, қандай ҳаракат қилиши кераклигини олдиндан ҳамма яхши билади. Наинки, стандарт вазиятлардан, балки ўйиндан ҳам гол уриш моделларини олдиндан яратиб қўйишган. Улар шундай қилиб олдинги гал Корея термасини унинг ўз уйида ютиб, бизни Мундиалдан ташқари ҳолатга чиқариб қўйишган эди. Шундай ўйнаб бу гал Қатарни Теҳронда иккинчи бўлим сўнгида 2та гол уриб ютиб кетишди. Айтганларимдан аввал Абрамовни ҳам шу усулда қулатишган эди. Кейрушнинг беш йиллик меҳнати ҳосилга кирган пайти бу йил. Бабаянни бугун ҳақиқий синов кутиб турибди.

Кейруш матбуот анжуманида бир саволга жавоб берар экан, эронлик легионерлардан ҳам кучли ўйинчини эртага майдонга туширамиз деб, бу ўйинчининг исми шарифи Жамоадир, деб айтди. Бундай жавоби билан Кейруш нотиқликда ҳам ўз маҳоратини намойиш қилди. Кейрушнинг салобатли, хотиржам овози, мулоҳазали жавобида сўзамоллиги олдимизда Европа даражасидаги ўзига, ғалабасига ишонган мутахассис турганини эслатиб турар эди.

Бабаянга келсак, у баланд девор олдида турган одамга ўхшаб, ўзини тутишидан дарвоза қаердалигини биладиганга ўхшайди. Ёнида калити борми,  йўқми билмадим. Абрамов ҳам Австралияга қарши кечадиган ярим финал олдида шундай аҳволда эди. Лекин ўзини хотиржам кўрсатган эди. Жар ёқасида турганини сезмас эди, ё ўзини шундай мардона кўрсатганмиди? “Австралия Бразилия эмас, юта оламиз”, дегани эсимда. Бабаян ўйиндан олдин ўзини ясама хотиржам тутмади.  Бобомуроднинг Ислом ҳақида берган сийқа саволига жавоб берар экан, саволдан қочмасдан қатъий қилиб, бу позицияда Исломдан бошқа ўйинчини кўрмаяпман, деб айтди.

Бундай жавоб беришидаги янгиликдан, яъни жавобдаги қатъий оҳангдан жиддий синов олдида тургани сезилиб турар эди. Нима учун айнан Бикмаевни матбуот анжуманига олиб келганини тушунмоқчи бўлдим. Маратнинг жавоблари орқали жамоа кайфиятини билиб олиш мушкул эди. Кейин у асосий таркиб ўйинчиси эмаслигини ҳисобга олсак, Бабаян атайлаб Бикмаевни анжуманга таклиф қилганини тушундим. Анжуманда бизнинг вакилларимизни синчков кузатиб турганлар ичида биргина мен эмас эдим. Анжуманда Эрондан келган журналистлар кўп эди. Илгари айтганимдай ҳисобга таъсир қилувчи ўйиндан ташқари 1001 факторларни Сизу биздан кўпроқ Бабаян яхши билади. Уларни ўз ишида доим ҳисобга олади. Масалан, кимни ўзи билан анжуманга олиб келишни ҳам.

Кеча кечқурунги жамоа машғулотига бора олмадим. Юқори Чирчиқ туманидан етиб кела олмаган эдим. Машғулот ёпиқ тарзда ўтса-да, ўн минут ичида бир нимани тушунса бўлар эди. Футболчиларимизга бир оғиз далда сўзини айтиш мумкин  бўлар эди. Борганимда ҳозир ҳаяжонга ботиб ўтирмас эдимми, дейман. Бундай юрак уриши соғлиққа зарарку. Кимгадир сим қоқиб ҳаяжонимни босмоқчи бўлдим. Олимхўжанинг ўзи сим қоқиб  мендан бир нимани сўради. Ҳаяжоним босилмади. Бундай ҳаяжон ичида бир марта қолиб кетган эдим. Доҳадаги Осиё кубоги-2011нинг очилиш ўйини эди ўша ўйин. Ўша ўйин бошлангач, ҳаяжоним босилган эди. Бугун ҳам шундай бўлади, чоғи.

Ҳисоб ҳам ўша ўйиндай бўлсин. Аҳмедов ажойиб гол урган эди.   

06.10.2016й.

Ҳасанали отангиз ўйин олдидан ёздим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:04, 06.10.2016. Ўқилди: 12346 марта. Фикрлар: 42 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик