Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ахмат» жанг клуби президенти Емельяненконинг болалар жангини танқид қилишга ҳаққи йўқлигини билдирди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ахмат» жанг клуби президенти Абузайд Висмурадов Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи раҳбари Фёдор Емельяненко 4 октябрь куни Грознийда ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилишга ҳаққи йўқ эканини Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

MMA собиқ жангчиси Фёдор Емельяненко ёш болалар иштирокидаги жангларни кескин танқид қилиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаганди.

«Ушбу беллашувлар республикада MMA’ни ривожлантиришга қаратилган ва кўргазмали характерга эга эди. Ўтказилган жангларда ижобий фикрлар олдик. Лекин нима учундир Фёдор Емельяненкога бу ёқмади. Савол, бизнинг турнир ва жангларга баҳо берадиган Фёдор ким ўзи?» – деб ёзди Висмурадов.

«Grand Prix Akhmat 2016 турнири кўпчилик томонидан Россиядаги энг яхши MMA турнири деб эътироф этилган. У турнирга таклиф этилмагани учун аламда бўлгандир. Ёки у адолат курашчиси бўлдими? Фёдор ўзининг сўнгги жангини эсласин. У бутун дунё қаршисида Фабио Мальдонадодан калтак еганидан сўнг, унинг сохта ташкилоти ғалабани рақибга бермади», – дея қўшимча қилди Висмурадов.

«Биз қонун чегарасидан чиқмаяпмиз ва бизга нима қилиш кераклигини буюришларига йўл қўймаймиз. Кўргазмали жангларни ўтказиб бўлмаслиги ҳақидаги бандни кўрсатинг, ўшандан кейин гаплашамиз», – деди «Ахмат» жанг клуби раҳбари.

Россия MMA иттифоқи байроғи остидаги турнирларни ўтказиш қоидаларига кўра, 12 ёшдан кичик бўлган болаларга жанг қилишга рухсат берилмайди.

Таъкидлаш керакки, Чеченистон раҳбари Рамзам Қодировнинг уч нафар ўғли ҳам Grand Prix Akhmat 2016 турнирида кўргазмали жанг ўтказиб, барчасиғалаба қозонган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:37, 06.10.2016. Ўқилди: 4685 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик