Бугун футбол. Қатар - Сурия ўйини ҳақида
Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Қатар терма жамоаси ўз майдонида Сурияни қабул қилади.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар 13 марта тўқнаш келишган.
6 ўйинда Қатар, 3 учрашувда Сурия ғалаба қозонган бўлса, 4 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 17:13 қатарликлар фойдасига!
3-турдан кейин Сурияда 4, Қатарда 0 очко мавжуд.
Айни пайтда ФИФА рейтингида Қатар 85, Сурия 114-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув соат 21:00 да бошланади. Ўйинни "Спорт ТВ" тўғридан-тўғри эфирга узатади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:59, 11.10.2016. Ўқилди: 5094 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).