Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Араухо Фил Фоденга ишлатган қўпол фоли ҳақида гапирди [0]

Жоан Лапорта: «Ҳакамлар «Реал»га ёрдам беришади» [0]

Ўртоқлик ўйини. Франция терма жамоаси Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақибини мағлуб этди (видеошарҳ) [0]

Килиан Мбаппе Колумбияга қарши ўйиндан кейин полиция томонидан ушланмоқчи бўлган мухлисни ҳимоя қилди (видео) [0]

«Тоттенхэм Хотспур» амалдаги футболчисини вақтинча бош мураббий этиб тайинлаши мумкин — The Telegraph [0]

«Интер Майами» Каземиро агентлари билан музокараларни бошлади [0]

Карло Анчелотти: «Лука Модрич — бу алоҳида ҳолат. 39 ёшида у «Реал Мадрид»да бирорта ҳам машғулотни ўтказиб юбормади» [0]

Германия терма жамоасида Марк-Андре тер Штеген ўрнига асосий дарвозабон танланди [0]

«Интер» Зоммер ўрнига 3 нафар дарвозабон вариантини кўриб чиқмоқда [0]

Килиан Мбаппе ЖЧ тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш имконияти ҳақида фикр билдирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хитой устидан чиройли ғалаба!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичи 4-тур доирасида Хитойни мағлуб этди. Бу сафар бутунлай бошқача ўйин бўлди.

Ҳар иккала жамоага ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлгани учун томонлар илк дақиқалардан олдинга ташланишди. Эронга қарши бўлган ўйиндан фарқли ўлароқ, йигитларимиз рақибнинг ҳамласидан довдираб қолишмади. Хитойликларнинг ҳужумини бартараф этган заҳоти жамоамиз дарҳол олдинга қараб ўта бошладилар.

Баҳснинг 32-дақиқасида терма жамоамизда ажойиб имконият юзага келди. Одил Аҳмедов чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва Сергеевга узатма берди. Игорь 6-7 метрдан тўпни тўхтатмасдан зарба берди. Дарвозабон эса оёғи билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим юқори суратларда остида кечди, унда жамоамиз битта голли вазиятга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда эса футболчиларимиз рақибни бутунлай таслим этишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлим бошланганига 5 дақиқа ўтар-ўтмас жамоамиз ҳисобни очди. Сергеев рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва Шомуродовга узатма берди. Элдор жарима майдончасига кираётган Бикмаевга пас берди. Маратнинг зарбасидан кейин тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди, 1:0.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, Ўзбекистон иккинчи голни уришига бир бахя қолди. Аҳмедов узатма қабул қилган Сергеев 13 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Умуман олганда, ўйин давомида тўп Хитой дарвозаси устуни ва тўсинига 3 марта текканини алоҳида таъкидлаш лозим. Орадан 4 дақиқа ўтиб Денисовнинг 30 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди.

Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида Хитой босим ташкил қилишга ҳаракат қилган бўлса, терма жамоамиз бутун жамоа бўлиб ҳимояланди, тўпни назорат қилишга уринди. Захирадан майдонга туширилган Отабек Шукуров нафақат майдон марказини мустаҳкамлади, балки гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ярим ҳимоячининг 22 метрлардан зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегди ва дарвоза бурчагига бориб тушди, 2:0!

Орадан 3 дақиқа ўтиб, Жалолиддин Машариповнинг жаримадан зарбаси устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Тўхтахўжаев 10 метрдан зарба берди. Бу сафар Йанг Жи эгаллаб олди.

Ўзбекистон терма жамоаси чиройли ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 9тага етказиб олди.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 3-босқич. "А" гуруҳи, 4-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ - 2:0 (0:0)
Голлар: Марат Бикмаев (50), Отабек Шукуров (85)
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (39), Сервер Жепаров (70)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 19.Виталий Денисов, 13.Даврон Ҳошимов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (Жалолиддин Машарипов 80), 8.Сервер Жепаров, 4.Марат Бикмаев (Отабек Шукуров 64), 23.Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов 90), 11.Игорь Сергеев.
Хитой: 23.Йанг Жи, 2.Рен Ханг, 5.Ду Вей, 6.Фенг Сиаотинг, 7.Ву Лей, 8.Цай Хаиканг, 11.Хао Жунмин, 13.Жао Мингжиан, 14.Сун Ке (Жианг Жипенг 18), 18.Гао Лин, 19.Жианг Нинг (Хуан Бовенг 69)
Бош ҳакам: Хеттикамканамге Перера (Шри Ланка)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:49, 11.10.2016. Ўқилди: 16504 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик