«Габала» клуби ва Озарбойжон терма жамоаси футболчиси Жавид Гусейнов озодликка чиқди деб хабар бермоқда Vesti.az.
2015 йил 8 август куни ann.tv журналисти Алиев номаълум шахслар томонидан дўппосланган ва кейинчалик касалхонада вафот этганди. Журналист бу воқеадан бир неча кун олдин Жавид Гусейновни Туркия байроғини ҳилпиратиб югургани учун танқид остига олган эди.
Полиция бу жиноятга алоқадорликда гумонланган Элшан Исмаиловни (Гусейновни қариндоши) қўлга олган, бироз муддат ўтгач, жиноятни яширганликда гумонланган Гусейновни ўзини ҳам ҳибсга олган эди. Шундан сўнг бўлиб ўтган суд маҳкамаси футболчини айбдор деб топиб, 4 йил қамоқ жазосига маҳкум қилди.
Яқинда бу борада берилган шикоят бўйича такрорий суд маҳкамаси ўтказилди ва футболчининг жазоси 14 ойга қисқартирилди. Натижада Гусейнов суд залида озод этилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).