Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Корейслар Ўзбекистон қарши ўйинга бош мураббий тақдирини тикишяпти

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Бизнинг Россияга боришимиз жаҳлни чиқарар даражага етди. Ҳали ЖЧ саралашининг ярмига ҳам етмасдан бош оғритиб ҳисоб-китоб қиладиган ҳолатдамиз”.

Жанубий Кореянинг “E-Daily” нашри шундай сўзлар билан танқидлар ёмғирини бошлаб берган. Афтидан Эронга сафарда учралган мағлубият корейсларни шок ҳолатига туширган кўринади. Эрондан олинган қақшатқич мағлубиятни “E-Daily” нашри “юмшоққина” қилиб: “Суякларни зир титратадиган мағлубият”, деб атаган.

“Совуққонлик билан назар ташлайдиган бўлсак, Россияга бориш учун 20 очко тўплаш лозим бўлади. Бу дегани қолган 6 та ўйиннинг 4дан ортиғини ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак деганидир. 1та мағлубият бизни рельсдан чиқариб юбориши аниқ. Эронга 1-ўринни топширган тақдиримизда ҳам Ўзбекистонга 2-ўринни бериб қўйиш ақлга сиғмайди. Ўзбекистон билан ўйинларда камида 4 очкони нақд қилишимиз лозим. Агар 15 ноябрь куни Сеулда ўзбекларга енгилсак – орадаги очколар фарқи 5 тага етади ва биз ЖЧ билан деярли хайрлашамиз. 2017 йили ўтадиган 5 ўйинимиздан 3 таси сафарда ўтади. Ўзбекистонга қарши ўйинда натижа қониқарли бўлмаса, бош мураббий Ули Штилике истеъфога чиқарилиш эҳтимоли жуда юқори бўлади. Футбол Ассоцияциямиз ҳам вазиятни ўнглаш учун “қўлда пичоқ ушлаб турибди”. Бизни хотиржам қиладигани шуки, шу вақтгача Ўзбекистонга қарши ўйинларда доимо зафар қучганмиз. Лекин 9 очко жамғарган ўзбекларни менсимаслик ҳам яхши эмас. Терма жамоамиз 7 ноябрь куни йиғилиб, 10 ноябрь куни Канадага қарши ўртоқлик ўйини орқали Ўзбекистонга қарши тайёргарлик кўради. Хуллас, корейс футболининг товонига чўғ қадалиб турибди”. Бу “E-Daily” нашрининг ёзганларидан бир шингили.

Жанубий Кореянинг бошқа бир нашри ҳисобланган “Herald” эса ўз мақоласига “Ули Штилике, Ўзбекистонга ютқазсанг тамом!”, - дея сарлавҳа берган.

“Sports Choson” нашри алам билан шундай ёзмоқда: “Россияга кетиш йўлида булутлар остида қолдик. Бошқа ағанашга ҳаққимиз йўқ. Терма жамоанинг ўйини фақатгина Эронга қарши эмас – Хитой, Қатар ва Сурияга қарши ўйинларда ҳам чиқмаганлиги аниқ равшан. Қисқаси, терма жамоа жар ёқасига келди. Шундай ҳолатда рақиб Ўзбекистон! 15 ноябрь куни 2-ўрин учун қаттиқ жанг бўлиши аниқ”.

Шунингдек, “Daily Sports”, “Joy News” каби нашрлар ҳам корейсларнинг германиялик мураббийини аямай танқид қилмоқда. Деярли барча нашрлар бош мураббийнинг вазиятни ўнглай олишига ишонқирамай қарамоқда.

Корейс нашрлари маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:39, 13.10.2016. Ўқилди: 16492 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик