AFC U19. Япония мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Ёшлар (U19) ўртасидаги Осиё чемпионатида "С" гуруҳида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Япония ёшлари Яман термасини йирик ҳисобда мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Баҳснинг 47, 79 ва 88-дақиқаларида Огава, Ивасаки ва Хара томонидан киритилган тўпларга яманликларга жавоб қайтара олишмади.
Ушбу гуруҳнинг бошқа жамоалари — Эрон ва Қатар ўртасидаги ўйин 21:30да бошланади.
Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионати
"С" гуруҳи, 1-тур
ЯПОНИЯ - ЯМАН - 3:0
Голлар: Огава (47), Ивасаки (79), Хара (88)
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:33, 14.10.2016. Ўқилди: 7312 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).