Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига 25-тур. "Навбаҳор" вазифани бажара олмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинда "Навбаҳор" "Бухоро"га ютқазди. 

«Бухоро» билан ўйин жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Фақатгина ғалаба қозониш орқали футболчиларимиз мусобақа жадвалидаги аҳволларини бироз бўлсада яхшилаб олиш имконига эга бўлишарди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан футболчилар олдига фақат ғалаба қозониш вазифасини қўйишганди. Учрашувнинг биринчи қисмида вакилларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани бажариб, 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқиб кетишганди. Аммо, иккинчи бўлимда “Бухоро” футболчилари устунликни қўлга олиб, Намангандан уч очко билан қайтишга эришишди.

Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган футболчиларимиз дебютдаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо, рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Абдумалик Абдуллаев имкониятдан фойдалана олмади. Аниқроғи Омонов маҳорат кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. Бунга бухороликлар Чемиртаннинг зарбаси билан жавоб қайтаришди ва бу сафар Корнийчук тўпга эгалик қилди. Кейинчалик Маҳмудов ва Исоқжоновларга ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлсада якуний зарбалар ноаниқ кўриниш олганлиги сабабли ҳисоб очилмади. 35-дақиқада мухлисларимиз дастлабки голга гувоҳ бўлишди. Акрам Баҳриддинов рақиб ҳимоячиларин алдаб ўтган ҳолда жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвоза сари зарба йўллади. Омонов тўпни қайтаришга эришган бўлсада Дилшод Жабборов такрорий зарба билан дарвозани нишонга олди – 1:0. Орадан бироз вақт ўтгач Баҳриддинов Исоқжоновга қулай вазият яратиб берди.

Аммо, Исоқжонов якуний зарбани йўллашда хатога йўл қўйди. Бўлим охирларида “Бухоро”да ҳисобни тенглаштириш учун яхшигина имкониятга эга бўлганди. Ҳимоячиларимиз тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлим якунлангач, Исоқжонов ва Пардаевлар кийим алмаштириш хонасига кириб кетаётган вазиятда ўзаро тортишиб қолишгач, футболчилар бир-бирлари билан ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Бунинг оқибатида Намозов ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини четлатди. Жамоамиздан Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов меҳмонлардан эса Шавкат Муллажонов ва Баҳодир Пардаевлар учун учрашув барвақт якунланди.

Етакчи футболчиларимиз майдондан четлатилгач, танаффусдан кейин устунлик “Бухоро” жамоаси томонига ўтди. Бунга меҳмонларнинг таркибини маҳоратли футболчилардан ташкил топганлиги сабаб бўлди. Шу сабабли Муллажонов ва Пардаевларни майдонда йўқлиги “Бухоро”га ортиқча қийинчилик туғдирмади. Натижада, меҳмонлар иккинчи бўлим бошларида ҳисобни тенглаштиришди. 52-дақиқада Шавкат Саломовнинг тўп оширишидан кейин Ибрагимов дарвозани нишонга олди. Учрашувнинг қолган вақти давомида бухороликларнинг бир қатор ҳужумлари хавфли тус олди.

Футболчиларимиз Абдуллаевни яккама-якка вазиятга чиқаришга интилишган бўлсада, бундан ҳеч наф чиқмади. Ўйин якунланиб бораётган бир паллада, Саломов яна бир бор меҳмонлар етакчиси эканлигини амалда исботлади. Айнан Шавкатнинг чиройли тарзда тўп оширишидан кейин Мерзляков Корнийчук қўриқлаётган дарвозани иккинчи бор нишонга олиб, “Бухоро”нинг ғалабасини таъминлади.

“Навбаҳор” – “Бухоро” -1:2 (1:0). 14 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Б. Намозов – 8,4, Р. Серазетдинов – 8,7, А. Калилин – 8,7, А. Шукуруллаев - 9.
Назоратчи – А. Ҳотамов.
ПФЛ вакили – В. Лёткин.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов (27. Мурод Тўйчибоев, 75), 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Абдумалик Абдуллаев (19. Владислав Алексин, 90), 63. Дорджи Сангаджиев (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 86).
“Бухоро”: 30. Асилбек Омонов, 8. Саламат Қуттибоев (7. Суҳроб Неъматов, 82), 10. Шавкат Саломов (С), 18. Баҳодир Пардаев, 19. Жасур Ҳасанов (93. Максимилиан Фомин, 41), 23. Александр Мерзляков, 55. Шавкат Муллажонов, 61. Азиз Ибрагимов, 70. Вадим Чемиртан (11. Санъат Шихов, 78), 85. Руслан Мельзиддинов, 87. Алишер Саноев.
Голлар: Д. Жабборов (35) – А. Ибрагимов (51), А. Мерзляков (89).   
Огоҳлантиришлар: А. Баҳриддинов (90+1) – А. Ибрагимов (36), М. Фомин (71).
Четлатишлар: Д. Жабборов (танаффусда), Қ. Маҳаммаджонов (танаффусда) – Б. Пардаев (танаффусда), Ш. Муллажонов (танаффусда).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:12, 14.10.2016. Ўқилди: 6900 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.