Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун футбол. “Бунёдкор” – “Насаф”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун 25-турнинг маразий учрашуви ҳисобланган “Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида соат 17:00да бошланади.

 

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, турнир жадвалида ёнма-ён бораётган ушбу жамолар бугун йигирманчи бор куч синашишади. Юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган ҳар иккала жамоа учун бугунги учрашув жуда катта аҳамиятга эга.

 

Яқин ўтган мавсумларда мазкур жамоалар иштирокидаги учрашувларда кучлар тенг келмоқда.

 

“Насаф”нинг Тошкентда “Бунёдкор” устидан ғалабаси 2014 йилги мавсумда қайд этилган. “Бунёдкор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор Тошкентда 2013 йилги мавсумда мағлуб эта олган.

 

Рўзиқул Бердиев бугунги учрашувда ўз шогирдларини чемпионатимизда 116-марта майдонга бошлаб тушади. Шогирдлари бугун унга фаолиятидаги 75-ғалабани туҳфа қилишлари мумкин. Бердиев ўз шогирдларини бу ўйинга ҳар қачонгидан пухта тайёрлади. “Аждарлар” бу ўйинга ҳар томонлама тайёр туришибди.

 

Мазкур жамоаларнинг Тошкентдаги  бугунги 10-туқнашуви қандай натижа билан якунланади. Буни учрашувдан кейин билиб оламиз.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ушбу марказий учрашувни бошқариб боришни, нафақат мамлакатимиз балки жаҳоннинг энг тажрибали рефериси бўлмиш Равшан Эрматовга ишониб топширган.

 

Бугун шунингдек, ўз севикликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун Қарши шаҳридан ҳам кўплаб ишқибозлар ташриф буюришади. Бундан ташқари Тошкентда таълим олаётган ва ишлаётган кўпсонли футбол ишқибозлари ҳам жамоамизга ишқибозлик қилиш истакларини билдиришган.

 

Маълум сабаблар билан стадионга ташриф буюр олмаган мухлислар, ушбу учрашувни “Sport” телеканали орқали ҳам томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Учрашув тўғридан-тўғри намойиш этилади.

 

Демак, бугун футбол! Миллий чемпионатимизнинг икки энг кучли жамоасидан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 08:57, 15.10.2016. Ўқилди: 6327 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик