Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон" Ғузорда қимматли очколарни бой берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз сафарда “Шўртан” билан баҳс олиб борди.

Айни дамда турнир жадвалида қуйи поғонадан ўрин эгаллаб турган “бургутлар” Ғузорда қандай бўлмасин ғалаба билан қайтиш илинжида сафар уюштирди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ўйиндан олдин таркибда бир қатор ўзига яраша йўқотишлар мавжуд эди. Рўзимбой Аҳмедов ва Алишер Абдувоҳидов жарохат сабаб “Шўртан”га қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур эди. Шунингдек марказий ҳимоячи Жавлон Гусейновнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис ушбу турни ўтказиб юборди.

Ўйин тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳар икки клуб футболчилари жангавор ўйин кўрсатди. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум уюштирди. Тан олиш керак, мезбонларнинг ҳужумлари нисбатан хавфли тус олди. Хусусан 40-дақиқада Аббос Амоновнинг чап қанотдан дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.

Аммо хавфли вазиятлар яратилган бўлсада биринчи таймда ҳисоб очилгани йўқ.

Иккинч бўлимни жамоамиз ҳужумкор руҳда бошлади. Обид Жўрабоев ўнг қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдонига ошириб берди. Аммо уни дарвозага йўллайдиган ўйинчи йўқ эди. Анвар Бердиевгача тўп етиб бормади. Натижада ҳимоячилар тўпни қайтариб, хавфни бартараф этиб юборди.

67-дақиқага келиб эса учрашувда ҳисоб очилди. Зафар Полвонов жарима майдони ичида тўпни ўзига қулай қилиб олди ва тўпни ерга туширмасдан тўғри дарвозанинг юқори тўққизлигига аниқ жойлаб қўйди – 1:0.

Орадан бир оз ўтгач, “Шўртан”нинг тўпурари ўз дублини расмийлаштирди. Бу сафар ҳужум ўнг қанотдан бошланди. Маъруф Муродов жарима майдони ичида тўпни ҳаволатиб дарвозага йўллади. Тўп эса тўсинга тегиб қайтди. Яна Полвонов дарҳол пайдо бўлди ва боши билан дарвозани ишғол этди – 2:0.

Шундан сўнг “Андижон” ҳисобни қисқатириш мақсадида астойдил ҳужумга ўтди. Захирадан янги кучлар чиқарилди. Бироқ бу ҳам самара келтирмади. “Шўртан” футболчилари қолган дақиқаларда ҳам ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, дарвоза даҳлсизлигин сақлаб қолди.

Шу тариқа ушбу турда ҳам “бургутлар” қимматли очколарни бой берди.

 15.10.2016

Олий лига 25-тур

«Шўртан» (Ғузор) – «Андижон» (Андижон) 2:0 (0:0).

Ғузор. “Ғузор” стадиони 4351 томошабин
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент) – 8,4, Тимур Галеев (Тошкент) – 8,5, Акбар Пўлатов (Тошкент) – 8,4, Игорь Худайдатов (Тошкент) – 9.
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Голлар: Зафар Полвонов, 67, 72.

«Шўртан»: 1. Элдор Тожибоев, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Жамол Отақулов (25. Асрор Алиқулов, 77), 8. Суннатилла Мамадалиев, 9. Игорь Таран (с), 11. Зафар Полвонов, 14. Умар Эшмуродов, 18. Элдор Бойматов, 19. Маъруф Муродов, 22. Лазиз Убайдуллаев, 48. Вусал Магеррамов (7. Олим Каримов, 55).
Захира: 93. Алибек Туробов, 6. Аббос Амонов, 17. Ғулом Раҳмонов, 20. Шаҳзод Хурсанов, 50. Севдиёр Ҳамроқулов.

«Андижон»: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Азамат Исроилов (90. Павел Смоляченко, 75), 6. Иброҳим Отахонов (8. Эльман Тагаев, 80), 10. Анвар Бердиев, 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 19. Денис Ильеску (91. Алибобо Раҳматуллаев, 73), 29. Обид Жўрабоев, 55. Дилшод Жўраев, 60. Азамат Бобожонов, 89. Бобур Акбаров.
Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 34. Аброр Комилов, 44. Дилмурод Маҳмудов, 45. Артур Маматказин.

Огоҳлантиришлар: Игорь Таран (86), Элдор Бойматов (88) – Бобур Акбаров (78).

Энг яхши ўйинчилар: Игорь Таран – Анвар Бердиев

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 22:32, 15.10.2016. Ўқилди: 5718 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик