Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Динамо 1 0
10 ОКМК 1 0
11 Хоразм 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК 0-1 Бунёдкор
1-тур Насаф 1-0 Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам ЖЧга чиқа олмади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кетидан ёшлар термамиз ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажара олмади. Жасур Абдураимов жамоаси ҳам чорак финалда имкониятни бой берди.

Ўйин, футболчиларнинг техник маҳорати борасида жамоамиз Эрондан кучли эди. Аммо форслар кучли жиҳатларимизни имкон қадар йўққа чиқариб, ожиз томонимиздан фойдалана олишди.

Эронликлар майдоннинг ҳар қандай нуқтасидан белгиланган жарима тўпини тўғри бизнинг жарима майдончамизга етказиб, ўйин бошидан "стандарт"лардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Ана шундай уринишлардан бири 14-дақиқадаёқ уларга наф келтирди. Жаримадан етказилган тўпга Шакарий чалқанча услубда зарба беришга уринди, аммо тўп унинг ёнида турган Жаъфарийга келиб тушди. Ризо яқин масофадан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Бундай савиядаги учрашувда кам хато қилган жамоа ғалаба қозониши ҳеч кимга сир эмас. Эронликлар гол уриб олишганидан кейин кўпчилик бўлиб ҳимояланиб,  бехато ўйнашга интилишди. Танаффусга қадар терма жамоамиз тўла устунликка эга бўлиб, бир қатор вазиятлар яратишди. Баъзи вазиятларда омад форсларга кулиб боққанини ҳам таъкидлаш лозим. Жумладан, Яхшибоев узатма бераётганида ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозага йўл олаётган тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

Ким билади дейсиз, балки эронликлар ғалабани кўпроқ хоҳлашгандир. Ҳар ҳолда, футболчиларимиз гол уриши шарт бўлган вазиятлар рақиб футболчилари қаердандир пайдо бўлиб, ҳамиша зарба йўлига ғов бўлишнинг уддасидан чиқаверишди. Шароф Муҳиддиновнинг кучли зарбалари борлигини кўрдик, аммо эронлик посбон ҳам бўш келмади.

Иккинчи бўлим бошланиб, жамоамиз катта куч билан олдинга ташланаётган пайтда Эрон яна йўқ жойдан гол уриб кетди. Футболчиларимиз майдон марказида тўпни йўқотишди ва рақиб футболчиси тўпни олдинга чизиққа тепиб юборди. Марказий ҳимоячиларимиз тўпни тепиб юбориш ўрнига тезликда Жаъфарийга ютқазиб қўйишди ва ҳужуэмчи яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Ана шу гол ўзбекистонликлар руҳий жиҳатдан қаттиқ таъсир кўрсатди шекилли, улар биринчи бўлимдагидек дадил ҳаракат қила олишмади. "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Форслар иккинчи бўлимда майдонни травматология шифохонасига айлантириб юбориб, имкон қадар ўйинни "совутиш"га муваффақ бўлишди. Эрон ёшлар терма жамоаси ўз мақсадига эришди ва 15 йилдан кейин илк марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бу галги Осиё чемпионатларини муваффақиятсиз ўтказган ҳолда, Мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади.


Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати. Чорак финал.
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 0:2 (0:1)
Голлар: Ризо Жаъфарий (14, 47)
Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев (45+2), Жавоҳир Эсонқулов (84) — Нима Тоҳирий (29)
Ўзбекистон: 1.Умиджон Ҳамроев, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Қобилов (С), 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Бобур Абдухолиқов (Жавоҳир Эсонқулов 74), 14.Шароф Муҳиддинов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Достон Ибрагимов (Саиджамол Давлатжонов  55), 20.Ҳусниддин Ғофуров (Шоҳрух Маҳмудҳожиев 83)
Эрон: 12.Шаҳоб Одилий, 3.Али Шожаий, 4.Ориф Ғуломий, 5.Нима Тоҳирий, 6.Муҳаммад Султонмеҳр (Али Таҳеран  56), 7.Ризо Шакарий (Ҳуссайн Сакий 90+2), 9.Меҳди Меҳдихоний, 13.Умид Нур Афкан (С), 19.Ризо Жафарий (Мужтаба Нахариан  87), 20.Шаҳин Аббосиан, 23.Абулфазл Раззоғпур
Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи (Сингапур)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:06, 24.10.2016. Ўқилди: 15232 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.