Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Гармония

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Протоколга қарасак, ҳаммаси тушунарли. Жанубий Корея каби кучли жамоа билан сафарда ўйнаб, кичик ҳисобда бой бердик. Беш йилдан кейин бу ўйинни эсламаймиз ҳам. Ҳаммаси кутилгандек.

Ўйин сценарийси ҳам ёмон эмас. Ғалабага ҳаракат қилдик гўё. Бир соатдан сал ошиқ вақт мобайнида ҳисобда олдинда бордик. Аммо Жанубий Корея кучли жамоа. Ўз майдонида ўйнаяпти. Барибир гол уриб олишди. Нима ҳам қилардик. Корея биздан кучли. Ҳаммаси кутилганидек.

Лобановни сўкасизми? Сал баландроқ сакраганда, биз ютишимиз ҳам мумкинмиди?

Биласизми, мағлубиятларнинг сабаби қачон эпизодлардан қидирилиши керак? Қачон фалон футболчи айбланиб, фалон вазият фалондақа бўлганида, биз ютган бўлардик, дейилиши керак? Бугунги ўйин шунақа ўйинмиди? Йўқ, менимча.

Биринчиси, уларнинг биринчи голи билан иккинчи голи ўртасидаги вақт. Бу вақт мобайнида, жамоамизнинг ўйинида ўзгариш бўлмади. Биз ҳисобни тенглашганига деряли реакция бермадик, масалан, 0:0 пайтидаги ўйинимизга ҳам қайта олмадик. Корея ҳужумларни давом эттираверди.

Иккинчиси, мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганидан сўнг, ўйин охиригача бўлган вақт. Бу вақт мобайнида ҳам ўйинимизда ўзгариш сезилмади. Албатта, гол уришга бўлган истак пайдо бўлгандир, рақиб ниятига етиб, ўйин суръатини пасайтиришга ҳаракат қилгандир, балки. Аммо умуман олганда, бизда рақибга босим ўтказиш учун потенциал қолмагани билиниб турганди.

Уйғунлик деган тушунча бор. Русчасига гармония сўзи кўпроқ мос келади. Биз анчадан бери гапириб келаётган жаҳон чемпионатини олайлик. Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини. Мухлислар буни исташади. Футболчилар буни орзу қилишади. Агар ҳар йили саралашнинг сўнгги босқичида мураббий ўзгартирилишига эътибор берсак, футболимиз раҳбарлари ҳам буни мақсад қилади. Аммо савол туғилади, “мундиал ва футболимиз” деган мавзуни таҳлил қилганимизда, биз мана шу гармонияни кўрамизми? Мақсадимиз ва ҳаракатларимиз, мақсадимиз ва имкониятларимиз ҳақида гармония борми?

Мисол учун, Марат Бикмаев “мен “Реал” таркибида тўп суришни орзу қиламан ва шунга ҳаракат қиламан” деб интервью берса, муносабатингиз қанақа бўлади? Футболчининг ёши катта, ўйнаётган чемпионати маълум, “Реал”нинг қандай футболчиларни сотиб олиши мумкинлигини тахминан биламиз. Мана шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, Бикмаевнинг бундай гаплари устидан кулиб қўя қоламиз. Бикмаевнинг шундай баёноти ва асл ҳолат ўртасида уйғунлик йўқ. Бикмаев “Реал”га трансфер қилиниши учун, ўша гапдан ташқари, яна бир қатор ҳолатлар бўлиши керакки, усиз бундай гап шунчаки, мақтанчоқлик деб баҳоланади. Тўғрими?

Айтайлик бир шаҳар ҳокими “мен келаси йил шу шаҳарли етмиш қаватли, беш юлдузли меҳмонхона қураман” деб юборади. Шаҳар аҳолиси, талаби, молиявий имкониятлари, моддий базаси, қурилиш корхоналаринннг малакаси бу орзуга уйғун келмаса, ҳокимнинг бу ваъдаси шунчаки, тентаклик ёки сиёсат бўлади.

Юқорида, ўйиннинг икки алоҳида палласини эслаб ўтишимнинг сабаби, ана ўша дақиқалар бизда жаҳон чемпионатига чиқиш мақсадимиз бугунги терма жамоамиз имкониятлари билан уйғун эмаслигини кўрсатди. Биз фақат оғизда мундиалга чиқиш ҳақида гапирганимиз билан, амалда, буни амалга ошириш учун ҳеч қандай потенциалга эга эмаслигимизни намойиш қилди ўша дақиқалар. Чунки, агар биз чинданам жаҳон чемпионатига чиқиши керак бўлган терма жамоа бўлганимизда, корейслар ҳисобни тенглаштиргач, ўйинни тенглаштирган бўлардик. Корейслар ҳисобда олдинга чиқиб олгач, ташаббусни қўлга олган бўлардик. Эътибор беринг, мен якуний ҳисобни эътиборга олмаяпман, жамоамизнинг ўйинга, ҳисобга, вазиятга бўлган муносабати ҳақида ёзяпман.

Тўхтанг, Корея кучли. Корея билан шунчалик ўйнаш, нормал ҳолат, деяпсизми?

Унда бир нарсани келишиб олайлик.

Муҳтарам, футболимиз, терма жамоамиз мутасаддилари. Бугунги мағлубиятни кўриб чиқиш, сабабларини таҳлил қилиш, бугунги мағлубиятдан афсус чекишга мажбурсизлар. Чунки мухлислар афсус чекмоқдалар. Чунки мухлислар мундиалга чиқишни истайдилар, бугунги йўқотилган очколар мундиалга чиқиш имкониятини камайтирганини билиб турибдилар. Кучли жамоа билан тенгма-тенг ўйнадик, уларда Европа чемпионатлари вакиллари ўйнайди, бу натижа табиий ҳолат, деб ўтиб кетишга ҳаққингиз йўқ. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун Корея ёки Эрон каби жамоаларни ютиш шарт. Бу ўйинларда очко олинмаса, жаҳон чемпионатига чиқишнинг иложи йўқ. Демак, биринчи даврадаги Эрон ва Кореядан учралган мағлубиятлар оғриқли қабул қилиниши лозим. Бу мағлубиятлар учун барча танқидларга мардонавор туриб беришингиз керак бўлади.

Ёки ростдан ҳам Осиёдаги баъзи жамоаларнинг биздан анча кучли эканини тан олайлик-да, индамай, учинчи ўрин ҳақида ўйлайверайлик. Футболимиз ривожланяпти, рейтингда ошяпмиз, у бўлади, бу бўлади, деб ўзимизни алдамайлик.

Боя, Австралиянинг ютолмаётганидан хурсанд бўлиб ўтирган бир ҳамкасбимгаям айтдим:
– Австралия ва Япония нариги гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетмай қўя қолсин. Мабодо, плей-оффда уларга тушиб қолсак, улардан ҳам ютқазамиз. Чунки улар ҳам қоғозда жуда кучли жамоалар…

Қаҳрамон Асланов

 

Манба: maydon.uz
Киритилди: 11:24, 16.11.2016. Ўқилди: 12951 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик