ЕЧЛ. «Легия»нинг рекорд ва антирекордлари
Польшанинг «Легия» клуби ЕЧЛнинг 5-тури доирасида сафарда "Боруссия Д"га қарши баҳс олиб борди ва 4:8 ҳисобида имкониятни бой берди.
Варшаваликлар иштирокидаги 5та ўйинда мухлислар 32та гол кўришди — тўплар нисбати 8-24. Бу эса Чемпионлар лигасининг янги рекорди ҳисобланади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида «Легия» ўз майдонида «Спортинг»ни қабул қилади ва рекорд янгиланиши мумкин.
Аввалги рекорд «Манчестер Юнайтед»га тегишли эди. Манкунианликларнинг 1998/99 йилги мавсумдаги ўйинларида мухлислар 31та гол кўришган.
Шунингдек, «Легия» БАТЭнинг антирекордини такрорлади. Борисовликлар 2014/15 йилги мавсумда ЕЧЛ доирасида 24та гол ўтказиб юборишганди.
Манба: championat.com
Киритилди: 08:44, 23.11.2016. Ўқилди: 6319 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар