Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Бокс. Иноуэ - Аҳмадалиев жанги Zo'r TV'да жонли трансляция қилинади [67]

Бокс. Аҳмадалиев енгилмас боксчига мағлуб бўлди [51]

MLS. Месси пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Интер Майами" йирик ҳисобда ютқазди [37]

Хаби Алонсо: "Мураббийликка ўқиётганимда барчага Мессини қандай тўхтатиш бўйича машғулотлар ўтиларди" [32]

Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — икки карра жаҳон чемпиони! [31]

Ливерпуль-2025. Акмал Исроилов мезбон боксчисини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди [31]

Ливерпуль-2025. Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик рақибга қарши жангда ғалабани қўлдан чиқарди [30]

Ливерпуль-2025. Навбаҳор Ҳамидова финалда ғалабани қўлдан чиқарди [19]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан “Пахтакор” — “Нефтчи” учрашувидаги баҳсли вазиятлар бўйича маълумот [15]

"Реал" ФИФАга испан футболидаги ҳакамлик бўйича шикоят тайёрламоқда [14]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи
21-тур Бунёдкор 1-0 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4247 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      10:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      02:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.09.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Заключительный турнир в Пекине, Китай.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:15 "География спорта". Йошкар-Ола.
      14:40 "Культовые".
      15:10 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      17:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      21:50 "Вы это видели".
      22:45 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      03:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Гонка преследования.
      07:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 "Лица страны". Евгений Климов.
      12:20 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Жан Силва против Брайса Митчелла.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Мондиаль 2020. Сильнейшая сборная мира".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Авангард" (Омск) - "Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Факел" (Воронеж) - "Арсенал" (Тула). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.09.2025

      06:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      11:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      13:30 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      15:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      15:45 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      16:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      17:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      19:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      20:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      20:45 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      23:00 Теннис. US Open. Лучшие моменты.
      00:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      01:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      02:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      03:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      04:30 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Урфдаги учлик ёки "Челси"га муваффақият келтираётган 3-4-3 схемаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янгилик  тўла унутилмас эскиликлар! Мутахассисларнинг ижодий изланишлари самараси сифатида ўз ўрнини «сохта тўққизлик»ларга бўшатиб берган «соф» ҳужумчилар яна катта саҳнага қайтишмоқда. Аввалроқ Хосеп Гвардиола «Бавария»да урфдан қолган 2-3-5 схемасига қайтадан жон ато этганди. Жорий мавсум Антонио Конте тўсатдан «Челси»да тактик инқилобни амалга ошириб, шогирдларини кўҳна голланд услуби – 3-4-3 схемаси бўйича тўп суришга созлади. Унинг самараси турнир жадвалида ўз ифодасини топган.

3-4-3ни амалиётга татбиқ этаётганлар

Унутилган тактик қуролдан сўнгги йилларда Марсело Бьелсанинг «Марсел»и ҳамда Чили терма жамоаси унумли фойдаланмоқда. Бу жамоаларнинг ҳужумкорлик ва юқори прессингга урғу берганликлари мухлисларни ўзига ром этмоқда. Контенинг 3-4-3и ўзгачароқ, янада мукаммалроқ бўлгани боис, бошқа жамоаларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Масалан, Италияда айнан шу услуб шайдоси ҳисобланган Жан Пьеро Гасперини камтарин «Аталанта»ни кучли бешликка олиб чиқди. Унинг шогирди Иван Юрич эса «Женоа»нинг «Милан» ва «Ювентус»дан устунлигини таъминлай олди. Жамоа айниқса, чемпионни ишонарли тарзда маҳв этди. Бундеслиганинг ўртамиёна жамоалари бўлмиш «Кёльн» ҳамда «Айнтрахт» айнан шу услубдан фойдаланиш эвазига юқори поғоналарда боришмоқда. Хўш, жорий мавсумда урфга кириб бораётган 3-4-3 схемасининг афзалликлари нимадан иборат?

3-4-3 схемасининг моҳияти

Ҳимоячиларга нисбатан жиддий талабчанлик. «Челси» ўйинларига ташриф буюрган мухлислар ўзларини ўзга оламга келиб қолгандек ҳис этишади. Чунки Давид Луиз ҳозирда АПЛнинг энг яхши марказий ҳимоячилари қаторига кўтарилди. Айнан мураббийнинг талабига кўра жамоага қайтарилган бразилиялик футболчи қандайдир ғайритабиий қудрат соҳиби эмас - «топ» даражага кўтарилган бўлмасада, рисоладагидек савия ҳамда тўғри танланган тактика эвазига мустаҳкам истеҳком вазифасини адо этмоқда. Луиз 3-4-3 услубининг барча талабларига тўла жавоб беради:

1. «Иккинчи қават»даги ишончли ўйин;

2. Ҳимоянинг олдинги чизиғида самарали тўп суриш;

3. Прессингда фаол иштирок этиш;

4. Самарали узатмани амалга ошириш.

3-4-3 тактик схемаси марказий ҳимоячиларга ўз маҳоратларини тўла намойиш этишлари учун қўшимча имкониятлар яратиб беради. «Челси» «орқа» учлигида Давид Луиз билан ҳамкорликда тўп сураётган Сесар Аспиликуэта янги позицияда кўпроқ самара келтирмоқда. Аслида қанотда ўйнайдиган ҳимоячи баланд бўйли бўлмасада, позиция танлаш қобилияти эвазига рақибларидан тўпни олиб қўйишга эришмоқда. Рақиб узатмаларини илиб олиш бобида Кэйхиллдан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Журналистлар томонидан «кичик Бонуччи» тахаллуси билан сийланган «Женоа» аъзоси Армандо Иццо эса дастлабки самарали узатмани қойилмақом тарзда бажариш ҳамда ўйинни «ўқий» олиш қобилияти билан барчани ўзига қаратмоқда. «Аталанта»да Маттиа Кальдаре илк узатмани ўз вақтида амалга ошириш ва «ҳаво»даги самарали ҳаракатлари орқали Гасперини тактикасининг муваффақиятини таъминламоқда. Бежизга бу икки иқтидор соҳибига «Скуадра Адзурра» мураббийлари иштаҳа сақлаётганлари йўқ.

Қанотларга икки йўналишдаги ўйинчиларни жойлаш

3-4-3 тактик услуби қанотларга алоҳида хусусиятга эга бўлган ижрочиларни қўйишни тақозо этади. Бу манзарани «Челси»да яққол кузатиш мумкин. Конте сўл қанотга испаниялик Маркос Алонсони харид қилиш талабини қўйди. Кўпчилик мухлислар бу футболчини «кўклар» савиясига мос келмайди, деган фикрга боришганди. Бироқ Алонсо «Фиорентина»да тактик сабоқ олгани боис, Контенинг услубини тезда ўзлаштирди. У сафга қўшилгач, Эден Азарда қўшимча имкониятлар юзага келди. Ўнг қанотда эса «Челси»нинг аввалги мураббийлари томонидан рад этилган Виктор Мозес самарали ўйнамоқда. Аксарият Африка вакиллари каби бу футболчининг болалик йиллари оғир кечган, 11 ёшда ота-онасидан жудо бўлган болакай узоқ вақт бегона уйларда улғайди. Кейинчалик Англиядан сиёсий бошпана топиб, «Кристал Пэлас» скаутларининг кўмаги билан катта футболга кириб келди. Агар Конте уни ўз услубига мослаштира олмаганида, Виктор ҳозирги мавқеига эришолмасди. Мураббий нигериялик футболчига ҳужум ҳаракатларида фаол иштирок этиш шароитини яратиб берди, испаниялик Маркос эса асосан ҳимоя учун жавобгар, у ҳар учрашувда ўртача 3-4 марта рақибдан тўпни олиб қўяди.

Мозес олдинги чизиқдаги фаоллиги туфайли «Тоттенхэм» ва «Лестер» дарвозаларини забт этди. Ҳар қайси жамоа ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қанот ҳимоя­чилари олдига турли вазифалар қўяди. Уларнинг барчасидан аввало, тезкорлик, чидамлилик ва тактик малака талаб этилади.

Камида бир нафар тиришқоқ таянч ярим ҳимоячи

3-4-3 схемасининг асосий шарти. Таянч ярим ҳимоячиси ўз вақтида ортга чекиниши, ҳимоячиларга ёрдам бериб, имконият туғилганда ҳужумларни сифатли бошлаши лозим. «Челси»да бу юмушни Н~Голо Канте кўнгилдагидек уддаламоқда - ўртача тўпни олиб қўйиш 3,2га, рақиб узатмаларини илиб олиш 2,8га тенг. «Кўклар»нинг услубидан келиб чиқадиган бўлсак, бу - фантастик натижа! «Аталанта»да яккакурашларга доимо Франк Кесси ошиқади. Гасперини билан танишгунга қадар у ҳимоя чизиғида ўйнарди. «Женоа»да марказ хавфсизлиги учун икки нафар чаққон йигитлар - Ринкон ҳамда Велозу жавобгар. «Кёльн» вакили Марко Хёчер ҳам шундай фазилати билан донг таратмоқда. Бу футболчиларнинг кўмагисиз майдон марказида мувозанатни таъминлашнинг иложи йўқ.

Учбурчакдан фойдаланиш

Луи ван Галнинг гувоҳлик беришича, унинг олтин «Аякс»и 4-3-3 схемасидан фойдаланган. Ўйин давомида устакорлик билан услубни 3-4-3га ўзгартиришган. Яъни, Данни Блинд марказий ҳимоядан «органайзер» позициясига ўтган. Зеедорф билан Давидс эса марказда устунликни таъминлашган, финляндиялик Яри Литманен ақлли узатмалар учун масъул бўлган. Эътиборлиси, ван Гал бу шогирдини шахсий маблағи эвазига харид қилган экан! Улар ўзига хос учбурчак ҳосил қилиш орқали кўплаб комбинацияларни яратишган. Шу билан бирга ҳужумкор трио - Финиди-Овермарс-Клюйверт|Канудан ташқари барча футболчилар доимо ҳимояга тайёр туришган. Хуллас, ўша «Аякс»даги муносабатлар йўналиши мураккаб ўргимчак тўрини эслатарди.

Ҳужумдаги ранг-баранглик

3-4-3 тактикасида «сохта тўққизлик» 2 нафар ҳужумкор ярим ҳимоячи, 2 нафар инсайддан фойдаланиш мумкин. Қисқаси, ҳужумчилар триоси борасида вариантлар етарли. Марказий ҳужумчи позициясида икки йўлдан бирини танлаш мумкин: ундан умуман воз кечиш ёки тўпни доимо шерикларига узатиш мумкин бўлган орқароқ позицияга жойлаштириш. «Кёльн»да ҳужумларни якунлаш ролини бажараётган Антони Модест ҳар бир учрашувда ўртача биттадан гол урмоқда.

«Аталанта»даги Андреа Петаньянинг асосий вазифаси эса гол уриш эмас, балки касбдошларини тўп билан таъминлаш. У мавсумнинг энг камҳосил ҳужумчиси бўлиб қолмоқда. Бироқ жамоа пешқадамларни қувишда давом этмоқда. Ҳужумкор учликдан самарали фойдаланиш ўйинчиларнинг яширин фазилатларини кашф этиш имконини яратади. Бунга мисол сифатида «Челси»даги Азарни кўрсатиш мумкин: янги тактика Эденга эркин мусаввир мақомини берди. У майдоннинг турли нуқталарида пайдо бўлиб, хавфли вазиятларни юзага келтирмоқда. Контенинг ташаббуси билан бельгиялик футболчининг натижалари юксала бошланди.

3-4-3нинг камчиликлари

Албатта, бу услубдан кутилган натижаларни олиш ўз-ўзидан юзага келмайди. Антони Конте ўз ихтироси билан АПЛда инқилобни амалга оширганлиги аниқ. Бу йўлда жуда кўп тер тўккани ҳам ҳақиқат. Схемани мукаммал ўзлаштириш учун футболчи ўзининг ва жамоадошининг вазифаларини яхши тушуниши, сўзсиз бажариши талаб этилади. Бундан ташқари, тактик ўқувнинг аҳамияти ҳам катта. Ахир майдонда кутилмаган ҳолатлар ҳам кузатилади-ку. Дейлик, учликнинг бир аъзосини рақиб футболчилари бутунлай тўсиб қўйишди. Жамоадоши қандай ҳаракатланиши керак? Ҳимоячилар хатоларини тузатишни ким ўз зиммасига олади? Прессингни ташкил этишда аввало нимага эътибор бериш лозим? 3-4-3 схемасидан барака топиш ниятида бўлган жамоа мазкур саволларга жавоб тайёрлаб қўйган бўлиши шарт. Акс ҳолда, ўз мақсадига эришолмайди. Ҳозирда етакчи бўлган «Челси» ҳам аввалига анча қийналди. Граф сўнгги 7 йил ичида қаторасига 2та мағлубият аламини тотиб кўрди. Айниқса, «Ар-сенал»­дан қабул қилинган омадсизлик (0:3) «кўклар»нинг ҳимоя чизиғини мажақлаб ташлагандек эди. Бироқ шундан ке­йин Конте шогирдлари 8 ғалабадан иборат серияни мухлисларга тортиқ этишди. Тўплар нисбати - 22-2!

Эътиборлиси, айнан шу схемани кўп қўллайдиган Гвардиолага Граф бу борада сабоқ берди. Испаниялик мутахассис «Барселона»да ҳам, «Бавария»да ҳам бу услубни синовдан ўтказганди. Тўғри, «Ман.Сити» учун 3-4-3 асосий тактик услуб эмас. Қолаверса, Пеп ўз ярим ҳимоячилари ва ҳужумчилари олдига бошқача вазифаларни қўяди. Бундан ташқари, у тактик услубни рақибга қараб танлайди. Жорий мавсумда «шаҳарликлар» тўрт марта - «Саутгемптон», «Эвертон», «Боруссия» М. ва «Челси»га қарши шу услубда тўп суришди. Натижалар эса сизга маълум. Хуллас, қизғинлик бобида шахматдан қолишмайдиган тактик беллашувда Антонио Контенинг ҳимоявий услуби устунлик қилмоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:19, 29.12.2016. Ўқилди: 6410 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.