Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хитой чемпионатида тўп сурган ўзбекистонлик барча футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубидан Хитойнинг «Шанхай SIPG» жамоасига ўтди.

Одил Аҳмедов Хитой чемпионатида тўп сурадиган энг машҳур ўзбекистонлик футболчи, лекин биринчиси эмас. 2009 йилдан бери Хитой футболининг олий дивизионида камида 17 нафар ўзбекистонлик тўп сурган — Одил бу борада ўн саккизинчи!

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этилган бу ҳимоячи 2009 йили «Пахтакор»дан Хитойнинг «Жиангсу Сейнти» клубига ўтган. Бир йилдан сўнг эса «Пахтакор» уни «Тианжин Теда» жамоасига пуллаган.

2009 йилги мавсум «Бунёдкор»дан бир футболчи Хитойга кетган. «Шэньчжэнь Руби» клуби ҳимоячи Алексей Николаевга қизиқиш билдирган. Бироқ унинг Узоқ Шарқдаги фаолияти ёдда қоларли чиққан эмас.

Садриддин Абдуллаев
«Пахтакор» Хитой клубларининг Ўзбекистондаги асосий футболчи етказиб берувчисидир. 2009 йил ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев ҳам Чин ўлкасини айланиб келган. Айни вақтда Анзур Исмоилов ҳаракат қилаётган «Чанчунг Ятаи» Ўзбекистонни биринчи бўлиб Садриддин Абдуллаев орқали кашф этган эди.

Зайниддин Тожиев
«Пахтакор» Клецковни «Жиангсу Сейнти» клубига берган 2009 йилда Зайниддин Тожиевни «Тианжин Теда» клубига қўйиб юборган эди. Вақтида нафақат исми, балки ўйини сабаб франциялик Зиданга қиёсланган ҳужумчи Хитойда кўп ушланиб қолмаган.

Фарҳод Тожиев
«Тианжин Теда»да 2010 йили Тожиевларнинг кичиги ҳам тўп сурган. ЖЧ—2010 саралашида Қатар дарвозасига бир ўзи учта гол урган футболчи чет эл клубларининг қизиқишига сабаб бўлиши аниқ эди.

Асқар Жадигеров
Бир вақтлар «Андижон» клуби юраги саналган Асқар Жадигеров «Пахтакор»да пайдо бўлди. 2010 йили эса Тошкент клуби уни Хитойнинг «Нанчанг Хенгюан» жамоасига жўнатган. Жадигеров — «Хитойда ўйнаб кетолмаган ўзбекистонликлар» номли норасмий клуб аъзоларидан.

Ислом Иномов
Ислом Иномов ярим мавсум Хитойда ишлаган ўзбекистонлик футболчилардан яна бири. У 2010 йилнинг ярмини «Насаф»да ўтказиб, ёзда «Лиаонинг Вовин» клуби билан шартнома тузган ва Хитой чемпионатида 13 ўйинда майдонга тушган. Сўнг, 2011 йилни «Бунёдкор» футболчиси сифатида бошлаган.

Анзур Исмоилов
Анзур Исмоилов — Хитой чемпионатида ростмана ўйнаб кета олган ҳозирча ягона ўзбекистонлик, дейилса хато бўлмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси 2011 йилдан бери «Чангчун Ятаи»да ва жамоанинг асосий таркиб ўйинчисидир.

Элдор Магдеев
Сўнгги йилларда ўзи учун Ўзбекистондан ҳам клуб топиши қийин бўлиб қолган Элдор Магдеев 2011 йил Хитойда, «Синдао Жонун» клубида ўйнаган. Ижарадаги 11 ўйиндан сўнг, у яна «Пахтакор»га қайтган.

Мурод Холмуҳамедов
Сўнгги мавсумларини Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўтказган Мурод Холмуҳамедов Хитой клублари билан жуда мустаҳкам алоқаларга эга «Пахтакор» агентлари ёрдамида 2011 йил «Далян Шайд» аъзосига айланган эди.

Камолиддин Тожиев
Бир оиланинг уч вакили Хитойда тўп суриши — ажойиб ҳолат. Аввал акаси (Зайниддин Тожиев)ни, кейинроқ эса укаси (Фарҳод Тожиев)ни Тошкентдан Хитойга кузатган Камолиддин Тожиев 2011 йили ўзи сафарга отланди ва «Жиангсу Сейнти» футболчисига айланди. Хитойдаги фаолияти бир йилга ҳам етмаган ака-укаларидан фарқли равишда, ўртанча Тожиев 2013 йилга қадар легионер мақомини сақлаб қола олган.

Азиз Ибрагимов
Словакия ва Чехия чемпионатларида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи Азиз Ибрагимов 2011 йили Хитойга йўл олди. У «Синдао Жонун»да икки йил давомида 39 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва Хитойда нисбатан яхши ўйин кўрсатган ўзбекистонликлардан биридир.

Егор Кримец
Ҳозирги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчиларидан бири ҳисобланган «Пахтакор» тарбияланувчиси 2013 йили ҳам «Бейжинг Гоан»да ижарада бўлиб қайтган эди, 2016 йили эса хитойликлар уни яна ижарага олишди — бу сафар икки йилга.

Шавкат Муллажонов
Ўзи учун жуда муваффақиятли кечган Осиё Кубоги—2011 дан кейин легионер футболчига айланган Шавкат Муллажонов, Яқин Шарқ мамлакатларидаги сермаҳсул фаолиятидан сўнг, 2013 йили Хитойнинг «Лиаонинг Вовин» жамоасида ҳам ёмон ўйин кўрсатмади, лекин бу мамлакатда бир йилдан ортиқ ушланиб ҳам қолмади.

Шерзод Каримов
Хитойда «ярим мавсумлик хизмат сафари»да бўлиб қайтган «пахтакорчилар»дан яна бири — «Синдао Жонун» сафида 2013 йил олти ўйинда майдонга тушган. Ярим ҳимоячи ҳозир ҳам «Пахтакор» аъзоси ҳисобланади.

Артём Филипосян
Маълум муддат Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этилган ҳимоячи «Бунёдкор»даги икки йиллик фаолиятидан сўнг 2014 йили ярим мавсум Хитойнинг «Лиаонинг Вовин» жамоасида ўйнаб қайтди.

Игорь Сергеев
Самвел Бабаян қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўзгармас «биринчи рақамли ҳужумчи»си 2016 йилнинг ёзида «Пахтакор» томонидан «Бейжинг Гоан»га ижарага берилди, декабрда эса яна Тошкент жамоасига қайтди.

Одил Аҳмедов
Анзур Исмоиловни ҳисобга олмаса, Хитой клублари ҳеч бир синовсиз, ўзи талабгир бўлиб сотиб олган ўзбекистонлик биринчи футболчи — Одил Аҳмедов. Бразилиялик Халк учун 55,8 миллион евро, бошқа бир бразилиялик — Оскар учун 60 миллион фунт-стерлинг тўлаган «Шанхай SIPG», норасмий хабарларга кўра, Одил Аҳмедов учун Россиянинг «Краснодар» жамоасига 7 миллион евро тўлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:27, 31.12.2016. Ўқилди: 13778 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик