Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Металлург»: Биз ҳам февралда Туркияга борамиз...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бекободнинг «Металлург» клуби олий лиганинг барча иштирокчилари қатори янги мавсумга қаратилган тайёргарликни давом эттирмоқда. Бир неча йилдан буён анча барқарор ўйин намойиш этаётган жамоа аввалги мавсумни 7-ўринда якунлади. Бекободликларнинг кучли бешликка киришлари учун бор-йўғи битта ғалаба камлик қилди. Бунга Рустам Мирсодиқов шогирдларининг иккинчи даврада ўйинни бироз бўшаштиришгани сабаб бўлди. Муҳими, тажрибали мураббийнинг «Металлург»да кўпдан буён ишлаётгани умумий натижалар ижобий кўриниш олишини таъминлаяпти. Қолаверса, жамоа ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллади. Клуб бошлиғи Шавкат Саидовнинг биз билан суҳбат чоғи таъкидлашича, бекободликлар янги мавсумга янада жиддий режалар тузишган.

- Шавкат ака, мана, янги мавсум тақвими тайёр, яъни жамоалар дастлабки турларда кимларга қарши ўйнашларини билишади. Табиийки, энди тайёргарлик жараёнида тақвимга ҳам эътибор қаратилади. Келинг, суҳбатимиз аввалида қуръа жамоангиз учун қандай келгани ҳақида гаплашсак...

- Умуман олганда, ҳар қандай ҳолатда мавсум давомида барча иштирокчилар билан «уй-сафар» тизимида ўйнашимиз керак. Энг ёқимли ҳолат шуки, янги мавсумни ўз майдонимиздаги ўйин билан бошлаймиз. Аниқроғи, бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган «Динамо»ни қабул қиламиз. Мавсумнинг очилиш учрашувини ўз мухлисларингиз гувоҳлигида ўтказиш, уларга хурсандчилик онларини тақдим этиш ёқимли. 2-турда эса «Машъал» меҳмони бўламиз. Кейин амалдаги чемпион - «Локомотив»га қарши майдонга тушамиз. Хуллас, шу 3та ўйиннинг камида 2тасида ғалаба қозонишимиз шарт.

- Умуман, жамоа раҳбари сифатида «Металлург»нинг аввалги мавсумда қайд этган натижасидан кўнг­лингиз тўлдими?

- Чемпионат якунлангач, клуб раҳбарияти йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2016 йилги мавсумдан қониқиш ҳосил қилингани айтилди. Энди шу руҳда ишлашда давом этамиз. Хусусан, бўлажак мавсумдан ҳам умидларимиз катта. Ўз ўрнида айтишим керак, 2016 йил ҳисобидан на футболчилар ва на мураббийлардан қарзимиз бор. Яъни ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилди. Оддий айтганда, янги мавсумни қарздан холи ҳолда бошлаймиз.

- «Металлург» бир неча йилки, барқарорлиги билан ажралиб турибди. Дейлик, жамоа таркиби унча ўзгармайди. Хўш, бу масалада қандай янгиликлар бор?

- Таркибимиз ўзаги бузилмайди - уни 80-90 фоизга сақлаб қоламиз. Илк ўқув-машғулотлар йиғинида асосий эътибор чигалёзди ва тикланиш машқларига қаратилди. Қайси янги футболчиларни таклиф этиш мураббийлар штабига ҳавола. Бу масалага 15 январгача ойдинлик киритилиши шарт. Чунки ўша пайтга бориб, тайёргарлик кўриш учун вақт оз қолади.

- Етакчи футболчилар билан амалдаги шартномалар муддати узайтириладими?

- Ҳа, албатта. Янги мавсумда ҳам жамоамизда ўйнашни истайдиган футболчилар билан ҳамкорликни давом эттирамиз. Энг катта ютуғимиз - бу жамоамиздаги аҳиллик. Мураббийлар штаби эса алоҳида мавзу. Мана, Рустам ака Мирсодиқов бир неча йилдан буён «Металлург» бош мураббийи лавозимида ишлаб келяпти. Унинг ёрдамчилари ҳам катта тажрибага эгалар. Дейлик, улар футболчилик даврида ҳам ёрқин из қолдиришган. Жамоамиз муваффақиятида айнан мураббийлар хизмати катта, менимча. Ишонаманки, бўлажак мавсумда натижаларимиз янада ижобий бўлади. Асосий мақсадимиз - миллий футболимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш. Биринчи галдаги вазифамиз ҳам шу.

- Тўпурарлар пойгасида иккинчи бўлган Зоҳид Абдуллаев янги мавсумда ҳам «Металлург» шарафини ҳимоя қиладими?

- Бу футболчимизни ўз сафида кўришни истайдиган клублар кўп. Лекин у «Металлург»да қолади ва ўйлайманки, жамоамиз ғалабаларига сезиларли ҳисса қўшади. 

- «Металлург» аввалги мавсумнинг иккинчи қисмида бироз бўшашгандек кўринди. Буни қандай изоҳлайсиз, янги чемпионатда шунақа бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

- Барчасини футболчилар билан обдон таҳлил қилиб чиқдик. Дарҳақиқат, иккинчи даврада ўйинимиз бироз пасайди. Хусусан, «Бухоро»га ютқазганимиз аламли бўлди. Зеро, агар ўша ўйинда ғалаба қозонганимизда, турнир жадвалининг юқорироқ поғонасидан жой олардик. 

- Ёшлар жамоасида ўзларини кўрсатиб, асосий таркибда ўйнашга ҳақли эканликларини исботлаган футболчилар ҳам борми?

- Ёшлар жамоамиз мавсумни кўтаринки руҳда ўтказди. Жамоанинг натижасидан хурсандмиз. Бу «Металлург»да ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини кўрсатиб турибди. Янги мавсумда ёшлар таркибининг 3-4 нафар аъзоси асосий жамоадан ўрин олишига ишонаман. Улар йиғинларда асосий таркиб вакиллари билан бирга шуғулланишади. Яъни эътиборни торт­ган йигитларни назорат ўйинларида синаб, энг муносибларини танлаб оламиз.

- Январь ва февраль ойлари учун тайёргарлик режаси тасдиқландими?

- Февралнинг ўрталарига қадар Чирчиқдаги базамизда шуғулланамиз. Табиийки, бу орада назорат учрашувлари ҳам ташкил этилади. Айрим ўйинлар Тошкентда ўтказилади. Шундан сўнг, яъни февралнинг иккинчи ярмида Туркияда йиғин ўтказиш режалаштирилган. Ҳозир бу борада иш олиб бориляпти. Хуллас, ҳаммаси режа асосида кетса, мавсум стартигача битта йиғин хорижда олиб борилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:36, 10.01.2017. Ўқилди: 5911 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор гол Рой Макайга тегишли. У 2007 йил "Реал" дарвозасига 10,12 сонияда гол урган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик