Грузия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши бўладиган ўртоқлик ўйини учун тайёргарликни бошланди. Мураббийлар штаби ушбу йиғинга асосан Грузия чемпионатида иштирок этадиган футболчиларни таклиф этишди.
Владимир Вайсс шогирдлари 16-20 январь кунлари Тбилисида ташкил этиладиган йиғинда иштирок этиб, шундан сўнг БААга йўл олишади.
Грузия терма жамоаси 23 январь куни Ўзбекистон, орадан 2 кун ўтиб Иордания билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишади.
Грузия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таклиф этилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Роин Квасхвадзе ("Торпедо", Кутаиси), Омар Мигинеишвили ("Самтредиа"), Ото Гошадзе ("Сабуртало", Тбилиси)
Ҳимоячилар: Торнике Григалашвили ("Чихура", Сачхере), Тедоре Григалашвили ("Сабуртало", Тбилиси), Давид Хочолава ("Черноморец", Одесса), Георгий Регвиашвили ("Локомотив", Тбилиси), Лаша Шергелашвили ("Ригас", Латвия), Уча Лобжанидзе ("Атирау", Қозоғистон), Георгий Кимадзе ("Торпедо", Кутаиси), Джими Табидзе ("Гент", Бельгия)
Ярим ҳимоячилар: Теймураз Шония ("Динамо", Батуми), Георгий Гануграва ("Чихура", Сачхере), Олег Мамасахлиси, Бека Тугуши (оба "Торпедо", Кутаиси), Отар Китеишвили, Бачана Арабули, Саба Лобжанидзе, Георгий Папунашвили (все "Динамо", Тбилиси), Георгий Хараишвили ("Сабуртало", Тбилиси)
Ҳужумчилар: Ладо Двалишвии ("Атирау", Қозоғистон), Буду Зивзикадзе ("Самтредиа")
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 20-23 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади. Терма жамоамиз 21 январь куни Дания U23, 23 январь куни Грузияга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).