Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

"Барса" Левандовски ўрнига супертўпурар олиб келмоқчи [16]

Сергей Лушан: «Жамоада ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди» [15]

"Манчестер Юнайтед" Майнуни шу ёздаёқ қўйиб юборишга тайёр [8]

"Брайтон" мухлиси Фаластин либосини кийгани учун 5 та уй ўйинига киритилмайдиган бўлди [7]

Анчелотти Бразилия терма жамоасининг ФИФА кунлари учун қайдномасини эълон қилди. "Реал"дан бирорта футболчи йўқ [6]

АПЛ. "Ливерпуль" 90+10-дақиқада гол уриб, "Ньюкасл" майдонида ғалабани илиб кетди [6]

Пети: "Ямал "Барселона"да ҳам, Испания терма жамоасида ҳам ўз даражасини сақлаб қолиши кераклигини билади" [4]

Исакнинг олдига "Ньюкасл" "катталари" боришди [4]

«Манчестер Юнайтед» футболчиси 48 соат ичида «Наполи»га ўтади [4]

Карло Анчелотти - Родригони терма жамоага чақирмагани ҳақида: "Унда менинг рақамим бор" [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2532 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ярослав Крушельницкий: «Фаолиятимни расман якунладим, энди навбат мураббийликка»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тажрибали ҳимоячи Ярослав Крушельницкий 1983 йил 16 март куни Ғузор шаҳрида дунёга келган. Катта футболдаги 16 йиллик фаолияти мобайнида кўплаб клублар шарафини ҳимоя қилди.

2000 йили «Кимёгар»да ўйнай бошлаган Крушельницкий турли йилларда «Академия», «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор», «Андижон», «Қизилқум», «Шўртан» жамоаларида тўп сурди. Қаҳрамонимиз легионер мақомида ҳам майдонга тушган. У Россиянинг «Ротор», Малайзиянинг «Фельда Юнайтед», Эроннинг «Мес» клубларида ўйнади. Ярославнинг сўнгги жамоаси Тошкентнинг «Оқ-тепа»си бўлди.

Бир йил мобайнида майдондан четда қолган футболчи якуний қарорга келди: профессионал фаолиятига якун ясади. Таъкидлаш жоиз, Крушельницкий Ўзбекистон ёшлар термаси (U-20) таркибида жаҳон чемпионати финал босқичида ўйнаган. Ёдингизда бўлса, вакилларимиз Аргентина, Испания, Мали жамоаларига қарши кечган гуруҳ учрашувларида яхши таассурот қолдиришган эди. Суҳбатдошимиз миллий термамиз сафида ҳам 4та ўйин ўтказган. Биз тажрибали ҳимоячи билан учрашиб, ундан эксклюзив интервью олдик.

- Ярослав, «Оқ-тепа»дан кетгач, нималар билан банд бўлдингиз?

- Тайинли ҳеч нарса қилмадим. Шунчаки, ҳордиқ чиқардим, асосий вақтимни оила аъзоларимга бағишладим. Қизим ҳали жуда ёш. Фарзанд тарбияси билан шуғулландим (кулади). Футболчилик фаолиятим давомида оиламга жуда кам вақт ажратар эдим. Ҳозир эса бўш вақтим керагидан ҳам кўп.

- Бир йил кичик муддат эмас. Футболни соғина бошлагандирсиз?

- Жуда-жуда. Бир нарса етмаётгандек туюлаверади. Лекин ҳамон спорт формасидаман. Ҳафтанинг ҳар якшанбаси дўстларим билан мини-футбол ўйнаб турамиз.

- Фаолиятингизни расман якунладингизми?

- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Лекин бу ҳақда айтиш осон эмас. Қанчалик қийин бўлмасин, барибир, куни келиб бутсаларимни михга илишим керак эди. Ўша кун етиб келди. Инсон ўз вақтида тўхтаб, қарор чиқаришни ҳам билиши керак. Ёшларга навбат бериш, йўлни бўшатиш фурсати етиб келганлигини англаб етдим. Аммо футболдан бутунлай кетиш ниятим йўқ. Фаолиятимни мураббийлик соҳасида давом эттиришни хоҳлайман. Ҳозир олдимда турган асосий вазифа ҳам шу. Бу ҳақда аввалги интервьюларимда ҳам айтганман. Ўзимни футболдан бошқа соҳада тасаввур қилолмайман.

- Фаолиятингиздаги сўнгги жамоа «Оқ-тепа» бўлди. Бу клубдан кетишингизга сабаб нима? Шартномангиз якунланганмиди?

- Йўқ. Ҳаммаси рисоладагидек кетаётганди, лекин мавсум бошида оёғимни шикастлаб олдим. Жароҳат мен ўйлагандан ҳам жиддий экан. Натижада жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим. Операциядан кейинги тикланиш жараёни яхши ўтди. Афсуски, етарли спорт формамни тиклаб ололмадим. Тиззамдаги оғриқ майдонда тўлақонли ўйнаш имконини бермасди. Айнан мана шу жароҳат сабаб бутсаларимни михга илишга қарор қилдим.

- Ортга назар ташлаб, футболчилик фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Албатта, ҳа. Ўтган давр мобайнида ўз ишининг ҳақиқий профессионаллари билан ишлашимга тўғри келди. Бу ўринда ҳам футболчиларни, ҳам мураббийларни назарда тутяпман.

- Фаолиятингиздаги энг ёрқин онларни эслай оласизми?

- Биринчи галда Ўзбекистон чемпионати олий лигасидаги дебютимни ёдга олишни жоиз деб топдим. Мен учун тарихий воқеа 2000 йили олий лига доирасидаги «Кимёгар»-«Трактор» учрашувида содир бўлганди. Кейин Ўзбекистон ёшлар термаси таркибида жаҳон чемпионати финал босқичидаги иштирокимни ҳам алоҳида эсга оламан. 2002 йили «Пахтакор» сафида мамлакат чемпиони бўлдим, кубок соҳибига айландим. 2011 йили «Шўртан» таркибида ОФК кубогида иштирок этганимни ҳам фаолиятимдаги ёрқин лаҳзалар қаторига қўшаман.

- Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати - алоҳида мавзу. Ҳақиқатан кичик мундиалга жуда кучли таркиб билан борилганди. Таассуротлар ҳам ўзгача бўлганди, шундай эмасми?

- Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Ўшанда Ўзбекистон ёшлар термаси футболимиз тарихида илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олган эди. Боз устига, дастлабки иштирокдаёқ кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлгандик. Гуруҳда дунёнинг кўзга кўринган термалари - Испания, Аргентина, Малига қарши майдонга тушганмиз. Бу жамоалар таркибидаги юлдуз футболчиларни мухлисларга таништириш шарт эмас. Андрес Иньестанинг ўзини эслаш кифоя. Тўғри, биз гуруҳнинг учала ўйинида ҳам номдор рақибларга имкониятни бой бердик. Лекин бундан уялмаймиз, чунки ўша учрашувларда рақибларга бир тўп фарқи билан ютқазганмиз.

- Бизнинг таркибимиз ҳам чакки эмасди...

- Ҳа, албатта. Ўшанда Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Элдор Магдеев, Ислом Иномов, Камолиддин Тожиев, Шавкат Раимқулов каби футболчилар ўйнашганди. Жуда кучли жамоа шаклланганди. Бугунги кунда Нестеров, Гейнрих, Бикмаев ҳамон миллий терма сафида тўп суришяпти.

- Ярослав, келинг, энди бироз ортга қайтамиз-да, болалик йилларингизни эсга оламиз. Нима учун бошқа спорт турини эмас, айнан футболни танлагансиз?

- Биласизми, «Пахтакор» стадиони ёнида яшардим. Табиийки, бош­қа спорт турини танлашга имконият ҳам, ҳожат ҳам қолмаганди. 1991 йили дўстларим билан «Пахтакор» стадионидаги ўйинни томоша қи-лиш учун борганмиз. Аниқ эслайман, ўшанда «Пахтакор»-«Спартак» (Москва) учрашуви бўлиб ўтганди. Ўша баҳсдан сўнг футболга бўлган меҳрим ошиб кетди. Том маънода, миллионлар ўйини касалига айландим. Футболдаги дастлабки қадамларни ҳам «Пахтакор» клубига қарашли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қўйдим. Биринчи мураббийим - Сайфиддин Эрматов. Шунингдек, илк сабоқларни бугунги кунда «Пахтакор» академиясида директор лавозимида ишлаб келаётган Валерий Бородавкиндан ўрганганман.

- Фаолиятингиз мобайнида хориж клубларида тўп суриш бахти насиб этди. Шу ўринда айтинг-чи, Малайзия чемпионатига қандай бориб қолдингиз?

- 2013 йилни Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси сафида ўтказдим. Ўша мавсум якунланганидан сўнг Малайзиянинг «Фелда Юнайтед» клуби билан бир йиллик шартнома имзоладим, унгача икки ҳафта мобайнида машғулотларда иштирок этдим. Ҳаракатларимдан қониқиш ҳосил қилган малайзияликлар мен билан шартнома имзолашганди. Ўша 2013 йилда «Фелда Юнайтед» Малайзия суперлигасида иштирок этиб, 12та жамоа орасида 11-ўрин билан чекланганди. Натижада жамоа қуйи лигага тушиб кетган.

- Малайзиядаги иштирокингиз қониқарли бўлдими?

- 2014 йилги мавсумда «Фелда Юнайтед» муддатидан аввал, аниқроғи, чемпионат якунланишига бир тур қолганида, суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Айниқса, сўнгги турларни жуда муваффақиятли ўтказгандик. Асосий рақибларимиз - «Жоҳор Дорул Таъзим», «Пулау Пинанг», «Полис», «Университет ТМ», «Перлис» каби совринли ўринлар учун курашган клубларни мағлубиятга учратгандик. Умумий ҳисобда 50 очко жамғариб, суперлига йўлланмасига эга чиққандик. Худди бизда бўлгани каби Малайзия кубоги беллашувларида суперлига ва премьер-лига клублари аралаш ҳолда иштирок этишади. Шу ўринда яна бир нарсани айтишим керак, «Фелда Юнайтед» Малайзия футбол ассоциацияси кубогида финалгача етиб келганди. «Паханг» клубига қарши кечган ҳал қилувчи учрашувда сўнгги 10 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбориб, 1:2 ҳисобида жуда аламли тарзда ютқазгандик. Шунга қарамай, жамоамиз раҳбарияти 2014 йилги иштирокимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганди.

- Малайзия чемпионатининг қуйи лигаси савияси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Малайзияда яхши мавсумни ўтказдим. Гарчи шу бир йиллик фаолиятим давомида биринчи лигада тўп сурган бўлсам-да, савия жиҳатидан бизнинг олий лигадан қолишмасди. Гапларим ҳазил эмас. Кескинлик ва шиддат борасида керак бўлса, олий лигамиз билан ҳам рақобатлаша олади.

- Суҳбатимиз аввалида бир йил футболдан йироқда бўлдим, дедингиз. Бўш вақтда олий лига ўйинларини кузатиб бордингизми? Таассуротларингиз қандай?

- Биз футболда айни кучга тўлган пайтлар стадионларнинг ҳолати яхши эмасди. Майдон чими ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Бугунга келиб вазият анча яхшиланган. Бу эса футболнинг ўсишига хизмат қилади. Мен фақат олий лига ҳақида гапиряпман. Қуйи дивизиондаги шароитлардан хабарим йўқ. Ҳар ҳолда яхши бўлмаса керак. Элитадаги энг катта камчилик эса - мухлисларнинг ўйинларга ташрифи. Бу ҳақда куюнчаклик билан гапириляпти-ю, лекин фойда бўлмаяпти. Стадионларда томошабинлар сони йилдан-йилга камаймоқда. Жамоалар ўртасидаги рақобат ҳам аввалгидек кучли эмас. Тўғри, бу йил «Бухоро», «Қизилқум», «Металлург» каби клублар медаллар учун кураш олиб боришди. Лекин якунда барибир, олдиндан кутилган жамоалар совриндорлар сафидан жой олишди. Биргина «Пахтакор» чемпионга хос ўйин кўрсатмади: «шерлар» мавсумни 5-ўринда якунлашга мажбур бўлишди. Бу йилги чемпионат тўпурарига айланган «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг ўйинларини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Олий лига дебютанти ҳисобланган «Обод» кўрсатган ўйинлар ҳам шахсан менга маъқул келди. Клуб таркибидаги ёш ҳужумчи Шоҳруз Норхонов бошқа жамоадошларидан яққол ажралиб турди. Олий лигада илк мавсум ўйнаётганига қарамай, тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Бунинг натижасида «Обод» олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Агар таркибини ҳам сақлаб қолса, ушбу жамоанинг келаси мавсумни юқори савияда ўтказишига ишонаман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:15, 19.01.2017. Ўқилди: 6234 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.