Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6912]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2756]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2603]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2510]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2253]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2210]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2137]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2072]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2065]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1791]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шанхайда зерикмаслик учун Ҳалк нима маслаҳат бермоқда? Одил Аҳмедов учун қўлланма

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Табиийки, янги мавсумда Хитой супер-лигасига нисбатан эътиборимиз янада ошади. Ахир футболимиз етакчиси Одил Аҳмедов ҳам Чин юртида тўп сурадиган бўлди.

Қолаверса, унинг янги клуби - «Шанхай СИПГ» нафақат миллий чемпионат, балки ОЧЛда ҳам энг юқори чўққиларни кўзламоқда. Шанхайликлар шу мақсадда бир қатор кўзга кўринарли трансферларни амалга оширдилар. Хусусан, «Зенит»нинг собиқ юлдузи Ҳалк ярим йилдан буён Хитойда фаолият юритмоқда. Кўринишидан, у қитъамизда сира зерикмаяпти, чоғи. Ҳарқалай, бразилиялик футболчи майдонда қувнаяпти, ўз олдига дўстларини жамлаяпти ва оёқ мушакларини бўрттиришни ҳам унутмаяпти. Хуллас, россиялик ҳамкасбларимиз унинг «тил»идан Шанхайда зерикмаслик учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида баъзи маслаҳатларни ёзишди.

Майдонда барчани«бурдалаб» ташла...

Ҳалк «Шанхай СИПГ» таркибига ўтган йил июнда қўшилди. Хитойда «Зенит»дан борган футболчини мухлислар оломони тантанали қарши олди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Ахир Ҳалк «миллиардер» мамлакатга кўпмиллионли трансфер орқали қадам босди ва дарҳол маҳаллий лиганинг бош юлдузларидан бири мақомини олди. Ҳалк шунга яраша, дебют ўйинининг 9-дақиқасидаёқ Хитой заминидаги голлари ҳисобини очди. Бироқ мухлислар унинг иккинчи ўйинини нақ 2 ой кутишди. Чунончи, бразилиялик баҳайбат йигит жароҳат сабаб, шунча вақт даволанди ва қайтиши билан «дубль» қайд этди. Умуман, Ҳалк 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйди. Эътиборли томони, у гол урганида, «Шанхай СИПГ» атиги бир марта ютқазди.

Дўстларингни атрофингга жамла...

Петербург-Шанхай йўналишидаги иккинчи трансфер тезда амалга ошди - Ҳалк ортидан терапевт Эдуардо дос Сантос ҳам Хитойга етиб борди. Ноябрь ойида эса «Зенит»ни бошқарган Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» бош мураббийи сифатида иш бошлади. Рождество арафасида бразилиялик ёнига яна бир таниши етиб борди. Яъни Бразилия миллий жамоасидаги шериги Оскар Лондондан кўч-кўронини йиғиштириб, Шанхайга йўл олди. Энди эса Аксель Витцель ҳам Хитой пули олдида «Ювентус»га боғлиқ орзуларидан воз кечиб қўя қолди. Тўғри, у бошқа клубдан қўним топди, аммо барибир, Хитойда. Ҳалк шунингдек, буёғига Одил Аҳмедов билан ҳам Россиядаги ҳаётини эслаши мумкин.

Мақсадларни келажакка қолдир...

Ҳалкнинг жамоаси охирги мавсумда чемпионат турнир жадвалида 3-ўринни банд этди. Яъни учинчи пробали медаль билан кифояланди. Шанхайликлар ўз таркибида Алекс Тейшейра ва Жо каби бразилияликларни жамлаган «Жиангсу Сунин»дан 5 очкога орқада қолишди. Луиз Фелипе Сколари бошқарувида яна чемпионлик тахтига кўтарилган «Гуанжоу Эвергранд» ва «Шанхай» очколари ўртасидаги фарқ эса нақ 12тани ташкил этди. Ҳалк ва «СИПГ»нинг Осиё ареналаридаги ишларига келсак, улар ОЧЛнинг чорак финалида тўхташди. Боз устига, илк ўйиндаги 0:0 ҳисобидан кейин жавоб учрашувида бўлажак ғолиб - «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея»)дан чинакам «тарсаки» қабул қилиб олди - 0:5. Демакки, Виллаш-Боаш, Оскар ва Аҳмедов «Шанхай»га 2017 йилги мавсумда ҳар икки турнирда ғалаба қозониш учун керак. Табиийки, Ҳалк учун ҳам уларнинг Шанхайда эканликлари айни муддао.

Оёқ мушакларингни бўрттир...

Бир қарашда, Ҳалк учун энди машғулотларда ортиқча тер тўкиш шарт эмасдай. Йўқ, бу хато тушунча. Ҳар ҳолда, у шахсий физиотерапевти кўрсатмаларига биноан, ҳамон жиддий шуғулланяпти. Дейлик, бу мутахассис футболчининг оёғи остига улкан тўпни ташлайди-да ундан имкон қадар узоқроқ ва баландроқ сакрашни талаб қилади.

Таътил учун Таиландга бор...

Пхукетда қишки таътил. Ҳалк янги йил арчасини айнан Таиландда безади. Қолаверса, оёғига қум солинган қопни боғлаган ҳолда, Тай соҳилларидаги пляжлар аро югурди. Хитой чемпионатининг янги мавсумига 4 март куни старт берилади. Бундан бир ой олдин эса шанхайликлар Осиё Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи саралаш босқичи ўйинида майдонга тушишади. Қисқаси, Ҳалк унгача дам олиш баробарида шуғулланишни ҳам унутмайди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:29, 22.01.2017. Ўқилди: 19174 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик