Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: "Йиғиндаги асосий эътибор Грузия билан ўйинга қаратилган эди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрида 21–24 январь кунлари ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида Самвел Бабаян шогирдлари иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ёшартирилган таркибда ҳаракат қилган Ўзбекистон терма жамоаси Дания U-23 термасига қарши баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.  Иккинчи ўйинда эса терма жамоа Грузия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян БААдаги йиғиндан кўзланган мақсад, ўтказлиган ўйинлар ва бўлажак режалар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ЖЧ–2018 саралаш босқичи 2-даврасидан ўрин олган Сурияга қарши ўйин олдидан БААда ўтказилган ўқув-машғулотлар йиғинидан кўнглим тўлди. Йиғин доирасида ўтказилган ҳар икки ўйинда ўзимиз учун керакли хулосалар чиқариб олдик. Дания U-23 термасига қарши ўйинда тажрибавий таркибни майдонга туширдик. Грузия билан баҳсда эса йиғинга чақирилган асосий футболчилар ҳаракат қилди.  Йиғин қисқа муддатли ва ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги боис легионер футболчиларни таклиф қила олмадик ва терма жамоа асосини “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Бухоро” футболчилари ташкил этди. “Насаф” ОЧЛ–2017 ўтиш босқичига тайёргарлик кўраётгани учун клуб футболчилари йиғинга таклиф этилмади.

Барча футболчилар майдонда бор кучини бериб, терма жамоанинг моделига асосан ҳаракат қилди. Миллий терманинг асосий таркибида тушадиган футболчилар ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўтказилган ҳар икки ўртоқлик ўйинида Виталий Денисов, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецнинг йўқлиги билинди ва бунинг натижасида жами 4 та гол ўтказиб юбордик. Шулардан иккитасини стандарт вазиятдан урилди. Хатолар устида ишлаб, уларни таҳлил қилишимиз ва кейинги ўйинларга қадар бу муаммоларни бартараф қилишимиз лозим.

Йиғинда асосий эътибор Грузияга қарши ўйинга қаратилган эди. Ҳимояда йўл қўйилган хатоларга қарамай, ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди. Ҳужум чизиғида ҳам муаммолар юзага келди. Яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланилмади ва бунинг устида ҳам ишлашимиз керак. Ўйиндаги устунликни урилган голлар билан намойиш қилишимиз лозим эди. Аммо ўз дарвозамиздан кетма-кет иккита гол ўтказиб, қийин аҳволга тушиб қолдик. Лекин футболчилар ўзига бўлган ишончни йўқотмади ва тўп назоратини ўз қўлига олиб, ҳисобни тенглаштирди. Умуман олганда, ўйиндан кўнглим тўлди”, – деди Бабаян.

Самвел Бабаян, шунингдек, терма жамоанинг бўлажак режалари ҳақида сўзлаб берди.

“Шу йилнинг 9–12 февраль кунлари Туркияда йиғин ўтказиш режалаштирилган. “Локомотив” ва “Пахтакор” навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини Туркияда ўтказиши ва терма жамоа асосини айнан мана шу клуб футболчилари ташкил этишини инобатга олиб, мамлакат термасининг йиғини ҳам ўша ерда бўлиб ўтади. “Насаф” 31 январь куни ўтиш босқичида иштирок этиб, плей-офф босқичига йўл олса, 7 февраль куни сафарда ўйин ўтказади. “Бунёдкор” ҳам 7 февраль куни Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун курашади. Шундан сўнг ушбу клубларнинг бир неча вакиллари ҳам терма жамоа йиғинига қўшилади. Туркиядаги йиғинда иккита назорат ўйини ўтказишни режалаштирганмиз. 12 февраль куни Россия Премьер-лигаси клубларидан бирига қарши ўйин бўлади. Яна бир назорат ўйини борасида ташкилотчилар музокаралар олиб бормоқда. Шу ўринда, терма жамоа йиғинларини ташкил қилишда яқиндан ёрдам берган ЎФФ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман”, – деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:52, 24.01.2017. Ўқилди: 8929 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик