Дарио Срна: «Барселона» таклифини рад қилиб, «Шахтёр»да қолиш мен учун осон бўлди»
Донецкнинг «Шахтёр» клуби сардори Дарио Срна ўз жамоасида қолишга қарор қилди. Бу ҳақда у ўз фикрларини билдириб ўтди. 34 ёшли футболчи фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин эди.
«Бу тарих якунига етди. "Барселона" билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақида гапиришни истамасдим. Лекин жамоада қолиш ҳақида қарор қабул қилиш учун осон бўлди. Фаолиятимни "Шахтёр"да давом эттириш ниятим борлигини аввалдан айтиб келаман. Ҳозир Украина чемпионатида ғолиб чиқишимиз учун оз қолди. Мен ва жамоа учун ҳозирги кунда энг асосий мақсад мана шундан иборат. Ва албатта, Европа лигасида имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз», — дейди Срна.
Манба: championat.com
Киритилди: 20:41, 24.01.2017. Ўқилди: 4527 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар