Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4443 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола қандай қилиб Гётцени синдиргани ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мавсум бошида ўз қадрдон клубига қайтган Марио Гётце ҳалигача ўзининг олдинги даражасига эриша олмади. Goal.com Марионинг “Бавария”даги фаолияти ва унинг “синиб қолиши”га сабаб бўлган омиллар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Бутун дунёга Мессидан яхши эканлигингни кўрсат, бу ўйинда айнан сен ҳал қилувчи бўлишинг мумкин.” Бу гаплар 2014 йилги Мундиалда Германия термаси таркибида Аргентинага қарши финал баҳсида ғалаба тўпини киритган Марио Гётце ҳақида Ёахим Лёвнинг финалдан олдин билдирган фикри эди. Ўша финалдан 2 ярим йилдан ошиқ вақт ўтди. Бутун дунёга “Барселона” юлдузидан кучли эканлигини исботлаши керак бўлган Гётце бунга эриша олмади. “Бавария” таркибида 2013-2016 йилларда омадсиз иштирок этгач, ўтган йили яна қадрдон жамоаси “Боруссия” Дортмундга қайтди.

Мюнхенликлар сафига ўтиш арафасида иқтидорли футболчи немис футболининг ёрқин келажаги сифатида кўрилаётган эди. Эндигина 20 ёшда бўлишига қарамай, дортмундликлар сафида икки маротаба Германия чемпионати ва бир марта Германия кубогини қўлга киритганди. 37 миллион евро билан Бундеслига тарихидаги иккинчи йирик трансферга айланди. Бироқ ҳаммаси кўзланган натижани бермади.

Қандай қилиб Гвардиола Гётцени синдирди?

Билд нашри томонидан “Гётсинё” деб аталган футболчи “Бавария”да ўз ўрнини топа олмади. Энг муҳими, бош мураббий Гвардиола томонидан қўллаб-қувватланмади. Испаниялик мураббий янги жамоасига Неймарни олиб келишни жуда-жуда истаган, бироқ клуб бор эътиборини Гётцега қаратганди. “Бавария”нинг афсоналаридан бири Клаус Аугенталер Гётце ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди: “Гётце “Бавария”да ривожлана олмади. Дортмундликлар сафида эса у ўсишга эришганди. Балки, улар бир-бирига мос эмасдир. Балки, акулаларга тўла “Бавария”да йўқолиб қолгандир.” Агарда 24 ёшли футболчининг жамоага мослашуви силлиқ кечмаган бўлса, авваламбор бунга сабаб Гётценинг тактик тарафдан жамоадаги ўрнини топа олмаганидир.

Назарий жиҳатдан, германиялик футболчи Гвардиоланинг тактик схемаларига ажойиб тарзда тушадигандек эди. Ўйинни ўз зиммасига ола билиши ва алдамчи тўққизликда ажойиб ҳаракат қила олиши, “Бавария”нинг Мессиси бўлиши мумкин эди. Бунинг ўрнига, дастлаб ҳужумда Марио Манжукич ва Клаудио Писарролар билан асосий ҳужумчи ўрни учун курашди. Буни бой бергач, ярим ҳимоянинг турли позицияларида ўз омадини синаб кўра бошлади. Тактик жиҳатдан ўз ўрнини топа олмаган Марио шу тариқа Гвардиоланинг ҳам ишончини йўқота борди.

Марионинг мюнхенликлар сафидаги илк мавсуми кўнгилдагидек чиқди. Бундеслигада 20 учрашувда майдонга тушган футболчи 10 гол ва 8 голли узатмани амалга оширди. Мундиалда Германия таркибида эса чемпионликни олиб берган ғалаба тўпини киритди. 2014-2015 йилги мавсумда Гвардиола томонидан майдонга энг кўп туширилган футболчилар орасида Томас Мюллер, Роберт Левандовски ва Хуан Бернатлардан кейин тўртинчи бўлди. Мавсум давомида эса Марио Бундеслиганинг 28 учрашувида иштирок этиб, 9 гол ва 2 голли узатмани амалга оширди. Шунга қарамай, Франс Беккенбауэр томонидан танқид остига олинди: “Баъзан Марио икки дуэлни бой берган футболчига ўхшайди. Бундай ҳолат “Бавария”га мос эмас. Ўйинини кучайтириш пайти келди.”

Жароҳатлар ва умидсизликка тушиш

Жароҳатлар гирдобида қолиб кетган Марио Гётце жамоанинг асосий таркибдаги ўрнини йўқота бошлади. 2014-2015 йилги мавсум якунида эса футболчининг агенти барчасида жамоа устози Гвардиолани айблади: “Айнан Гвардиола Гётцени синдирди. Марио мураббий унга ишонч билдирмаётганини ҳис қилмоқда. У осон баҳсларда иштирок этмоқда. Гвардиола уни Германия кубоги ёки Чемпионлар Лигаси ярим финали баҳсларида уни майдонга туширмаётганидан ҳайратдаман.”

Жамоага янги мураббий Карло Анчелоттининг келиши ҳам вазиятни ўзгартирмади. Италиялик мураббий футболчига асосий ролни бера олмаслигини телефон орқали билдирди. Бу орада бир қанча гранд жамоалар уни ўз таркибларига қўшиб олиш пайига тушдилар. Айниқса, “Ливерпул” ва “Тоттенхем” жамоалари футболчига жиддий қизиқиш билдиришди. Марио эса янги чақириқларни қабул қилмасдан, қадрдон клубига қайтишни афзал билди.

Дортмундга қайтиш : ғолиб ёки мағлуб сифатида?

26 миллион евро эвазига қадрдон жамоаси «Боруссия»га қайтган футболчи клуб билан ҳаётини янгидан бошлаши осон эмасди. Бундан олдин, клуб ишқибозлари Марионинг азалий рақиблари сафига ўтиб кетишини кечиришмаган эди. 24 ёшли футболчи қадрдон жамоаси билан шартнома имзоларкан, қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: “Қайтишим ҳақидаги реакциялар асосан позитивдир. Мен бу ҳақида батафсил ўйлаб чиқдим. Яхши ўйиним билан танқидчиларни тинчлантиришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, бу муаммоларни бартараф қилади. “Бавария”га ўтишдан олдин қароримни яхшилаб ўйлаб олган эдим ва буни яширмайман. Уч йил ўтиб эса, бу қарорни бошқача тарзда кўряпман. Мухлислар ўша пайтда қароримни тушунишмаганини биламан. Энди барчага ўзимнинг салоҳиятимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Мақсадим – ўзимнинг энг яхши ўйинларимни клубга ва мухлисларга кўрсатишдир.”

Ҳозирга келиб, Бундеслигада бор-йўғи 9 учрашувда майдонга тушган Марио атиги битта гол ва бир голли узатма амалга оширди. Кўриниб турибдики, Марио Томас Тухелнинг жамоасида асосий футболчи эмас. Жамоадаги рақобат эса олдингидан-да юқори даражада. Ройс, Обамеянг, Дембеле, Кагава, Шюрлле, Пулишичларнинг барчаси ажойиб спорт формасида ва кучли рақобатни ҳосил қилишган. Гётце ҳам ўз ўйинини кучайтириши кераклигини тушуниб етган. Айнан бу ҳақида Киcкер нашрига берган интервюсида айтиб ўтди : «Статистика бўйича гапирадигам бўлсам, ўйинимни кучайтиришим керак. Мен эндигина 15 матч ўтказдим ва икки гол урдим. Бироқ ҳали ҳаммаси олдинда. Мен тўғри йўлдаман. Кўп ўйинлар ўтказган ва кўплаб совринлар ютганимга қарамай, мен ҳали ёшман. Агар кимнидир мен билан шахсий адовати бўлса, сабабини менга тушунтиргани маъқул.»

Кўриниб турибдики, Марио Гётце ўз ўйинини кучайтиришни ва мухлисларнинг ҳалоскорига қайта айланишни жуда-жуда истамоқда. 

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:32, 28.01.2017. Ўқилди: 13134 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.