Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инглизлар кушандаси «Монако»: энди навбат «Манчестер Сити»га

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

2016/17 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигаси нимочорак финали доирасида 21 феврал куни «Байер» – «Атлетико» ўйини билан параллел равишда «Мачестер Сити» ҳамда «Монако» ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтади. УЕФА расмий сайти ушбу тўқнашув борасида ҳам қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки, бу иккала жамоанинг ўзаро илк учрашуви ҳисобланади. Франция 1 Лигасида иштирок этувчи Монако князлиги жамоаси ушбу мавсумда «Е» гуруҳида Леверкузеннинг «Байер» клубини ортда қолдириб ва Лондоннинг «Тоттенҳем»ини нимчорак финалдан мосуво қилиб биринчи ўринни эгаллаган бўлса, «Манчестер Сити» эса «C» гуруҳида «Барселона»дан кейин иккинчи бўлган эди.

Ўйин атрофидаги фактлар

«Манчестер Сити» ушбу мавсумда ўз тарихида иккинчи марта чорак финалга чиқиш учун курашади. Аввалги муваффақият ўтган мавсумга тўғри келади – «шаҳарликлар» ярим финалда бўлажак ғолиб «Реал»дан енгилан эди. Жамоа Чемпионлар лигасида ўз майдонида 9 ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти – 6 ғалаба ва 3 дуранг. «Шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола «Барселона» ва «Бавария»да Чемпионлар лигаси нимчорак финалида ўтказган барча 7 уринишидан муваффақиятли ўтган.

«Сити» ўз тарихида фақат 3 марта француз жамоаларига қарши ўйнаган ва бу ўйинларнинг барчаси «ПСЖ»га қарши кечган. Ўтган мавсум чорак финалида Парижда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган ва Манчестерда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонган. 2008/2009 йилги УЭФА Кубоги гуруҳ босқичи доирасида эса ягона ўйин Манчестерда бўлиб ўтган ва ҳисоб очилмаган. Эътиборлиси, ўша ўйинда «Сити»нинг ҳозирги футболчилари Винсан Компани ва Пабло Сабалета ҳам иштирок этган.

«Монако» сўнгги уч мавсумда иккинчи марта чорак финалга чиқишга ҳаракат қилади. 2014/2015 йилги мавсум нимчорак финалида «Арсенал» Лондонда 1:3 ҳисобида мағлуб этилган ва Монакодаги 0:2 ҳисобидаги мағлубият меҳмонда урилган голлар эвазига жамоанинг чорак финалга чиқишига халал беролмаган эди. Ушбу мавсумда ҳам «Монако» Англияда бир инглиз жамоасини мағлуб этишга улгурди – «Тоттенхем» Лондонда 1:2 ҳисобида таслим этилди.

«Монако» инглиз жамоаларига қарши меҳмонда ўтказган ўйинларида 5 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Жамоа инглиз клубларига қарши ўтказган 6 та плей-офф босқичи тўқнашувидан бештасида устун келган. Жумладан, 1997/1998 йилги мавсум чорак финалида «Манчестер Юнайтед», 2003/2004 йилги мавсум ярим финалида «Челси» ва 2014/2015 йилги мавсум нимчорак финалида «Арсенал» доғда қолдирилган.

Таниш чеҳралар

«Сити» устози Гвардиола учун бу мураббий сифатида француз жамоаларига қарши илк ўйини бўлади. Сўнгги марта у Франция чемпионати вакилига қарши «Барселона» футболчиси сифатида 1996/1997 йилги Кубок эглари кубоги финалида «ПСЖ» билан баҳсда ўйнаган ва 1:0 ҳисбоида зафар қучган. 1993/1994 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида эса «Монако»ни ҳам уйда, ҳам меҳмонда мағлуб этишга ёрдам берган.

«Монако» устози Леонардо Жардим эса мураббий сифатида инглиз жамоаларига қарши аввал ҳам баҳс юритган. «Брага» мураббийи сифатида 2011/2012 йилги мавсум Европа Лигаси гуруҳ босқичида «Бирмингем»ни иккала ўйинда ҳам енгган Жардим 2012/2013 йилги мавсумда «Олимпиакос»га бошчилик қилиб, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Лондонда «Арсенал»дан енгилган, Афинада эса ғалаба қозонган.

«Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре 2006/2007 йилги мавсумда «Монако» сафида Франция 1 Лигасида 27 ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол урган. «Шаҳарликлар» ҳимоячиси Бакари Саня эса 2004-2007 йилларда «Осер» сафида «Монако» билан 5 марта тўқнаш келиб, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.»Монако» футболчиларидан Жоао Моутинё «Порту» сафида, Радамел Фалкао «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» таркибида «Манчестер Сити»га қарши ўйнаган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:39, 29.01.2017. Ўқилди: 6723 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик