Бугун 7 март, 2026 йил, шанба.

      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 1:2
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • 0:2
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • 1:0
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • 2:1
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Пиза
      • 08.03.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Верона
      • 08.03.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Парма
      • 08.03.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Рома
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 08.03.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Барселона
      • 08.03.2026 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эльче
      • 08.03.2026 20:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Бетис
      • 08.03.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Райо Вальекано

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Райо Вальекано 26 30
13 Севилья 26 30
14 Жирона 26 30
15 Валенсия 26 29
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 26 17

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 01:00 Валенсия - Алавес
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси ва Суареснинг маҳорати «Атлетико»нинг жамоавий ўйинини таслим этганда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баъзида энг зўр жамоавий ўйин ҳам шунчаки етарли бўлмайди. Шундай ўйин кўрсатган «Атлетико» бу сафар «Барселона»дан ўйин бошида иккита гол ўтказиб юборди, иккинчи таймдаги ажойиб ҳаракатлар эса мағлубиятдан қутулишга етарли бўлмади. «Барса»нинг устунлигини эса Лионел Месси ва Луис Суарес маҳоратининг ўта юксаклиги таъминлади.

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси чорак финалида «матрасчилар» икки ўйин натижасига кўра каталонияликларни мусобақадан чиқариб юборган эди. Бироқ ўшанда Месси, Суарес ва Неймарнинг Жанубий Америкадаги терма жамоалар ўйинларидан чарчаб қайтган даврига тўғри келган ва бу «Атлетико»нинг ғалабасига сезиларли таъсир кўрсатган эди. Бу учлик кучга тўлган ҳолда бўлганида, тўқнашув бошқача кўриниш олиши мумкин эди.

Кечаги ўйинда эса улар айнан шундай ҳолатда эди. «Атлетико»нинг машҳур ҳимояси сўнгги пайтларда тартибсиз ўйин кўрсатаётган бўлса ҳам, «Барса»га қарша ўйинда яна аслига қайтган эди. Бироқ улар Суарес 7-дақиқадаёқ жамоанинг деярли ярмини ортда қолдириб дарвозани ишғол қилганда ва 33-дақиқада Мессининг ҳайратланарли зарбасига қарши ҳеч нарса қила олмади.

Аслида уларни қандай тўхтатиш мумкин? Бу жуда қийин, айнан футболчиларнинг индивидуал маҳорати бу даражадаги фарқни кўрсатади. «Ателтико» эса қанчалик сифатли жамоавий ўйин кўрсатмасин, Месси, Суарес ва Неймар цингари футболчиларга эга эмас. Мадридликларнинг бу футболчилар даражасига энг яқин аъзоси Антуан Гризманн бўлиб, у буни ўзининг иккинчи бўлимдаги голи билан кўрсатди. Балки франциялик ҳужумчи жавоб ўйинида ҳам вазиятни ўзгартиришга уриниб кўрар.

Ҳам Бускетс, ҳам Инестанинг хизматларидан бир вақтнинг ўзида фойдалана олмаётган «Барса» эса Месси ва Суареснинг маҳорати эвазига майдон марказидаги устунликни таъминлашга ҳожат ҳам сезмади. Мессининг бу баҳсдаги ўйинин алоҳида таъкидлаш лозим. Аргентиналик футболчи ўзи доимо олдинга ташланиб туриш билан бирга тўпни ҳеч кимга узатиш имконсиздек туюлган қатор вазиятларда керакли футболчини топа олди ва бу унинг шерикларини бутун ўйин давомида маълум босим остида ушлаб турди.

«Атлетико» эса ўзининг Қирол кубоги доирасида «Висенте Калдерон» стадионидаги сўнгги ўйинида мағлубиятдан қутулиб қолиш учун олдинга ташланди. Албатта, келаётган ёзда бузиладиган стадионда мусобақа финали ўтказилиши мумкинлигини ҳам йоддан чиқармаслик лозим. Бироқ Симеоне жамоаси барибир вазиятни ўнглай олмади. Захирадан майдонга тушган Фернандо Торрес мезбонлар ўйинига шижоат қўшган бўлса ҳам бу натижага таъсир кўрсатмади.

«Висенте Калдерон»да беш фантастик мавсум ўтказган аргентиналик мураббий шартномаси якунланиши олдидан (2018-йил ёзида) жамоани янги стадионга ҳам бошлаб бориши кутилмоқда. Ушбу беш мавсум давомида у «Атлетико» билан бешта соврин ютишга эришди, бироқ 2014 йилдан буён бироқ соврин ютолгани йўқ.

Аммо у «матрасчилар»ни ўзлари етиши мумкин бўлган энг юқори марраларга етаклаганини эътироф этиш лозим. Бунинг уятли жойи йўқ, чунки энг юксак даражаларда ўйинлар тақдирини энг, энг, энг яхши футболчилар ҳал қилади. Ҳозирда шундай футболчиларга эга жамоа «Атлетико» эмас, балки «Барселона»дир.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 15:00, 02.02.2017. Ўқилди: 11957 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 17
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.