Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Клопп «Реал» президентлиги сайлови олдидан Рикельмега ўз исмидан фойдаланишга рухсат берди [0]

«Реал» собиқ мураббийи: «Барча муваффақиятсизликларда Мбаппени айблаш нотўғри» [0]

Альварес «Атлетико»дан кетмаслиги мумкин — вазият мураккаблашмоқда [0]

Рим Гран-приси. Бугун 5 нафар таэквондочимиз жанг қилади [0]

Тухель: «Арсенал» дунёнинг энг яхши жамоасига қарши муносиб курашди» [0]

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчиси бўйича сўров юборди [0]

Гакпо Слотнинг «Ливерпуль»дан бўшатилгани ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди [0]

Браим Диаснинг нима сабабдан «Реал»ни «Ювентус»га алмаштиришни истамаётгани маълум бўлди [0]

Леау «Милан»дан кетганидан кейин қаерда ўйнамоқчи эканлигини айтди [0]

«Урган 49 та голимнинг деярли ҳаммаси Лео туфайли»: Давид Вилья Месси билан ўтган йилларини эслади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОЧЛ. Бугун «Насаф» ва «Бунёдкор» гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Саралаш плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Осиё чемпионлар лигасида бугун саралашнинг сўнгги босқич ўйинлари ўтказилади. Ўзбекистоннинг иккита клуби гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга чиқадилар. Ҳар иккала жамоамиз ўз ўйинларини сафарда ўтказади.

"Ал-Фатҳ" (Саудия Арабистони) - "Насаф" (Ўзбекистон)
"Насаф" бир ҳафта олдин Баҳрайннинг "Ал-Ҳидд" клубини йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф босқичига чиққанди. Бу сафар Рўзиқул Бердиев шогирдларини жиддийроқ рақиб кутиб турибди. Аслида қаршиликларнинг бугунги рақиби ҳисобланган "Ал-Фатҳ" жамоаси омад туфайли ОЧЛда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўтган мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 3-ўринни эгаллаган "Ал-Иттиҳод" клуби лицензиялаштириш билан боғлиқ муаммога дуч келгани боис, ОЧЛга қўйилмади. Натижада 4-ўринни олган "Ал-Таъвун" гуруҳ босқичига ўтказилган бўлса, 5-ўринни олган "Ал-Фатҳ" саралаш босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бироқ Ал-Ҳаса шарафини ҳимоя қиладиган жамоанинг Саудия Арабистони чемпионатининг ушбу мавсумидаги ишлари юришмаяпти. Клуб 17та турдан кейин 14 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди (14та жамоа орасида). Кўп нарса "Ал-Фатҳ" ўз олдига қандай мақсад қўйишига боғлиқ. Жамоа ё миллий чемпионатнинг юқори дивизионида жон сақлаб қолиш учун курашади ёки ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш ва узоқроққа боришни ният қилади. Жамоа бош мураббийи Фатҳи ал-Жабал кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида асосий мақсад иккинчи вариант эканини таъкидлаб ўтди. Ҳар ҳолда ҳозирги ҳолатда жамоага ҳар иккала мусобақада бирдек иштирок этиш оғирлик қилади.

"Насаф" эса гуруҳ босқичи учун бугун жиддий жанг қилишига шубҳа қилмаймиз. Футболчилар белгиланган режа асосида тартибли ҳаракат қилсалар, ўз мақсадларига албатта эришадилар.

"Ал-Фатҳ" - "Насаф" учрашуви Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Учрашув "Спорт" канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

"Ал-Жаиш" (Қатар) - "Бунёдкор" (Ўзбекистон)
Сергей Лушчан жамоаси бугун мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказади. "Қалдирғочлар"га Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби рақиблик қилади. Бу клуб ўзбекистонликлар учун анча таниш рақибга айланиб қолди. Бу жамоа сафида Сардор Рашидов ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор. ОЧЛнинг ўтган йилги мавсумида дуҳайлликлар "Насаф" билан бир гуруҳда иштирок этишганди.

"Ал-Жаиш" Қатар чемпионатининг ушбу мавсумини жуда яхши бошлаб, жадвалда пешқадамлик қилаётганди. Бироқ улар аста-секин ўз ўйинларини сусайтириб боришди. Жамоа сўнгги 4та ўйинда ғалаба қозона олмади — 3та дуранг, битта мағлубият. Натижада "Ал-Жаиш" ҳозирда 4-ўринга тушиб қолди. Клуб 36 очко тўплаган ҳолда, пешқадам "Лахвия"дан 13 очко ортда қолмоқда.

"Ал-Жаиш" ўз уйида бўладиган ўйинда жон-жаҳди билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. "Бунёдкор"нинг ўйини эса мавсумга қай тариқа тайёргарлик кўра олганига кўп жиҳатдан боғлиқ.

"Ал-Жаиш" - "Бунёдкор" учрашуви Тошкент вақти билан 20:15да бошланади. "Спорт" канали мазкур ўйинни ёзиб олган ҳолда кечроқ эфирга узатади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:38, 07.02.2017. Ўқилди: 9168 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик