ОЧЛ-2017: “Истиқлол”ми ёки “Ал Садд”? “Локомотив”нинг учинчи рақиби бугун маълум бўлади
Қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси саналадиган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” “А” гуруҳидан ўрин олганди.
“Темирйўлчилар”га гуруҳда БААнинг “Ал-Аҳлий”, Саудиянинг “Ат-Таавун” жамоалари рақиблик қилиши маълум бўлганди. Бугун Осиёнинг бир қатор шаҳарларида гуруҳ босқичига йўл олиш учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Улардан бирида Эроннинг “Истиқлол” ҳамда Қатарнинг “Ас-Садд”жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Мазкур қарама-қаршиликда устун келган жамоа эса “А” гуруҳидан ўрин эгаллайди.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:43, 07.02.2017. Ўқилди: 6674 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар