Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Натижалар Энрикенинг «Барселона»дан кетишига қаршилик кўрсатганда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Барселона»нинг янги мухлислари баъзи фактлардан бехабар бўлса керак. Пеп Гвардиоланинг олтин давридан олдин каталонияликлар ҳозиргидек ёппасига совринлар ютишга ва доимий равишда томошабоп ўйин кўрсатишга одатланмаган эди. Луис Энрикенинг жамоадан кетишини талаб қилаётганлар ё бундан олдинги даврни кўрмаган янги мухлислар, ёки буни эслай олмайдиганлардир.

«Барселона» Қирол кубоги ярим финалида «Атлетико» тўсиғидан ўтиб, кетма-кет тўртинчи марта мусобақа финалига чиқиши мухлисларни хурсанд қилиши лозим эди. Кўпчилик бундан хурсанд бўлгани табиий, бироқ уларнинг баъзилари учун бу гўёки етарли бўлмади. Тўғри, 1:1 ҳисобида якунланган жавоб баҳсида «Барселона» ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди, дейиш қийин.

Бироқ рақиб ҳам сўнгги уч Чемпионлар лигаси финалининг иккитасида иштирок этган жамоа эканлигини унутмаслик лозим. Бундан ташқари, «Барса»нинг икки футболчиси майдонда четлатилди (Серхи Роберто ва Луис Суарес) ва яна икки муҳим футболчиси – Серхио Бускетс ва Андрес Инеста бу ўйин олдидан тўлиқ тикланиб улгурмаган эди.

Каталонияликларга май ойида бўлиб ўтадиган Қирол кубоги финалида рақиблик қиладиган «Алавес» билан эса шу ҳафтанинг ўзидаёқ Ла Лига доирасида дуч келди. Басклар биринчи даврада «Камп Ноу»да ғалаба қозонгани ва ушбу мавсумда ўз майдонида фақатгина икки марта мағлуб бўлганини эътироф этган «Барселона»нинг бир қатор мухлислари бу ўйиндан олдин ҳам хавотир билдира бошлади.

Луис Энрике эса 38 кун ичида жамоа 12-ўйинини ўтказаётгани ва кейинги ўйин Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида «ПСЖ»га қарши меҳмонда бўлиб ўтадиган баҳс эканлигига қарамай ротатсия қўллаётгани учун танқидларга дуч келишда давом этаётганди. Бундан ташқари, «Барселона» ҳар доим бир хил ўйин кўрсатаётгани, ижодкорлик йўқлиги, Энрике фақат натижа учун ўйнаётгани ҳам айтилганди.

Бироқ ҳатто Гвардиола ҳам ўйинларда ғалаба қозонилмаса бошқа жиҳатлар аҳамиятга эга эмаслигини эътироф этганини унутмаслик лозим. Ўйин услуби – муҳим жиҳат, бироқ у иккинчи даражали омил, бунинг устига «кўк-анорранглиллар» керагидан анча ортиқ ўйин услубига эга. Аммо «Алавес»га олти гол уриб, мезбонларга ўз майдонларидаги энг йирик мағлубиятни тақдим этган «Барселона» барча танқидлар асоссиз эканлигини кўрсатди.

Луис Энрикенинг «Барселона» мураббийлигида жамоага қўшган энг катта ҳиссаси Луис Суарес ва Иван Ракитичнинг келишидир. Бу билан ярим ҳимоя янада тажовузкор, ҳужум эса кескинроқ ва тезкорроқ кўриниш олди. «Барса»нинг ўйини томошабоп бўлиш билан бирга самаралига ҳам айланди. Гвардиола даврининг сўнггида, шунингдек, Тито Виланова ва Херардо Мартино мураббийлигида бошқа жамоалар «тики-так»ни бемалол ўқий бошлаган бир пайтда каталонияликларга айнан шу керак эди.

Ла Лиганинг энг ҳимоявий ўйин кўрсатувчи жамоаларидан бирига қарши ўйин «Барселона»нинг триумфига айланиб кетди. Аслида ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди, бироқ олтинчи голдан кейин «кўк-анорранглилар» олдинда ўйиннинг сўнгги чораги турганига қарамай темпни пасайтирди ва куч тежай бошлади.

Ушбу ғалаба «Барселона»ни бир неча соатга Ла Лига етакчисига айлантирди. «Осасуна»ни енгиб етакчиликни қайтариб олган «Реал» захирасида икки ўйин борлиги ва уларда ғалаба қозонса 7 очколик устунликка эга бўлиши мумкинлигига қарамай каталонияликлар ҳам чемпионлик пойгасида бўш келмаслигини ва бунинг учун етарли қуролларга эгалигини кўрсатди.

Шунга қарамай, Луис Энрике «Барселона»даги келажаги борасида ҳали бир тўхтамга келгани йўқ. Испаниялик мутахассис жамоа бош мураббийи сифатида 8 та соврин ютишга улгурди, жумладан, илк мавсумида требл, ўтган мавсумда эса дубл қайд этди. Ушбу мавсумда ҳам «Барселона» иштирок этаётган барча совринлар учун курашмоқда. Агар у жамоадан кетишга қарор қилса, ҳозирги танқидчи мухлислар кейин унинг қанчалик яхши мураббий бўлганини тушуниши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:27, 12.02.2017. Ўқилди: 8795 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик