Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. 1/8 финал. "ПСЖ" – "БАРСEЛОНА" ўйини превьюси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“ПСЖ” бу мавсумни испаниялик мураббий Унаи Эмери бошқарувида ўтказмоқда. Мазкур мутахассис эса “Барселона” ҳақида кераклича маълумотга эга. Эмерининг янги жамоаси Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бироқ бу мавқеъни сақлаб қолиш эса бу мавсумда жуда оғир кечмоқда.

Парижликлар ҳозирда чемпионатда иккинчи ўринда боришмоқда. “ПСЖ” ҳам бўлажак ўйинга яхши кайфиятда ташриф буюради, сабаби улар сўнгги турда “Бордо” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозона олишди. “ПСЖ” сўнгги 11та ўйининг нақд 10тасида ғалаба қозониб бир бор дурранг натижа қайд этди. Яна бир қизиб маълумот амалдаги чемпионлар ўтган йилнинг март ойидан буён ўз майдонида мағлуб бўлишганича йўқ. Яъни 24та учрашувда 17та ғалаба.

Чемпионлар лигасида эса “ПСЖ” ўз рақибидан фарқли равишда иккинчи ўринни олган бўлсада 6та баҳснинг биронтасида мағлуб бўлмади ва ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда иккитадан гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур учрашувда Унаи Эмери Хавер Пасторе ҳизматидан фойдалана олмайди. Шунингдек Гжегож Криховяк ва дарвозабон Кевин Трампнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши эмас.

“Барселона” жамоаси бу учрашувга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда (Алавес – Барселона 0:6). Луис Энрике шогирдлари 11та расмий учрашувдан буён мағлубиятга учрамай, улардан 8тасини ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлишди. Меҳмондаги ўйинларда эса ‘кўк-анорранглилар” 5та ўйиндан 4тасида зафар қучишди ва 14та гол уриб 2 маротаба ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

Чемпионлар лигасида эса “Барселона” C гуруҳида 6та учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлди (Манчестер Сити – Барселона 3:1). Шунингдек ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда учтадан гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Мазкур баҳсда Хавер Маскерано, Рафиня, Арда Туран ва Алеиш Видал ўз жамоасига ёрдам бера олишмайди. Андрес Иньеста ва Жерар Пикенинг жисмоний ҳолати эса қониқарли даражада эмас.

“ПСЖ” – “БАРСEЛОНА”
14 феврал. Париж. Стадион “Парк-де-Пренс”
Ҳакам: Шимон Марчиняк.

Ўзаро ўйинлар: 9та
Ғалабалар: Барселона – 4та, ПСЖ – 2та, 3та дурранг.
Голлар: Барселона – 16та, ПСЖ – 11та

Сўнгги учрашувлар:
21.04.2015: (1/4 финал) Барселона – ПСЖ – 2:0
15.04.2015: (1/4 финал) ПСЖ – Барселона – 3:1
10.12.2014: (Ф гуруҳи) Барселона – ПСЖ – 3:1
30.09.2014: (Ф гуруҳи) ПСЖ – Барселона – 3:2
10.04.2013: (1/4 финал) Барселона – ПСЖ – 1:1
02.04.2013: (1/4 финал) ПСЖ – Барселона – 2:2

Мазкур учрашувни УЗРEПОРТ Твда соат 00:30 дан бошлаб жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 18:10, 13.02.2017. Ўқилди: 12303 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик