Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Валенсия 14 14
16 Мальорка 14 13
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Леванте 14 9
20 Реал Овьедо 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Аслановдан: «Экипаж»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-94 саралашининг сўнгги турида Франция ўз майдонида Болгария терма жамоасини қабул қилган. Мезбонларни дуранг натижа ҳам қаноатлантирар, уларни мундиалга олиб чиқарди. Сўнгги дақиқалар. Ҳисоб 1:1. Франция — мундиалда. Эртага уларни мақтовлар кутмоқда. Болгария гуруҳда қолиб кетади. Эртага мураббий истеъфога чиқади. Футболчилар танқидлар остида қоладилар. Атиги бир неча сония қолди бунга. 

Энг сўнгги сонияда Болгария ҳужумчиси Эмил Костадинов бир зарба билан меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқади. Энди Болгария жаҳон чемпионатида. Гап йўқ. Франция эса, мундиалдан четда қолиб кетди. Тайёргарлик яхши бўлмаган экан. Жамоа танқидлар остида қолди. Мураббий истеъфога чиқарилди. Футбол шунақа.

Машҳур голливуд актери Дензел Вашингтон бош ролни ижро этган «Экипаж» фильмини кўргандим. Воқеа мана бундай бўлади: Дензел Вашингтон қаҳрамони Уил — учувчи. У бошқараётган самолётда техник муаммо юзага келади. Экипажни қутқариб қолишнинг умуман иложи йўқ эди. Аммо уста учувчи ақл бовар қилмас ҳаракатлар билан самолётни қутқариб қолади. Қурбонликлар бўлади, аммо барча тажрибали учувчилар бир овоздан шуни айтишадики, агар фильм қаҳрамонидан бошқа бирор учувчи бўлганида қурбонлар кўпроқ бўларди, худди ўша вазиятда учувчи томонидан қилинган қарор ва ижро энг мукаммал равишда амалга оширилганди.

Аммо самолётга чиқиш олдидан Уил бироз ичиб олганди. У кўпинча учиш олдидан ичиб олар, ҳеч қандай воқеа бўлмагани учун бу ошкор бўлмасди. Ҳалокатдан кейинги текширувлар, анализлар Уилнинг кайфда бўлганини исботлайди. Энди у, аслида ҳеч қандай учувчининг ҳатто хушёр ҳолида амалга ошира олмайдиган қаҳрамонлик кўрсатган бўлса-да, суд олдида жавоб бериши керак. У қоидани бузган, тамом.

Биласизми, футболда кўпинча, ғалаба учун қилинган меҳнат билан якуний натижа бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Ғалаба учун барчасини тўғри бажарган, тайёргарликни кўнгилдагидек амалга оширган бир жамоа, аслида ўша ўйинга у қадар тайёргарлик кўрмаган рақибидан мағлубиятга учраши мумкин. Энг ёмони, ўйин тугагач, ҳаммасини тўғри бажариб, аммо мағлуб бўлган тараф кўпроқ танқид остига олинади. Мураббий истеъфо бериши, раҳбарлар босим остида қолиши мумкин. Бу футбол.

Айтайлик, терма жамоамизнинг бирор ўйинга, мусобақага тайёргарлиги кўнгилдагидек бўлмаслиги ва бу ҳолат журналистлар томонидан танқид остига олиниши мумкин. Бундай вазиятларда мутасаддилар аввал ўйин натижасини кутиш кераклигини айтадилар.

Ёки терма жамоамиз ғалаба қозонди, аммо аслида тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмаганди, рақибнинг омадсизлиги ёки жамоамизнинг омади келгани туфайли ғолиб келдик, дейлик. Муаммоларни тилга олишни бошлаганимизда, дарров, натижа ижобий экани, демак фақат мақташ лозимлигини, ғолиблар муҳокама қилинмаслигини айтадиганлар топилади. Баъзида, бирор камчилик ёки хатолар тилга олинганда, натижани кутиб, ана ундан кейин таҳлил қилиниши лозим, дейишади.

Қатар-2011 да биз билан бир гуруҳда тўп сурган Хитой терма жамоаси турнирга тайёргарлик даврида Франция, Ирландия каби кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинларда иштирок этган. Биз эса, Баҳрайн ва Бразилиянинг хаваскор клуби билан ўйнадик. Сўнгги натижа — биз ярим финалгача бордик, Хитой эса гуруҳда қолиб кетди.

Хўш, энди шунга қараб туриб, Ўзбекистоннинг тайёргарлик дастурини тузганлар мақталиб, хитойликлар танқид қилиниши керакми? Ахир улар ўз терма жамоаларига яхшироқ имконият яратдилар, кучлироқ рақиблар топиб бердиларку. Шу тўғрими?

Менимча, сабаб ва натижа тушунчаларини ажратиб олишимиз, вазиятни таҳлил қилишда доим бунга эътибор беришимиз лозим.

Маълум турнирда, ўйинда ғалаба қозониш учун ўзига яраша сабаблар бўлади. Мураббий ёки терма жамоалар марказининг вазифаси мана шу сабаблар устида ишлаш ва максимал тарзда ғалабага пойдевор қўйишдир. Натижадан қатъи назар, мана шу яратилган сабаблар доим таҳлил қилиниши, хатолар устида ишланиши, ҳисоб берилиши шарт.

Масалан терма жамоамиз муҳим ўйинда майдонга тушиши керак. Шунақа бўлиши ҳам мумкинки, ҳеч қандай тайёргарликсиз ёки кўнгилдагидек тайёргарлик олиб бормасдан туриб ҳам ўша ўйинда ғалаба қозониш эҳтимоли мавжуд доимо. Агар омадимиз келиб, ғалаба қозониб қолсак, тайёргарликдаги хатолар, камчиликлар эсланмай қолиб кетади. Ҳаммасини ўша биргина ғалаба суваб кетади. Кейинги мағлубиятгача танқид қилиш ва жавобгарлик қолдирилади.

Анчадан бери мана шу йўналишда ишлаб келмоқдамиз. Ғалати клублар билан ўйинлар, маъносини тушуниб бўлмайдиган йиғинлар, у ёки бу футболчининг тушунарсиз сабаблар билан терма жамоага жалб этилиши ёки четда қолиши, бекор қилинган ўртоқлик ўйинлар жуда кўпдан бери бор.

Бу ҳақида доим гапирилмайди. Муаммолар ўйинлардаги натижаларга қараб айтилиб, айтилмай келинаверади. Мураббий ҳаммасига жавобгар, охирида натижага жавоб беради, шундай экан, истаганини қилиши мумкин, деб турилаверади.

Терма жамоа мутасаддилари фақат натижага қараб танқид қилиниши ёки  мақталиши нотўғри. Терма жамоа мутасаддилари доим улар яратаётган сабабларга қараб таҳлил қилиниши лозим. Сабаблар тўғри яратиляптими, демак, мағлубиятни ҳам кечирса бўлади. Сабаблар нотўғри яратиляптими, демак, натижа ижобий бўлса ҳам, жавобгарлик бўлиши шарт.

Бугунку, ғалабалар баъзи хатоларни ювиб кетар, эртага мағлубиятлар меҳнатларни ювиб кетса, нима қиласиз?

Терма жамоамизни Россия томон учаётган самолёт деб тасаввур қилсак, экипаж мундиалга соғ-омон етиб оладими ёки йўқми, қатъи назар, учувчиларимиз самолётни «кайф»да бошқармасликларини ҳозирдан талаб қилишга ҳақлимиз.

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 21:45, 14.02.2017. Ўқилди: 8699 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.