Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [0]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [0]

Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий даъвогар [0]

Германия клуби ҳимоячи трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан келишиб олди [0]

Англиянинг уч нафар асосий таркиб футболчиси ЖЧ бошланишидан олдин «қизил ҳудуд»га тушиб қолди [0]

Ўзбекистоннинг 19 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди [0]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [0]

Богдан Гусковнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди [0]

Клоппнинг агенти: «Бўлди, Саудия Арабистони ҳақидаги миш-мишлардан чарчадик» [0]

Италия манбаларининг ҳисоблашича, Леаунинг нархи 50 миллион евродан пастга тушиб кетди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паулу Барбоза: «Бизни маккорликда айблашган»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри таниқли футбол агенти Паулу Барбоза билан суҳбат уюштирди. Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Сиз кўплаб россиялик футболчилар билан ҳам ишлагансиз. Шулардан бири - Марат Измайлов. 15 йил олдин унинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаганди. Бу маълумот ҳақиқатга қанчалик яқин?

- Ўшанда Сёмин, Филатов ва мен Лондонга Венгернинг ёнига борганмиз. У жамоасида Маратни кўришни истаганди. Аммо «Локомотив» билан келишиб бўлмаган. 2004 йилги Европа чемпионатида ҳам Венгер билан гаплашганман. Ўшанда мижозларимдан бири Манишега «Арсенал» қизиқиш билдирганди. Кейин Измайлов хусусида ҳам гаплашганмиз. Арсен у ҳақда сўраган. Афсуски, Марат ушбу мутахассис билан ишлай олмади.

- Смертинни «Челси»дан кетишга сиз кўндирганмисиз?

- Алексей ушбу жамоа сафида Англия чемпиони бўлган. Лекин мунтазам майдонга тушишни истаган. «Челси»да асосан Чех, Терри ва Лэмпардларга ишонч билдирилган. Шунга қарамай, Моуриньо Смертинни қўйиб юборишни истамаган. У «Сен менга керасан. Тақвим тиғиз, ўйин амалиётисиз қолмайсан», деганди. Бироқ Алексей ижарага беришларини талаб қилган.

- Унинг «Бордо»дан кетиши борасида турли гап-сўзлар юради...

- Франциядаги уч йиллик фаолиятидан сўнг Смертин вазиятни ўзгартиришни истаган. 2004 йилнинг қишида «Ньюкасл»га қўйиб юборишмаган. Ёзда эса «Торпедо» варианти пайдо бўлди. Ўшанда сармоядорлар «Торпедо»ни суперклубга айлантиришни исташганди. «Бордо» президенти Жан-Луи Трио билан шартномани бекор қилиш борасида гаплашдим.

- Трансфер қанчага баҳоланган?

- 6,5 миллион евро. «Торпедо» хўжайинлари расман ўзгарганидан сўнг бу пулларни тўлашга ваъда беришган. Лекин лойиҳа амалга ошмади ва биз ноқулай аҳволга тушиб қолдик. Трансфер бозори якунланишига икки ҳафта қолганида Алексей Москвада жамоасиз қолганди. Умуман олганда, унга талаб бўлган. Масалан, «Порту»га ўтиши мумкин эди, аммо у «Челси»ни танлади. Шунда «Бордо» президентининг жаҳли чиқиб, бизни маккорликда айблади. Унинг айтишича, биз «Торпедо»ни баҳона қилиб, нархни туширганмиз ва якунда «Челси»ни танлаганмиз.

- Агар Смертин «Бордо»дан тўғридан-тўғри «Челси»га ўтганида францияликлар кўпроқ пул талаб қилишармиди?

- Шубҳасиз. Ахир унинг амалдаги шартномаси бор эди. Ваҳоланки, 6,5 миллион евро Алексей учун яхши нарх бўлган. «Челси» ҳам бундан кўп тўламасди.

- Шунга қарамай, французлар сизларга ишонишмаган?

- Уларни ҳам тушунса бўлади. Бундай вазиятда ҳар ким шубҳага боради. Шунда Триога «Бу қандайдир форс-мажор. «Бордо» вакиллари ҳам «Челси» билан музокараларда иштирок этишсин. Бизни яширадиган ҳеч нимамиз йўқ...»,  дедим.

- Трио нима қилган?

- Лондонга ўз одамини жўнатди. «Челси» офисида шартнома тузаётган пайтимизда барчаси ҳалол бўлганини кўрди.

- Ҳаётингиз саргузаштларга бой.

- Бир қизиқ воқеа бўлган. 1991 йили Чемпионлар Кубоги доирасида Киевнинг «Динамо»си «Бенфика»ни қабул қилган. Ўшанда киевликлар сафида Юран ва Кульковлар ўйнашарди. Киевга «Бенфика» президенти билан ташриф буюрдим. У жуда бой инсон эди. Аэропортдан чиққанимиздан сўнг у «Паулу, умуман эсимдан чиқибди! Дипломатимда декларация қилинмаган пуллар бор», деди. Мен «Қанча?» деб сўрадим. У эса «Кўп. Жуда кўп. Дипломат пул билан тўла», деди.

- Юз минг доллармиди?

- Миллиондан кўп. Билсам, у ҳамма ерга катта пул билан бораркан. Кимдир йўлга дори қутиси билан чиқса, у миллионларни оларкан. Шунда унга «Қайтишдан олдин дипломатни очишни сўрашса, муаммо туғилади», дедим. У эса «Муаммодан қочишнинг йўлини топ. Русчани биласан. Ол пулларни», деб дипломатни менга ушлатиб қўйди.

- Олдингизми?

- Нима ҳам қилардим? Қўлимдан бир сония ҳам қўйиб юбормадим. Ҳаттоки, уни кўтариб ўйинга ҳам бордим. Учрашув охирида «Динамо» ҳимоячиси Руй Агуашга нисбатан жиддий қўполлик ишлатилди. Натижада уни тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетишди. «Бенфика» шифокори билан у ерга бирга бордим. Шифокорлар Руйни Лиссабонда операция қиладиган бўлишди. Оғриқ қолдирувчи уколларни қилгандан сўнг тез ёрдам машинасида футболчи билан бирга аэропортга йўл олдик. Шунда миямга бир фикр келиб қолди. «Руй Агуаш, ёрдам бер. Бу ерда президентнинг пуллари бор. Уни самолёт­га олиб чиқиш керак», дедим.

- Рози бўлдими?

- Базўр кўнди. Кейин «носилка»да Агуашнинг бўйнигача ёпиб қўйиб, самолётга олиб чиқдик. Ёпқичнинг тагида пуллар бор эди.

- Омадингиз келган экан. Агар Агуаш жароҳат олмаганида нима бўларди?

- Тўғриси, нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмаганман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:12, 27.02.2017. Ўқилди: 4493 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик