Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ: 26-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия премьер лигасининг 26-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор қизиқарли ўйинларни кузатдик.


“Челси” пешқадамликда собит

“Суонси” жамоаси сафарда “Челси” жамоасига қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Ушбу ўйинда “аристократлар” анча қийналишди. Лекин Педро ва Костанинг голлари эвазига ғалабани илиб кетишди.

25 февраль. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41612 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Суорбрик (Ланкашир).
“Челси” – “Суонси” - 3:1
Голлар:
Фабрегас, 19 (1:0). Льоренте, 45+2 (1:1). Педро, 72 (2:1). Диего Коста, 84 (3:1).

“Эвертон”дан ғалаба

“Эвертон” жамоаси ўз майдонида “Сандерленд”га қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди. Мерсисайдликлар ҳозирча ишончли ҳаракатлари билан тобора юқорилаб бормоқда. Агар шу кетишда давом этса, евроҳудудларга илиниб олади.

25 февраль. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 39595 томошабин. 
Бош ҳакам: Стюарт Атвелл (Нунатон).
“Эвертон” – “Сандерленд” - 2:0
Голлар:
Гуэй, 40 (1:0). Лукаку, 80 (2:0).

“Тоттенхэм”да йирик ғалаба

“Сток Сити” жамоаси сафарда “Тоттенхэм”га қарши ўйнади ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўйин тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди. Ҳарри Кейн хет-трик қайд этган бўлса, Деле Алли ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

26 февраль. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31864 томошабин. 
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Тоттенхэм” – “Сток Сити” - 4:0
Голлар:
Кейн, 14 (1:0). Кейн, 32 (2:0). Кейн, 37 (3:0). Алли, 45+1 (4:0).

Шекспир драмаси

“Лестер” жамоаси ўз майдонида “Ливерпуль” клубига қарши майдонга тушди ва ишончли ғалабага эришди. Клаудио Раньери клубдан кетгач, лестерликларнинг бу илк ўйини эди ва кўпчилик “Ливерпул”га ютқазади, деб ўйлагани табиий. Лекин чемпионларни шу куни тўхтатиб бўлмади.

27 февраль. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 32034 томошабин. 
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Лестер” – “Ливерпуль” - 3:1
Голлар:
Варди, 28 (1:0). Дринкуотер, 39 (2:0). Варди, 60 (3:0). Коутиньо, 68 (3:1).

Қолган-қутганлар

25 февраль. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 24162 томошабин. 
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Вест Бромвич” – “Борнмут” - 2:1
Голлар:
Кинг, 5 - пенальтидан (0:1). Доусон, 10 (1:1). Маколи, 22 (2:1).

25 февраль. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25416 томошабин. 
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Кристал Пэлас” – “Мидлсбро” - 1:0
Гол:
ван Анхолт, 34 (1:0).

25 февраль. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 20156 томошабин. 
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Халл Сити” – “Бернли” - 1:1
Голлар:
Хаддлстоун, 72 - пенальтидан (1:0). Кин, 76 (1:1).

25 февраль. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20702 томошабин. 
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Уотфорд” – “Вест Хэм” - 1:1
Голлар:
Дини, 3 (1:0). Айю, 73 (1:1).

Тур жазолари

26-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 26та сариқ ва 2та қизил карточкалар кўрсатилди.

26-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчи
Ҳарр Кейн – 3та (“Тоттенхэм” – “Сток Сити”)

Энг тезкор гол
Трой Дини – 3-дақиқа (“Уотфорд” – “Вест Хэм”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Крейг Поусон – 6(1)та (“Уотфорд” – “Вест Хэм”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Ли Мэйсон – 0 (“Лестер” – “Ливерпуль”)

Энг кўп томошабин
“Стемфорд Бриж” стадиони — 41612 томошабин

Энг кам томошабин
“Кей Си” стадиони — 20156 томошабин

Голурарлар

17та
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”, 4)
Алексис Санчес (“Арсенал”, 2)

16та
Диего Коста (“Челси”)

15та
Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)

14та
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 5)

12та
Деле Алли (“Тоттенхэм”)

11та
Садио Мане (“Ливерпуль”)
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)

10та
Эден Азар (“Челси”, 2)

Автоголурарлар

Жейсон Денайер (“Сандерленд”), Тайрон Мингс (“Борнмут”), Хуан Мата (“Манчестер Юнайтед”), Жек Корк (“Суонси”) - 2, Жанелли Имбула (“Сток Сити”), Кёртис Дэйвис (“Халл Сити”), Стив Кук (“Борнмут”), Роберт Хут (“Лестер”), Дэвид Маршалл (“Халл Сити”), Кайл Нотон (“Суонси”), Тайрон Мингс (“Борнмут”), Гарет Маколи (“Вест Бромвич”), Гэри Кэхилл (“Челси”), Эурельо Гомес (“Уотфорд”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Майкл Доусон (“Халл Сити”), Кевин Виммер (“Тоттенхэм”), Алфи Моусон (“Суонси”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).

Тур ўйини

Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Лестер” ва “Ливерпуль” ўртасидаги учрашув бўлди. Шу куни чемпионлар ўйинни яхши назорат қилишди ва ишончли ғалабага эришишди.

26-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Каспер Шмейхель (“Лестер”, 1) - Шеймус Коулмен (“Эвертон”, 4), Майкл Кин (“Бернли”, 2), Гарет МакОли (“Вест Бромвич”, 1), Патрик ван Анхолт (“Кристал Пэлас”, 3) - Сеск Фабрегас (“Челси”, 2), Деле Алли (“Тоттенхэм”, 7), Дэнни Дринкуотер (“Лестер”, 2) - Диего Коста (“Челси”, 7), Жейми Варди (“Лестер”, 2), Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”, 5).

26-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

26-турнинг энг яхши футболчиси “Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига дубль ҳам ёздириб қўйди.

27-тур ўйинлари

4 март, шанба
“Манчестер Юнайтед” – “Борнмут”, соат 17:30  
“Вест Бромвич” – “Кристал Пэлас”, соат 20:00  
“Лестер” – “Халл Сити”, соат 20:00  
“Сток Сити” – “Мидлсбро”, соат 20:00  
“Суонси” – “Бернли”, соат 20:00  
“Уотфорд” – “Саутгемптон”, соат 20:00  
“Ливерпуль” – “Арсенал”, соат 22:30  

5 март, якшанба
“Тоттенхэм” – “Эвертон”, соат 18:30  
“Сандерленд” – “Манчестер Сити”, соат 21:00  

7 март, сешанба
“Вест Хэм” – “Челси”, соат 01:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:40, 28.02.2017. Ўқилди: 8537 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик