Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум! [0]

Португалия кубоги, финал. Иккинчи лига вакили «Торреенсе» «Спортинг»ни мағлуб этди [0]

Артета «Арсенал» раҳбарияти ва жамоасининг муваффақиятини эътироф этди [0]

ЕЧЛ 2026/27: Келгуси мавсумда иштирок этадиган 27 та жамоа рўйхати аниқ бўлди [0]

А Серия. «Комо» сафарда «Кремонезе»ни тор-мор этиб, ЕЧЛга чиқди (Видеошарҳ) [0]

А Серия. «Рома» ғалаба билан Чемпионлар лигасига йўлланма олди (Видеошарҳ) [0]

А Серия. «Милан» «Кальяри»га имкониятни бой берди ва Чемпионлар лигасидан маҳрум бўлди (Видеошарҳ) [0]

«Вильярреал» «Атлетико»ни ер тишлатди ва Ла Лигада кучли учликка кирди (Видеошарҳ) [0]

А Серия. Турин дербисида жанговар дуранг: «Торино» «Ювентус» билан очко бўлишди (Видеошарҳ) [0]

Кейн «Олтин бутса» пойгасида Холанд ва Мбаппени ортда қолдирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига 200 кун қолди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, 2017 йилнинг 17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашгабаддаги Олимпия шаҳарчасида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари мусобақаси расман старт олади. Демак, бугун мазкур нуфузли мусобақанинг бошланишига роппа роса 200 кун вақт қолди.

Биз бугун илк маротаба Марказий Осиё минтақасида ташкил этиладиган ушбу мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, бунёд этилаётган объектлар ва мавзуга оид бошқа масалаларда мулоҳаза юритамиз.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида биринчи марта 62 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Уларнинг 45 тасини Осиё давлатлари ташкил этса, Океания минтақасидан ҳам 17 та мамлакат вакиллари Ашгабатга етиб келишади.

Таъкидлаш лозимки, биринчи марта мазкур мусобақа 2005 йилда Бангкок (Таиланд) да ташкил этилган бўлиб, 2007 йилда ёпиқ иншоотлардаги II Осиё ўйинларига Макао мезбонлиқ қилган. Орадан икки йил ўтгач, 2009 йилда мусобақани энди Вьетнам ўзида қабул қилган. IV Осиё ўйинларига келиб мусобақа худди олимпия цикли каби ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган бўлди ва 2013 йилда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри мезбонлик қилган мусобақа дастурига жанговор санъат турлари ҳам киритилди.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларига Ашгабад шаҳри мезбонлик қилиши хақидаги қарор 2010 йилнинг 19 декабрида Кувайт мамлакатида Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ашгабад шаҳри Ҳокимлиги ўртасида икки томонлама келишув имзолангач қабул қилинган.

2010 йилнинг 5 ноябрида Туркманистон пойтахтида мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида Олимпия шаҳарчасининг қурилишига старт берилган эди. Ҳозирда мазкур муҳташам спорт шаҳарчаси қитъамиздаги энг йирик олимпия масканларидан бирига айланиб улгурди.

Олимпия шаҳарчасининг қурилиши уч босқичдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 157 гектар ҳудудни қамраб олади. Мазкур шаҳарчада 30та спорт иншооти бунёд этилмоқда. Эътиборлиси қурилаётган объектлар жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради.

Осиё Олимпия Кенгаши ва Халқаро спорт федерациялар вакиллари бир неча маротаба Ашгабатга ташриф буюриб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди ва керакли маслаҳатларни беришди. Қурилиш ишларида ҳар бир таклиф ва маслаҳатга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, Олимпия шаҳарчасидаги иншоотлар юқори сифатли, жаҳон стандартларига мос келувчи спорт анжомлари билан тўлдирилишига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Табиийки бу ерда спортчилар ва мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар яратилади.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, булар: шахмат, футзал, теннис, муай-тай, самбо, кураш, джиу-джитсу, боулинг, велопойга (трек), сузиш (50 метрлик бассейнда), енгил атлетика, оғир атлетика (пауэрлифтинг), баскетбол, таэквондо (WTF), спорт рақслари, кикбоксинг, белбоғли кураш, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум), бильярд, конкур ва Туркман миллий кураши - гореш спорт турларидир.

Нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида 2014 йилдан эътиборан Олимпия шаҳарчасида бир неча йирик Халқаро мусобақалар синов тариқасида ўтказиб келинмоқда. Жумладан 2014 йилнинг 19-24 ноябрь кунлари белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати, 2016 йилда эса 26-30 май кунлари самбо бўйича Осиё чемпионати, 25-29 июнь кунлари Туркман гореши ва белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати, 16-24 сентябрь кунлари 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида Халқаро турнир, 23-26 сентябрь кунлари енгил атлетика бўйича Халқаро турнир, 4-7 ноябрь кунлари аёллар ва эркаклар ўртасида 3х3 форматидаги баскетбол бўйича Халқаро турнир ва ниҳоят ўтган йилнинг декабрида джиу-джитсу бўйича Осиё чемпионати айнан Ашгабаддаги Олимпия шаҳарчасида юқори савияда ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Олимпия ёки Осиё ўйинларини ўзида қабул қилувчи ҳар бир мамлакат нафақат спорт мусобақаларини юксак савияда ўтказиш, балки ана шу мусобақаларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларини ҳам унутилмас даражада ёрқин ва жозибали ташкил этишга интилади. Бу борада қўшниларимиз ҳам алоҳида тайёргарлик олиб боришмоқда. Осиё ўйинларининг сценарийси жаҳонга машҳур ва бу борада катта тажрибага эга мутахассислар, ташкилотчилар ва оммавий шоу-тадбирлар усталари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳати, Осиё ўйинларининг машъаласини ёқиш маросими бўлиб, унда мамлакатнинг 17 та энг яхши чавандозлари Туркманистоннинг бир қатор вилоятлари ҳудудларидан ўтиб, 17 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан роппа роса соат 17:00да Марказий стадионда ўйинлар машъаласини ёқишади ва айнан шундан сўнг мусобақаларга расман старт берилади. Бир сўз билан айтганда Туркманистонда ушбу нуфузли мусобақани энг юқори савияда ўтказишга жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида табиийки Ўзбекистон делегацияси ҳам спортнинг бир қатор турларида иштирок этади ва биз, барчамиз юртдошларимиздан муносиб иштирок ва ёрқин ғалабаларни кутиб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:47, 02.03.2017. Ўқилди: 8495 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик