Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3944 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги даражадаги Неймар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«ПСЖ»га қарши улкан иштиёқ билан майдонга тушган Неймар «Камп Ноу»да «Барселона»ни тарихий «камбек» сари етаклаган футболчи бўлди. Бу эса унинг янги даражага чиққанидан далолатдир.

«Энди биз жавоб ўйини ҳақида, вазиятни ўзгартириш учун нималар қила олишимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Бу жуда қийин, деярли имконсиз, бироқ биз таслим бўла олмаймиз», – деган эди бразилиялик ҳужумчи 14-феврал куни «Парк де Пренс»да қабул қилинган 4:0 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятдан кейин.

Жамоаси ва умуман Чемпионлар Лигаси учун тарихий ўйинга айланаган жавоб баҳсида эса ўзининг сўнгги ҳафталардаги ажойиб формасини яна бир бор кўрсата олган Неймар дастлабки ўйинда ҳам бекорга «кўк-анорранглилар»нинг энг яхши футболчиси бўлмаганини исботлади.

62-дақиқада Эдинсон Кавани томонидан киритилган гол «Барса»нинг умидларини кўмиб қўя қолган эди. Ҳам «Барса», ҳам «Камп Ноу» ғалабага бўлган ишончни йўқотганди. Шу тариқа 88-дақиқа яқинлашарди, 3:1 ҳисобида олдинда бораётган «Барселона» чорак финалга чиқиши учун яна учта гол уриши керак эди.

Бунга эса ҳеч ким ишонмай қўйганди. Аммо рақиб жарима майдончаси яқинида содир этилган навбатдаги қоидабузарликдан кейин жарима зарбалари одатда Мессига аталганига қарамай ташаббусни Неймар ўз қўлига (ёки оёғига) олди ва тўпни дарвозанинг Кевин Трапп хаёлига ҳам келтирмаган нуқтасига йўллаб ҳисобни йириклаштирди ҳамда «камбек» учун умидни қайтарди.

25 ёшли футболчи бутун ўйин давомида олдинга боришда қатъиятини кўрсатиб турди. Албатта, унинг ўйин услубидан келиб чиқиб тўп йўқотишлар ҳам бўлиб турди. Бироқ жарима зарбасига келганда Неймарнинг нафақат аниқлиғига, балки буни амалга ошира олишига бўлган ишончига ҳам тан бериш керак.

Кўпинча буюк ўйинлар буюк футболчилар томонидан ижро этилиши айтилади. Ушбу баҳсда эса «ПСЖ»нинг психологик ёндашуви оптимал бўлмаганига ва ҳатто «Барса» ўзининг энг жозибадор ўйинини намойиш этмаганига қарамай, Неймарнинг бу кўламдаги ўйинда эришган даражаси унинг ҳозирда қандай чўққида эканлигидан далолат беради.

Умумий тасаввурда «Барселона»нинг «камбек»и фақатгина Лионел Мессининг ғайриоддий ўйини эвазигагина мумкиндек эди. Аммо баҳсда фақат пеналтидан гол кирита олган аргентиналик ҳужумчи ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади. Бу сафар мўъжиза Месси эмас, айнан Неймар орқали келди ва у «ПСЖ»га қарши ўзининг 6-ўйинидаги 7-голини урди.

«Бу менинг ҳаётим давомида ўтказган энг яхши ўйиним бўлди. Мен буни ҳеч қачон унутмайман. Биз бу жуда қийинлигини билардик, аммо мен ва жамоадошларим натижани ўз фойдамизга ўзгартира олишимизга ишонган эдик. Чунки «Барса» ҳамма нарсани уддалай олади. Биз хотиржамлик билан, қувонч билан ўйнадик ва кетма-кет вазиятлар яратдик. Бизнинг йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ эди», – деди Неймар ўйиндан кейин.

Каванининг голи «Барселона» футболчиларининг руҳиятини тушириб юборгани шубҳасиз, бироқ Неймар мўъжиза бўлиши мумкинлигига бошқалардан кўпроқ ишонганди. Тер Штеген ҳужумга ўтган ва ҳиссиётлар жунбушга келган қўшиб берилган вақтда Неймар совуққон тарзда бир ҳаракати билан Верраттини ортда қолдириб, Серхи Робертонинг ғалаба голига олиб келган пасни амалга оширишни уддалади ва бу билан жаҳон футболи тахтига ҳақиқий даъвогар даражасига чиққанини кўрсатди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:38, 09.03.2017. Ўқилди: 10272 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.