Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
9-10 март кунлари пойтахтимизга Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леонлар ташриф буюришди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раис ўринбосари Фарход Турдиев ва Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди. 
Маълумки, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) 2003-йилнинг февралида Антидопинг Кодекси ташкил этилганлиги хақида расман эълон қилган ва бу хақда барча Миллий олимпия қўмиталарига хабар йўллаганди. Кейинчалик бутун дунёдаги Миллий олимпия қўмиталари бу ташаббусни қўллаб қувватладилар ва мазкур муҳим ҳужжатни имзолашга тайёр эканликларини билдирдилар. 
2003-йилнинг 3-5 март кунлари Копенгаген (Дания) шаҳрида бўлиб ўтган спортда допингга қарши кураш мавзусидаги Конференцияда Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро спорт федерациялари ва қатор Миллий олимпия қўмиталари вакиллари иштирокида антидопинг Кодекси расман қабул қилинган бўлиб, у Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг допингга қарши курашиш масаласида айтиш керакки, биринчи йирик ҳужжатига айланди. 
Мазкур Кодекс антидопинг сиёсатининг асосий йўналишларини қамраб олган ҳолда спортда допинга қарши курашиш бўйича асосий ҳужжат ҳисобланади. Бугунги кунда 626 та Халқаро ташкилотлар ва 205 та Миллий олимпия қўмиталари ушбу Кодексни имзолаб, уни расман тан олишган. Бутунжаҳон антидопинг Кодекси дунёдаги барча антидопинг дастурларини бошқарувчи асосий хужжат ҳисобланади. Кодекс доирасида ҳар бир мамлакат махсус тадқиқотлар ва тестлар ўтказиш, натижаларни таҳлил этиш каби фаолиятни олиб бориши шарт. 
Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Марказий Осиё Минтақавий антидопинг ташкилоти кўмагида мазкур дастурларни амалга ошириш ва хаётга тадбиқ этиш учун масъул ҳисобланади. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини мухокама қилиш эди. 
Охирги пайтда Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган натижалари юксалиб бораётганини ҳисобга олиб ва айниқса сўнгги Олимпия ўйинларидаги ўзбек спортчиларининг зафарли юришларидан сўнг Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мамлакатимизда ҳам мустақил Миллий антидопинг ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиқмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ташаббусни қўллаб қувватладилар. 
Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддиларидан ташқари шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ҳам иштирок этишди. 
Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:49, 10.03.2017. Ўқилди: 7462 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик